07:30 Плагиатга қачон чора кўрилади? | |
Хусан Росия примадоннаси Алла Пугачеванинг "Миллион алых роз" шлягерини "Дилдор" дея ўғирланиб ўзгартирилган турда тақдим этгач, "Россиядан Тожикистонга ўтиб" қўйди ва Далер Назаровни қўшиғини хам ўғирлаб қўйибди чаққон)
Устози Озодбекнинг йўқлигидан фойдаланиб "Лола" қўшиғини куйлаб қўйиб камига тарқатворган Бахром Назаров Арман хонандаси Сильва Акопянни "Noraharsik" қўшиғини сал-пал ўзгартириб "Пари" деб тақдим этди. Нақоротидаги "пари" сўзию ва клипидаги рақсигача ўғирланган бу қўшиқни Бахром зўр бериб тв ва радиоларда реклама қиляпти.
Яқиндагина 2014 йил санъатимизда ПЛАГИАТ ВА РЕМЕЙК йили! номли мақоламда плагиат борасида бонг уриш пайти етгани ва бирор чора кўриш мухим даражага келганини айтиб ўтгандим. Афсуски "Ўзбекнаво"нинг бугунги фаолияти байрам тадбирларидан бўшамаяпти. Вахоланки аввалги рахбар бу борада кўплаб мажлислар ўтказиб хаттоки "Ўзбекнаво" қошидаги студия ва у ерда профессионал бастакор хамда шоирлар йиғилишини ўтказиб санъаткорларга муаллифлик қўшиқлари борасида кўмак бериш ишларини тақдим этганди. Хархолда ўша пайтлар хеч бўлмаса мажлисларда плагиат мавзулари кўтариларди. Майлида мен бераётган фикр каби тв ва радиолардаги бадиий кенгашдан плагиат қўшиқлар ўтмаслиги борасидаги таклифдек ишлар қилинмаган бўлсада, бироқ қандайдир харакатлар бор эди. Хозирчи? Хамма хамма тақдирланиб хамма хамма талтайтирилмоқда холос!
Плагиат мавзусида хонанда, шоира ва бастакор Шахноз қўйидаги маънода фикр билдирганди:- Ўзбекистонда қанчадан қанча хорижликлар мехмон бўлишади, ишлашади, ўқишади ва умуман яшашади. Телеканалларимизни кузатиб ўзининг эстрадасидан қўшқиларни бизникилар ўғирлаб куйлаётганини кўриб кулмайдими? Буларнинг ўзини мусиқаси ва муаллифлик ижоди йўқми?-демайдими.
Хеч бўлмаса мана шу фикрлар рахбариятда бўлмаганмикан?
Жонли ижро борасидаги тарғибот ва умуман олганда хонанданинг касби тақозо этган МАЖБУРИЯТ бўлган жонли ижро борасидаги ишлар янги рахбар келиши билан тўхтатилгандек. Йўқ, тан олиш керак, жонли ижродаги концертга концерт зали ижарасини пулини "Ўзбекнаво" ўз зиммасига олиши холос. Лекин, асосий тарғибот кучи бўлган ишларчи? "Марди майдон" йўқ бўлди! Сабабсиз ва хеч қандай тушунтиришсиз. Балки эски "Ўзбекнаво"нинг собиқ рахбари Азамат Хайдаров лойихаси бўлгани учундир десак, негадир ўша эски рахбарнинг мусиқий мактаблардаги "Мастер-класс" лойихаси хануз давомланмоқда. Қарангки, ўша "Марди майдон" фестивали доирасида жонли ижродаги қўшиқлар тарғиботи кучайган пайти хаттоки кутилмаган Диджей Пилигрим хам жонли концерт берганди. Майли, мусиқаси фонограмма бўлса хам, ЭНГ АСОСИЙСИ ОВОЗИ ЖОНЛИ бўлиб мехнати билан халол концерт берганди.
Хозирчи? Фонограммачи тугул энди плагиатчилар хам талтайиб тақдирланиб ривожланмоқда.Бўлар энди, бундоқ санъатгаям ишлайлик.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси рахбари ва уни назорат қилувчи вазирликда хам вазир лавозимини ўтаётган Ахмедов Баходир Мажидович жаноблари санъатдаги мухим муаммоларга эътиборни қаратиш вақти келмадимикан? Хонандалар мажбуриятини назорат қилишда рахбарлар ўз мажбуриятини унутиб қўймаяптимикан а лаббай?)) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 7577 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |