Асл хонанданинг энг профессионал 8-чи сони сиз билан.
Бу 8 серияда таниқли бастакор, бастакорлар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Дилором Омонуллаева иштирокчиларимизни текшириб, ўз фикрини баён қилди.
Менинг фикрим уларникидан сал бошқачароқ бўлди. Сабаби, Дониёр Рахмонов Ботир Зокировнинг "Раъно” қўшиғини куйлаётганидаги авжи пайтида, тўғриси этим жимирлаб кетди.
Мана шу пайти Дилором Омонуллаева хам, эмоциясини яширолмагани видеога мухрланган бўлишига қарамай.... Дониёрни кучсизлар қаторида кўрди...
Фикримча, Дилором опа, кўпроқ ўша техник жихатлар бўлган мусиқий билимларгагина эътибор бердилар. Лекин, хонандадаги дард, нола ва одамларга таъсири хам асосий нарсалар эмасмикан?- деб ўйланиб қолдим.
Албатта, Дилором опа кучли деб топган Жахонгир Султонов, сўзсиз кучли иштирокчи ва хаттоки мени хам хайратлантирди. Аммо... Дониёр кучлилар қаторида бўлиши ва хеч бўлмаса Тожиев Элмуроддан кейин учинчи ўринга мос эди.
Нола ва дарди билан эса хаққоний биринчи! Тўғриси, балки субъектив ва шахсий фикрдир, аммо Ботир Зокировнинг "Раъно" қўшиғининг Дониёр ижросидаги туридан кейин, у қўшиқни асл жони ва дардини хис қилгандек бўлдим. Бу қўшиқ шахсан мен учун шу куни бошқача жонланди.
Бу сон 54 минутлик бўлгани сабаблик, уни қисқа 7 минутлик турини хам тақдим этамиз. Фақат иштирокчилар махоратлари ва Омонуллаеванинг тўлиқ фикр, маслахатларига хам бахо беришингиз учун тўлиқ турини кўришингиз керак бўлади. Сабаби балки ўз фикримга биноан ва қизиқ деб йиққан қисқа лавхаларим бахо беришга хаққоний бўлмаслиги мумкин. Кейин, 54 минутлик тўлиқ туридагина кадр орти лавхалари ва келаси сон анонси мавжуд...
Юлдуз ва Озода мавзуси яна кўтарилиши сабаби анонси, саралаш жараёнидаги илк жанжал, Жахонгир Отажонов ва Сардор Рахимхонларга отилган тошлар анонси айнан тўлиқ турида мавжуд.
Қисқа турини эса, айнан сабрсизлар учун ва ёки шу 54 минутда "қаний нима бўлиши мумкин?” деганлар учун енгиллик трейлер сифатида, шу тариқа хар серияни , энди бир қисқа турини хам бериб бораман.
Зеро, бу сондан монтаж ишлари яна ўз зиммамда... видеохамкорларимизни хам кучи етмади. Яна ўзим, бошқа ишларимни орасидан, бир амаллаб, бир кунимни бир сериясига бахшида қилган холда, монтажни хам давомлайман.
Лойиха муаллифи, лойиха режиссери, лойиха сценаристи, лойихадаги бош оператор, лойиханинг кадр орти бошловчиси, лойиханинг монтажчиси ва бу кетишда лойиханинг иштирокчиси хам бўлиб кетмасам бўлгани)))
Вахоланки, бу лойихадан ташқари қанча, яна лойиха ва ишлар бор, яна битта Сайёд заказ берсам майлими?)))
Хуллас, қабул қилинг "Асл хонанда”нинг профессионал 8 сони! Эмоцияларини умуман яшира олмаган, ва барча "минус"ларни шартта юзга айтган Дилором Омонуллаева билан вокал!
ТЎЛИҚ 54 минутлик ТУРИ:
Яхши турини тасиксдан кўчирмоқ 408 мб
Мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 234 мб
Қисқа 7 минутлик тури
Сифатли (!)турини тасиксдан кўчирмоқ 153 мб
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
2.ТОЖИЕВ ЭЛМУРОД
3. САТТОРОВ ШАХЗОД
Асл хонандани сонидан сонига ўтганимиз сари ҳаммаси ойдинлашиб, сувлар тиниқлашиб борвотти. Сардор ака, 8 сон шарти идеяси учун алоҳида катта РАХМАТ.
Таниқли бўлиш осон, лекин буни тагида қанчалик кўп меҳнат қилиш кераклигини биз оддий тингловчилар ҳар доим ҳам билавермаймиз! Ҳозирги кўшиқчиларимиз эса санъатни бошлаб олиб, бир икки ҳаёт зарбасини егандан кейин вокалдан дарс олишга боришади! Вокалсиз, профессионал билимсиз, ҳеч нимага эришолмасликларини тушуниб етишадида!
Ҳамма иштирокчиларга омад. Нимаям дердим, кучлилар ғолиб бўсин!
1. Жаҳонгир Султонов
2. Элмурод Тожиев
3. Нилуфар Каримова
4. Умида Комилова
5. Хамроз Деҳқонов
6. Шахзод Сатторов
7. Дониёр Рахмонов
8. Нодир Файзуллаев
2. Элмурод Тожиев
Ва охирида хакикий профессионал бахо берибдилар иштирокчиларга.
Озоданинг соч ёйиш маросимига тушунмадим.Кейинги сонини куриб
фикр билдирарман.Пока не ясно за что обижается.