10:57 Актриса ва профессор жанжали: Икки тараф интервьюси! | |
Актриса Шахзода Мухаммедова: -Консерваторияга хонанда Вохиджон Исоқов ўзи хужжат топширгани борган экан, мен хам хужжат топширгани бориб уни учратиб қолдим. У хам Дилором Омонуллаевани олдига кирмоқчи экан, бирга кирдик. Кўпчилик талабалар турган экан. Очиғи, у аёл эртаклардаги салбий қахрамонларга ўхшар экан, тавба. Ёшларга қилаётган муомаласидан хайратланасиз... Бу аёлни олдига устоз деб кирсак тескари муомалага дучор бўлдик. Неча кунгача ўзимга кела олмаяпман уни муомаласидан. Биздан ташқари яна бошқа абитуриентларга қўпол муомаласидан хамма қўрқяпти. Титраб хатто бошини кўтаришга қўрқишяпти. Ректор олдига кирдик , ўта маданиятли ва мехрибон инсон бўлиб бизга керакли маслахатларни берди. Бу дилозор аёлга ректор олдига кирдик маслахатлашдик десак "Ну и что ректор?" деб менсимай гапиряпти ректорни.
Sayyod: Ўзаро жанжаллашув кенг оммага тақдим этилмаганида бошқа гап эди, сиз эса инстаграмга уни хақоротлаб ёзгансиз. Уни Ўзбекистонда эстрада бўйича профессор эканини ва ёш тарафлама хам катта эканини унутиш керак эмасмиди. Кап-катта одам, қанча мадхия ва хитлар ёзган одам яна профессор. Нотўғри иш қилгансиз... Ўзингиз шуни қўйгансиз, керакмиди шу?
Дилором Омонуллаева кўксидан итариб , қўрс муомала қилаётган инсонлар кун келиб хизмат кўрсатган ва халқ артистлари бўлишар балки. Талабалардан мен хақимда овозим борлиги ва ўқишга кирсам энг олд ўқувчилардан бўлишимни айтиб ёнимни олишганида , "Қанақа иқтидор? Қаний?" деб шартта пианинода баланд октавадан олиб жахл билан мусиқа чалиб ташлади. Кейин пианинони шартта ёпдида "Сендакалар бунақа ўқишда ўқимайди" деб нафақат менга балки бошқа ўқувчиларгаям шундай муомала қилди. Чиқиб бошқа эшик олдидагиларгаям шунақа бақирди, сиз кўрмадингиз билмадингиз, қўрқиб кетардингиз. Бир маротаба боғча болаларини ураётган видео қўйгандингиз бу аёл ўшандан хам бешбаттар! Қўрқяпсизларми? Танимайсизларми? Билмайсизларми? деганимдан кейин таниймиз дегандек бошини қимирлатиб тасдиқлашди. Кейин у хотин менга "Ну и что?" деб бақирди. Албатта энди талабалар ва уларнинг оналарими мени тарафимни олишмайди, мантиқан фикрласа тушунарли хаммаси. Чунки ўша куни уни ёнида бўлган хотин хам ўша ерда ишлайди. Билсангиз, менга хозир "директдан"(инстаграмдаги шахсий хабарлар) шахсий хабарлар жўнатишмоқда "Тўғри қилибсиз бизниям шунақа ёмон йиғлатган бу аёл" деб. Яна бир талаба қиз "Мени хам йиғлатган , хафа бўлманг Шахзода опа бу шунақа одам ўзи" деб далда бўлди. Бу аёлни виждонсиз, халқ душмани дея атаса хам бўлади. Чунки ёшларни униб ўсишига, қобилиятини керак бўлса дунё сахналарида намойиш этиб Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтаришга шай бўлиб турган иқтидорларни оёғига болта урмоқда. Бу аёлни ёзган, басталаган қўшиқларига мухлис эдик, биргина чаён нигохи ва захарли тили билан ёшларни санъатга бўлган мехрини сўндирди. Бугунги кунда долзарб мавзу "Санъатдаги яъни шоу-бизнесда ўқимаган нопрофессионал бўлган машхур юлдузлар босиб кетди" дейишни билишади. Ия? Қаердан хам ўқисин бечора ёш санъаткорлар, эстрадамиз юлдузлари? Олийгох эшигини тагида гўёки киши билмас қўлида найза кўтарган махлуқ турса. Мана нега шоу-бизнесни ўқимаганлар , профессионал бўлмаган , бизнесмен пулдорлар эгаллаяпти. Қаердан хам профессионал таълим олсин бечора санъаткорлар? Ўқишга киришни тақиқлаб, хўрлаб , йиғлатиб чиқариб юборганидан кейин. Қандай қилиб ўссин дейсиз шунақа инсонларни деб ўзбек санъати ва шоу-бизнеси!
Э, майли кирмайман ўша ўқишга, шундай кўнглим қолди... Ўқимайман, керакмас.
Профессор Дилором Омонуллаева: -Биринчидан мен имтихон олаётган пайтим хонага бир йигит билан бостириб кириб келиб у йигит ўзини "Ўзбекнаво"данман деди, қайсидир бир бўлими бошлиғидир дебман, шу учунам майли тез қўйиб юборарман деб гаплашувдим. Оқибатда у қиз жудаям маданиятсиз экан. Аввало мен уни тинглаб кўрдим, овозингизни хам тинглай дедим у эса "Мен машхур актрисаман, мени бутун Республика танийди, мен жудаям машхурман!" дейди. Халиги бирга келган йигит хам "Менам машхурман 50та қўшиғим бор, 30таси клип бўлган " деган гаплар. Қўрс муомала улар тарфидан бўлди, "Ўзбекнаводанман" деб кириб келишидан то ўзини катта тутишигача. У иккинчи мутахассислик бўйича Консерваторияга ўқишга кирмоқчи лекин унинг мусиқадан умуман билими йўқ! Консерваторияга доир қонун мавжудлиги ва мусиқадан ўрта махсус маълумоти бўлмаганлар қабул қилинмайди деб тушунтирдим. Гапга қулоқ солмай илтимос қила бошлади. Кейин мени хохламаяптганликда айблашни бошлашди, ахир бу нарсаларни мен хал қилмайманку, бу аллақачон давлат тарафидан Консерватория очилаётган пайтиёқ фақат мусиқадан ўрта махсус билими борлар қабул қилиниши кўрсатилган, бу бутун дунёда Консерватория билан боғлиқ тартиб! Шу тарафлама хам Косерватория энг олий ўқув даргохи саналади.
