06:46 Озоданинг қайтиши... каттароқ сахналар? Видео | |
Рамазон ойининг сўнгги кунларидан бирида Озода "Муқимий" театрида ўзининг "Холос" деб номланган қўшиғини арабча талқинда куйланган қўшиғига клип суратга олдирди.
Сюжет тарзида олинган клипда балет театри ичидаги бир мухаббат тарихи ва унинг аянчли якуни хақида сўзлайди.
Нима учун арабча? Нима учун "Холос" қайта куйланди? Нима учун янги қўшиқлар эмас? Бунинг барига Озода тақдим этилаётган видеорепортажда жавоб берган.
Назаримда Озода ижодни жонлантиришда ўша бир вақтлар узилган жойидан улаб кетишни лозим топган кўринади, зеро "Холос" қўшиғи чиққан пайти унинг сахнадан четланган пайтига тўғри келиб у қўшиққа етарли урғу берилмаган. Шунда хам қарангки, реклама ва промо қилинмаган бўлсада қўшиқ бир зумда халқнинг қалбини туб-тубидан жой олиб хит бўла олганди.
Сахнага қайтишда Озода каттароқ диапазонни кўзлаётгандек. Араб тилида махорат билан куйлаган Озоданинг бу талқиндаги қўшиғини тинглаб хайратланасиз. Худдики рости хам араб хонандаси куйлаётгандек ... Керак бўлса унча бунча арабча куйлайдиган хонандалардан-да аъло! Жараённи кузатиб қўшиқни тингларканман араблар бу қўшиқдан хайратланишини тасаввур қилдим. Зеро Озоданинг куйлаш техника махорати хамиша юқори бўлган.
Клип режиссери Тимур Примкулов. Видеода у билан хам қисқа сухбатни томоша қиласиз.
Имидж, турмак ва бўёқ Лидия Андрэдан.
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков. Видеооператорлар Нодира Тўраева ва Шахло Қодирова.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 61829 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 6 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |