Бош сахифа » 2019 » Октябрь » 13 » ОЗОДА ВА БОШҚА ХАММА "ЗАПРЕТ"ДАГИЛАРДАН ТАҚИҚ ЕЧИЛДИ!
20:11
ОЗОДА ВА БОШҚА ХАММА "ЗАПРЕТ"ДАГИЛАРДАН ТАҚИҚ ЕЧИЛДИ!

Мухтарам Президентимиз тарафидан барча тақиқлар олиб ташланди.
Ушбу холат юзасидан ўтказилган мажлисда Озода ва бошқа тақиқдагилар расман узр айтишди. 

https://youtu.be/PMrkB_DwfFM

 

 

Ўзбекконцерт” давлат муассасасида хонанда Озода Саидзоданинг мурожаати юзасидан ташкил этилган давра суҳбати учун

 

ПРЕСС – РЕЛИЗ

 

2019 йил 13 октябрь
соат 15:00

Туркистон” санъат саройи,

Кичик мажлислар зали

 

Маълумки бугун юртимизда шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳаларни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан, санъат соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижаси ўлароқ, ўзбек санъати бугун мутлақо янгича нигоҳлар билан дунёга ўзини намоён қилмоқда.

Шунингдек, юртимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиб, муаммоларнинг ечимини топиш ва халқимизни рози қилиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳам бу жиҳатларга катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 10 октябрь куни хонанда Озода Саидзода “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўз ижодини кенг тарғиб қилиш ва фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилди.

Шу муносабат билан 2019 йил 13 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида устоз санъаткорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ташкил этилиб, унда хонанда Озода Саидзоданинг мурожаати муҳокама этилди.

Давра суҳбатида хонанданинг бундан бир неча йиллар олдин сиёсий хатога йўл қўйгани, билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб инсон шахсиятига тегувчи ноўрин фикрлар билдиргани, бундан ташқари мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилгани, санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани устозлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Шундан кейин хонанда Озода Саидзоданинг ўзи ҳам сўзга чиқиб, хатоларини тан олиб, бундан бир неча йиллар олдин билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб, ҳиссиётларга берилиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини оммавий ахборот воситалари орқали баён этганидан астойдил пушаймон эканлигини билдириб, шунча вақт ичида ўзига тўғри хулоса чиқаргани, имконият берилса, бундан кейинги фаолиятида миллий эстрадани ривожлантиришга, ўзининг қўшиқлари билан халққа хизмат қилишга ваъда берди.

Сўнг, муҳтарам Президентимиз ва халқимиздан ҳамда барча санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини, яна бир бор унга имконият беришларини илтимос қилди.

Давра суҳбати якунида барча устоз санъаткорларнинг фикрлари тингланганидан сўнг, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги ҳамда кечиримлилиги боис гарчи хонанда Озода Саидзода томонидан ўз вақтида ноўрин фикрлар билдирилганига қарамасдан, Юртбошимиз томонидан бугун унинг кечирилгани ҳамда эркин ижод қилишига имконият яратилгани маълум қилинди.

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 3335 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ozoda Saidzoda, Ozoda Nursaidova

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!