Бош сахифа » 2016 » Июль » 7 » Премьера! Саида - "Позови" Мп3
15:21
Премьера! Саида - "Позови" Мп3

 

Саида:- Кўпчиликка артист қандай қилиб қўшиқ тайёрлаши қизиқ бўлса керак, кимлардир эса билади бу учун мавзу танланиши, мусиқа, сўзлар,  ёзиш жараёни... ва нихоят охиргиси-уйғунлашув (сведение). Хаммасини бирга уйғунлаштириб ёқимли эштилиши учун ишлов берилади. 

 "Позови" қўшиғи эса мен учун алохида ўринда туради. Сабаби мусиқа ва сўзларини ўзим ёздим. Шу сабабли оддий жараён бу сафар мен учун ўзгача кечди. Қўшиқ мавзусини танламадим ва у қандай бўлиши хақида ўйлаб изланмадим хам. Чунки қўшиқ матни  реал хиссиётларим ва қалбимни остин-устун қилиб юборган кечинмаларим асосида  ёзилди.   Мусиқа эса ўзи қуюлиб келаверди ва телефонимдаги диктофонга бари ёзилди. Бу пайт кучли ёмғир ёғаётгани боис деразамни ёпай дедиму ёмғир шовқини ва чинорларни аста силкитаётган шамол овозини тинглаган холда қўшиқни илк сатрларини хиргойи қила бошладим. Шу тариқа 5 минутча куйладим. Куйлаган сайин   енгиллик сеза бошладим ва бу хиссиётларим билан бўлишгим келди. 

Бу бўлишган инсоним дугонам Ирина Аббосова бўлди. У билан "Аъло" гурухида бўлган давримданоқ дўстмиз. Ирина илхомланиб дарров аранжировка қилишга тушишини айтди. Биз бир ижодий тўлқинда бўлганимиз ва унинг мавзу ажойиблигини айтгани яхши туртки ва ишонч бўлиб қўшиқнинг сўзлари давоми устида ишларни бошладим у эса аранжировка устида.  Менимча бу қўшиғимдан мени севишганлар тушунишади зеро, дунё бу умуман ўзгача ранглардаги онлар! 

   Бугун мен хаётимнинг бир бўлаги билан бўлишмоқдаман ва сизларга ёқади деб умид қиламан.  

 

Саида-"Позови"


Мусиқа ва матн  - Саида
Аранжировка-Ирина Аббасова
Овоз ёзиш - студия Азия
Уйғунлашув-Сведение Apollorecords Владимир Карпов ва Фазледдин Хожиниёзов

 

Тасиксдан кўчирмоқ  5мб

 

Муқобил манбаадан бирда кўчирмоқ

 

Саундклаудда тинглаб кўчирмоқ

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 12367 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Saida

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!