Хуллас Мухаммедовадан мусиқий билиминг борми деб сўрадим , йўқ дейди мутлақо бошқа сохага алоқадор олийгохни битирган экан. Яхши унда куйлаб бер, кимни қўшиғини куйлайсан десам Райхонни қўшиғини дейди. бу ерда Райхонни қўшиқлари кетмайди улар жуда енгил, биз бу ерда мураккаб қўшиқлар куйлаймиз, дунё миқёсидаги эстрададан, ўзимиздан Ботир Зокиров, Юлдуз Усмонова, ўзимнинг қўшиқларим яъни профессионал қўшиқлар. Ахир Консерваторияку! Табиийки унинг бундай муомаласидан "Сиз ўзи "Ўзбекнаво"да ким бўлиб ишлайсиз?" деб сўрасам , "Йўқ мен у ерда ишламайман, мен хонандаманку" дейди. Ана шундан кейин жахлим чиқди. Яна нима қилишим керак эди у машхурга? Агар тингламаганимда ва маслахат бермаганимда мендан шикоят қилса арзирди. Имтихонга ёлғон айтиб бостириб кириб вақтимни олишди , яна ўзини катта тутиб уришиб хам норози бўларкан ва мен айбдорми?
Қанчаси ахмоқча қилиқ қилиб машхурликка эришяпти, машхур бўлса нима қилибди? Машхурлик билан ўлчанарканми? Хозир телевидениеда хамма нарса мумкин! Хаммасига рухсат бериляпти! Санъатни расвоси чиқиб кетди! Олдингидек профессионал санъат билан хаваскорона санъатни ажратиб қўйиш керак. Хар бирига ўзига хос махсус ёндошув шарт. Масалан Гулсанам Мамазоитова ва Юлдуз Турдиевалар профессионал хонандалдар, улар Консерваторияни магистратурасини тугатишган. . . Мана бунақа актрисалар эса санъат ва маданиятдан таълим олмагани учунам келиб истаган одамни бошида ёнғоқ чақиб кетмоқда. Имтихонимни бузиб кетишди. Шунча одам турибди. Ўзини кўрсатиб кетгани қолди, хамма талабалар устидан кулди кетидан.
Sayyod: Сизни муомалангиз билан боғлиқ яна шундай бир эътироз бўлганди. Амира (Аделя) Алибекова сизни қўрс деб , хаттоки хатти-харакатларингизни хам кўрсатиб (видеога манба) бериб шикоят қилганди. Дилором Омонуллаева:- Аделя Консерваторияни тугатган, овози жуда яхши ва Консерваторияни хам жуда яхши тугаллади. Яхши ўқиганди. Консерваторияни тугатиб бироз вақт ўтгач "Нихол" мукофоти учун танловда иштирок этди. Мен ушбу танловда раис эдим.
Sayyod: Сиз Консерваторияда ўзига хос монополия қилганингиз хақида ва фақат сизни ижод махсулотингизни куйлаш шарт экани хақида хам эътирозлардан хабаримиз бор... Дилором Омонуллаева:-Нега энди? Айтдимку юқорида Ботир Зокиров қўшиқларини куйлаймиз дедим. Профессионал ижодкорларни қўшиғини куйламизку. Талабалар ўзи шу қўшиқларни яхши кўришади. Баъзилар келиб Райхонни қўшиғини куйлайман дейди, унинг қўшиқлари жудаям осон, куйлайдиган жойи йўқ уни, атиги уч нотада, биз ундан нима дарс оламиз? Мени қўшиқларимни куйлаш шарт этилган дейилиши нотўғри! Биз Эльмарт Салихов , Юлдуз Усмонова, Севара Назархонларни қийин қўшиқларини куйлаймиз. "Улуғимсан Ватаним" масалан. Бастакорлар Дони Илёсов ва Алишер Расулов ижодадан хам имтихонларда куйлашади. Гулсанам Мамазоитовани Ватан хақидаги "осмондан тушган эмас" сатрлари билан куйланадиган қийин қўшиқлар куйланади. Агар қўшиқ мураккаб ва қизиқ қўшиқ бўлса бемалол, хечкимга тақиқи йўқ! "Сахар" гурухини "Ёмғир" қўшиғиданам тўрт овозда бўлса хам куйлашади, мархамат.
Биласизми бизда профессионал танқидни кўтара олишмайди. Бунга хечким тайёрмасдек. Мен катта ишлар юзасидан режалар тузяпман, Ўзбек санъати ривожланиши борасида мухим ва катта режаларим устида бандман, қандайдир арзимас жанжаллардан холи қўйишсин.
Гувохлар хабаридан:
Тарафларнинг бири билан чиқиша олмаган ва шахсий адовати мавжуд бўлгани сабабли айрим манфаатдор сайтлар каби икки тарафни хам тингламай, воқеадан бехабар шунчаки бир ёқлама мақола қилмай икки тарафга хам сўз бердик. Демакки хулоса ўзингиздан. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 55276 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 47 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |