Бош сахифа » 2015 » Октябрь » 27 » Саида-"Читти гул" Аудиопремьера
14:45
Саида-"Читти гул" Аудиопремьера

 

Саида халқ олдига хонанда тариқасида "лова-лова"лаб ловуллаганича пайдо бўлгунича у аллақачон санъат оламида керак бўлса айримларга устоз тариқасида хам яхшигина таниш бўлган. Бир неча хонандаларга вокалдан дарс берган Саидани бугунги кунда ўз мактаби бўлиб, иқтидорли болаларга куйлашдан дарс ўтади. Бир неча халқаро танловлар лауреати ва  "Аъло" гурухидан ижодини таништирган Саидани хаттоки "Голос" лойихасида иштирокидан хам аввалги хабарларимизда таништиргандик.

Хуллас, мусиқа оламидаги профессионал "багаж"и хар тарафлама тўкис бўлган Саида яккахон хонандалик билан порлашни бошлаганига унча кўп бўлмаган бўлсада, тез орада эътиборга туша олди. Бунга сабаб айримлар каби "босиб" қилинган "промо" кучи-гипнози  эмас, вахоланки Саиданинг промоси унчалик сезилмади хам, гап унинг ижро махоратида! Бу борада унга танқид ўйлаб топишнинг ўзи мушкул...вокалдан дарс ўтадиган устоз номи бор хархолда )

Хизматларда у куйлаётганида болакайлар уни атрофига йиғилиб у билан баравар қилиқларини қайтаришини кўп шохиди бўлмоқдамиз ва бу унинг болалар билан ишлагани махорати натижасидандир. 

"Тирнама" қўшиғидек ва таъбир жоиз бўлса унданда аъло бўлган янги "Читти гул" қўшиғи унга омад келтиришига ишонаман, зеро қўшиқ нафақат рақсбоп балки мазза қилиб эшитадиган хам бўлган. Айниқса қўшиқ сўзларидаги халқона "қошда ўсма, кўзда сурма, кўйлак кийдим таги бурма, гапни бошқаёққа бурма" каби прикол сўзлари қўшиққа ўзгача бир кўтаринки рухият бағишламоқда.

Нақороти хам халқона "Хай-ю читти гул" билан қовуштирилган сўзлари ажойиб чиққан. Замонавий, омадли ва креатив тарона деб бахоладим ва аимп тинглаш рўйхатига қўшдим. 

Мусиқа ва аранжировка Жасур Бадалбоевники

Матн: Шахзод Назар

Уйғунлаштириш (сведение):  n’Zero

Суратлар муаллифи Алексндра Канаки

Соч турмаги ,  либослар  ва  макияж Лидия Андрэ

   

Саида:- Қўшиқни нақоротини тинглашимданоқ   севиб қолдим.  Ўзимни сезиш қобилиятимга доим ишонганман, агарда қўшиқни  тайёр бўлмаган холатда аранжировкасиз куйлаб кўрилганида у инсонни ( “если качает”) тебрата олса  демак у рақсбоп ва қиздирадиган (“зажигательный”)  чиқади деб ўйлайман.  Бу қўшиқ меники эканлигини дарров хис қилдим. Матн хам қўшиқ ритмига монанд терилди.

Аранжировкани Жасур Бадалбоев доимгидек (азарт билан) берилиб  ва бир неча бора тўлдирди.  У  учун қўшиқдаги умумий кайфият  ва  саунд мухимлигини айтади. Катталар  ва кичикларни хам бирдек рақсга тушира оладиган ритм устида бош қотиради.  Қўшиқ тайёр бўлгунича, жараённи ўзидаёқ  эшитган сайин рақсга тушиб кетгим келарди.  Жамоамиз жудаям ижодий ва хамиша бамаслахат бир-биримизга ишониб ишлаймиз.  

Альбом бизни боламиздек ,  агар  унга қалбингизни ва ўзингизни хам   бермасангиз  хечнарса  бўлмайди.  Хамфикрлар менга учраши ва    улар билан  бирга ишлаш борасида мени омадим чопган.

Қўшиқ тез бўлса у шўх ва шаддод бўлиши менга мухим. Менга  халқ  ижоди жудаям ёқади, уларда тарих, ўзлик ва феъл-атвор   сезилади.

Тез кунда клип тақдим этилади, унга Лидия Андрэ билан лиосблар танлаганимизда шарқона ва сирлиликка урғу бердик.  Макияжни хам илк  “Тирнама” клипига ўхшамаган тарзда қилдик.  Клипни Ёдгор Носиров суратга олмоқда. Хар ким ўз ишини билади , лавхани  кўриб  хар ким ўз ишида истеъдодли  ва ўз ишини севиши эканлигини  тушунасиз.

 

Саида яқин кунлар Сардор Милано билан "Қор маликаси" мюзиклида иштирок этмоқда. Ажойиб овозларнинг ажойиб тандеми бўлса керак. Зеро Саида хам Россия ва бошқа давлатлардаги катта сахналарни қиздирган хонандалардан. Саида бу мюзиклда қор маликасини талқин этса Сардор Милано сехргар ролида бўларкан. 

Шу ўринда: Саида миллати ўзбек бўлмасада, шу мамлакатда ижод қилиб шу миллат халқи олдига чиқишида ўзбекча қўшиқлар куйлаши билан бирга, ўз тахаллусини хам ўзбекча танлаб ва энг қизиғи турли тадбирларда атрофдагилар билан имкон қадар ўзбек тилида гаплашмоқда.  Бугунги кунда мухлислар тарафидан миллати ўзбек бўлиб ўзбекча гапирмайдиган бироқ ўзбекча қўшиқ куйлайдиган бир неча хонандаларга танқид бўлаётган бир пайтда Саидани бу борада хурмат қилса арзир. Вахоланки у хонандаларни хам тушунса бўлади, ахир улар атайин эмас, шу болаликдан тарбияланиб ўқиб ўсган тилида гаплашишади. Тил ўрганиш учун бир ой хам етарли, бироқ уни фикрлаш даражасида ва хис қилмоқ  учун эса ўша пайтда неча ёш бўлсангиз шунча умр яна керак бўлади.   Шу сабаб оддий бир мулоқот воситаси бўлган тилгача чуқурлашиб майдалашмайликда сизларга касби тақозо этган хонандаликда ўзбек тилида куйлаб қўшиқ тақдим этяптими шуниси кифоя бўлиб қолгани ортиқча бўлса керак а? 

Хуллас, Саида айтганидек "азарт" билан қилинган ва "качать" қиладағон "зажигающий" қўшиқ эътиборизга мунтазир:

 

Саида - "Читти гул" 

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

Муқобил манбаадан кўчирмоқ

Саундклаудда тинглаб кўриш ва кўчирмоқ

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 8905 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Saida

Нравится
Барча изохлар: 34
1 Nargiza   (27-Окт-2015 18:27) [Материал]
Omadini bersin, eplasa qaddni ursin...

2 Lord   (27-Окт-2015 18:45) [Материал]
Munisani biroz eslatvordi. Gap yo'q, Munisa bilan yaxshigina raqobatlasha oladi.

3 Алижон Абдуллаев   (27-Окт-2015 20:31) [Материал]
Klass

4 klass   (27-Окт-2015 20:57) [Материал]
zo'r Saida! bravo, yoqdi haqiqatan raqsbop! clap clap clap

5 Abdu5343   (27-Окт-2015 20:59) [Материал]
Nma Selxozi olimlari yengi urug' turini o'ylab topishdimi? Kundan unga artis chiqib ketvoti

6 Ilhom   (27-Окт-2015 21:11) [Материал]
Gap yo‘q!!!

7 Boxodir   (27-Окт-2015 21:53) [Материал]
Agar ozbekcha gapirishni bilsa gap yoq zo'r. Lekin bu qizi endi ko'rishim. Omadini bersin

8 lola   (27-Окт-2015 22:34) [Материал]
man xaligachon tanimiman bu xonandani .qaysi qoshiqni ijro etgan

9 Iroda   (28-Окт-2015 00:17) [Материал]
У нее хороший голос , лучше чем у Мунисы ! Муниса охирги пайтлар вообще бемано кушиклар этвотти , Саида вперед

10 wurausmanova   (28-Окт-2015 05:59) [Материал]
Ruz qizi uzbekcha gapirsa gap yoq!Omadini bersin!

11 Brilliyantka   (28-Окт-2015 07:00) [Материал]
cool Tovba.. shuyam Qushiq buptimi?

Qushiq aytopsan - Pul sarofliyopsan shunga yarasha Superidan kuylamiysanmi -A?

Exxxxx Bumapti...

Tuylagayam Aytib bumaydi Bu qushiqdi.

Isiz ketgan Vaqt...isiz ketgan Xrajat shu qushiqqa.

biggrin biggrin biggrin

12 Aziza   (28-Окт-2015 07:45) [Материал]
Munisadan ko`ra yaxshi o`zini biladi katta ketmaydi iqtidori ham yaxshi Bu yil munisani konsertiga tushdim umuman yoqmadi megashouni ko`rmadim oddiy konsert bo`ldi rosa ham maqtangan edi

13 Navruzichka   (28-Окт-2015 08:41) [Материал]
Xurmatli Adminlar Saida xaqida ma'lumot bersela yaxshi bo'lardi. Man uni xaqiqiy ism deb o'ylardim.

14 Нодиржон   (28-Окт-2015 09:51) [Материал]
Яна битта фонограммаман (худди наркоман), камайишни ўрнига........ Жонли худди шундек эта олармикан?

15 Farhod   (28-Окт-2015 10:58) [Материал]
Vatan ashulasi zo'r etgan

16 FFF   (28-Окт-2015 11:05) [Материал]
ashulachilaga nma bovotti chitti gulliyam tinch qoymela endi

17 Abdu5343   (28-Окт-2015 12:28) [Материал]
Salom hammaga!!! Sizlardan so'ramoqchi bo'lgan narsam, agar Uzbek kanallarini internetda ko'rishi iloji bo'sa sayt nomini yozvorila iltimos. Mtrk ko'rsatmayapti. Qaysi ko'rsatuvla k'rishga arziydi shuniyam etvorsela. OLdindan rahmat!!!

18 Omina   (28-Окт-2015 12:32) [Материал]
Sardor man telgramga sayyod.com botni zagruzka qiludim endi shuni otmen qisa boladimi

19 Azamat   (28-Окт-2015 13:34) [Материал]
Umuman yomon qo'shiq emas. Saidaning ovozida o'ziga xoslik bor. Musinaning ovozi esa qalinroq.

20 muxlis   (28-Окт-2015 13:44) [Материал]
Yaxshi aytilgan, qo'shiq matni ham yaxshi, folklor bilan zamonaviy yo'nalishni uyg'unlashtirgan!

21 Jasur   (28-Окт-2015 14:12) [Материал]
yaxwiku zor ciqibti

22 hojimurod   (28-Окт-2015 14:38) [Материал]
Awulaga gap yo'. OMAD

23 Boxodir   (28-Окт-2015 15:50) [Материал]
Munisani nima aloqasi bor bunga tushunmadim. Munisa zo'r muxlislari kop Saida bilan Munisa bir biridan umuman farq qiladi ikkalasigayam omad.

24 sherxon   (28-Окт-2015 15:54) [Материал]
Bu kishini umuman tanimadim. kim kim kim ekan

25 Roney 10   (28-Окт-2015 16:58) [Материал]
rus bula turib uzbekcha jumlalarni joyiga quyib aytibdi OMADini bersin!

26 наргиз   (28-Окт-2015 17:40) [Материал]
ха чидаса булади сакрамателлодан яхширок

27 djonibek   (28-Окт-2015 23:30) [Материал]
Удачи Саидага Омад

28 masrur   (29-Окт-2015 03:27) [Материал]
svetadaka hechkim kuylomidi adadjioni zur aytgan uncha muncha sanatkorlarga dam beradi yu usmonovani mayda maydasini ham qoyillatgan udachi sveta

29 Abdu5343   (29-Окт-2015 19:54) [Материал]
sveta kim???

31 ledy   (30-Окт-2015 12:12) [Материал]
шу Саидахонни асл исми

34 Abdu5343   (03-Ноя-2015 07:54) [Материал]
ok

30 sherxon   (30-Окт-2015 11:32) [Материал]
munisani soyasigayam arzimaydiku bu kishi munisda ovoz zor

32 Hilola   (01-Ноя-2015 12:19) [Материал]
Munisa bilan tenglashtirish yaxwimas!!!!!! hammani o'zini uslubi yo'nalishi bor!

33 Scorpion8787   (03-Ноя-2015 00:45) [Материал]
Bumapti uzbek quwiqchilari keyngi paytlada jaa bachkana bachkana bub ketiwyapti

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!