Бош сахифа » 2017 » Июль » 27 » Рахимхонни ким жазолади?
03:41
Рахимхонни ким жазолади?

 

Сардор Рахимхон инстаграмдаги  ўз профилига мана шу ёзувларни ёзди ва бу хабарни бошқа хамкасблари хам ўз сахифаларига қўйиб хонандани қўллаб-қувватлашди. 

Хозирги пайтга келиб эса  Сардор Рахимхонни сахифасидаги барча суратлар ўчирилган.

Хонанданинг хабар беришича у нотаниш хакерлар Сардор Рахимхоннинг профилидаги шахсий хабарлар (директ)ига кириб хонанданинг номидан  бошқаларга хат йўллаб манба бериб унга ўтишни тавсия қилмоқда ва уни босган сахифа эгаларини хам сахифаси блокка тушмоқда. 

Айни дамда Сардор Рахимхоннинг сахифаси мана шу ахволда:

 

 

Адашмасам, ўчириб ташлашга уринилган ва лекин инстаграмнинг қоидасига кўра шундай бўлиб туради. 

 

 

Сардор Рахимхонни ўзи буни душманлик деб билмоқда чунки бир неча машхурларни  хусусан Муниса Ризаева ва Асал Шодиеваларни сахифалари шу тариқа хакерлар хужумига учрагач эгаларига қайтариб берилган, унинг холида эса сахифасидаги барча сурат ва видеолар таг-туги билан ўчириб ташланган хамда хонанда билан алоқага чиқмай, унинг бошқа сахифадан ёзганларига жавоб қайтармай бира тўла сахифани ўчириб қўйган.

 

Хўш хонандани ким ва нима учун жазолади?

Аввалига Сардор Рахимхонни ўз шогирди Машхурбек Йўлдошев совға қилган қўшиғи "Онам" қўшиғи билан бу вазиятни  боғлагандек бўлдим. Сабаби қўшиққа клип суратга олиб тақдим этилгач ижтимоий тармоқларда ёлланма профиллар (янги очилганидан билинади) Сардор Рахимхонни ўғриликда айблаб изохлар ёза бошлади ва Машхурбекни ўзи бу қўшиқни устози Сардор Рахимхонга совға қилгани хақидаги видеомурожаати хам самара бермади. 

Ёлланма деганим БАЛКИ Машхурбекни ўзига Сардор Рахимхонни куйлаган турига ишланган клипни омадли чиққани хамда халқ тарафидан илиқ кутиб олгани ёқмагандир деган фикр келди. Бунга асос хам бор, зеро клип ютуб каналларига қўйилгач Машхурбек Йўлдошев тарафидан барчасига муаллифлик хуқуқи хақидаги даъво йўлланиб тушаётган барча пулларни муаллиф сифатида унга ўтказиш талаб қилинган! Автоматик тарзда эмас айнан ўз қўли билан юборилган даъво.

Совға қилингач ундан яна қандай хақ қолиши мумкин? Бировга шим совға қилсангиз унинг чўнтагига тушадиган пулларини талаб қилмайсизку!

Шу сабаб хам балки у ёллаган  ва балки унинг фанатларидир деган фикрга келдим.

 

Сардор Рахимхон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлганидан кейин рейтингдаги артист сифатида унинг мухлислари ва таниганлар кўп. Демакки унинг ижод намуналари кенгроқ кўламда тарқалади.  Машхурбекни эса очиғи мен хам шу қўшиқ можаросигача танимасдим ва билишимча у Андижон доирасидагина таниқли экан.

Ўз устозига совға қилиб яна видеомурожаат қилар экан нима керак эди бунақа талаб қилиш мурожаатлари ва балки...

Хуллас билмадим, бировни нохақ айблашдан йироқману аммо воқеалар занжирига эътибор берган холда ва ўз фикрига эга инсон сифатида фикримми ёздим.

 (28.07.2017: Хозирга қадар маълум бўлган хабарга кўра хонанда @sardorrahimxon_official янги сахифа очди.)

 

Яқиндагина бастакор ва профессор  Дилором Омонуллаева актриса Шахзода Мухаммедова билан бўлган можаро юзасидан сайтимизга берган интервьюсида Сардор Рахимхонга хам тўхталиб ўтганидан хабарингиз бор.

Унга боғлиқ жойидан парча келтирамиз.  

Дилором Омонуллаева:-....."Сардор Рахимхон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони бўлган пайти Маданият вазири тавсиясига биноан олинган. У олинган пайти мен йўқ эдим, менсиз қабул қилинган.  ... Лекин Сардор Рахимхон негадир ўқишга келмади ва хаттоки тўловларни амалга оширмагани учун ярим йилда даргохни тарк этди"...  
Манба 

 

Бу борада хонанданинг ўзини фикри билан қизиқдик.

 

Сардор Рахимхон:- Нотўғри! Тўловларни амалга оширмаганим учун эмас . Бир ойдан кейин ўқишдан кетганман. Чунки ўқишга қатнаб, билим олиб ўқишни ният қилардим. Ўқишга кирган пайтим ижодимдаги машхурлик   келган пайти бўлиб  ўқишга боришга вақтим ва имкониятим хам бўлмади. Кимларгадир илтимос қилишга, ялинишга мажбур бўлардим, керак бўлса балки пул бериб, балки пул бермай, энди бу нарса сир эмаску.  Билмадим...Айтмоқчиманки, унақа ўқишни ўзимга лозим деб билмадим. Виждоним қабул қилмади. Ўқисам бўларди  4 йил амаллаб ўқиб, дипломни олиб кетардим. Кейинчи? Нима бўларди?  Билим олмасдимку барибир, шунчаки қўлимда диплом бўлишини нима кераги бор?  Ўзимни ўзим алдагим келмади, шунинг учун кетганман. 

 

Хонанда Сардор Рахимхонга доир янгиликлар хозирча шулардан иборат.  

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 22705 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sardor Rahimhon

Нравится
Барча изохлар: 7
1 abror   (27-Июл-2017 07:33) [Материал]
хафа булма куклам келса варрак ясаб бераман сардорчик

2 KamillaKamilla   (27-Июл-2017 17:40) [Материал]
Konservatoriya demak musiqiy bilim saviya demak, busiz qanday musiqachi va yoki qoshiqchi bolish mumkin??

3 Rano   (27-Июл-2017 18:33) [Материал]
Sardorni gapiga ishonaman. Bu bola samimiy bola. O`rmonga o`t ketsa, xo`lu quruq barobar yonadi deyishadi, shuning uchun Shaxzoda Muxamedova bilan bo`lgan mojoroda Sardorni ham ismi keltirilgan bo`lishi mumkin. sad surprised

4 Bodaymusic   (28-Июл-2017 12:08) [Материал]
Aslida instagramni hakerlar buzishmaydi aynan instagram moderatorlari pul uchun qiladi taxminimcha chunki manaman degan hakker buzolmaydi instagramni moderatorlari bor menimcha rossiyada shularni tekshirish kerak

5 minavarov74   (28-Июл-2017 20:23) [Материал]
Bu Bolani shogidiyam bormi ozi hali ashula etishni bilmiydiku uyatam kere

6 A.Ganiyev   (29-Июл-2017 00:09) [Материал]
Luiza Rasulovani profilini hacked qilib bergan hackerga og'ziga siqqanicha beraman

7 azalawyer   (01-Авг-2017 10:19) [Материал]
Худо жазосини берсин эмиш.. Худони билган одам клипларига ўзбек қизларини кааалта кўйлакларда олиб чиқмайди. Уятсиз!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!