19:30 Жонли ижродаги концертлар харажатини "Ўзбекнаво" тўлайди! | |
Нихоят эстрада бирлашмаси расман юзма-юз интервью берди ва бу илк хамда эксклюзивга хам яна сайтимиз лойиқ топилди!
Сўнгги хабарлар ва шоу-бизнес оламини хайратлантирган янгиликлар юзасидан берган анонсимиздан, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан ойдинлик киритиш мақсадида масъул ходими Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич “Сайёд-медиа” марказига ташриф буюрди. Sayyod: Янги рахбарият бўлганидан кейин, шахсан ўзим танишганимда унинг янги ғоялари ва режаларидан яқин келажакдаги ижобий ўзгаришлар бўлишига ишончим комил бўлганди. Аммо яқиндагина ўтказилган мажлисдан кейин саволар кўпчиликда кўпайди. Илк саволим: Нима сабабдан ушбу мажлисга оммавий ахборот воситалари кенг кўламда таклиф қилинмади? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Бу бўлиб ўтган йиғилиш, эстрада хонандаларнинг маъмурлари учун бўлиб ўтди. Шу сабабли оммавий ахборот воситалари жалб қилинмади. Бу мажлисни ўтказишдан мақсад, маъмурларни янги рахбарият билан таништириш баробарида маъмурларга керакли бўлган гапларни айтиш. Ўзингиз биласиз, санъаткорнинг юзи кўпроқ маъмури хисобланади, хонанда билан мулоқотни аввалини хам қиладигани, биронта тадбирга боришида ўша кийинишигача қараб юрадигани хам маъмури бўлади. Давлат тадбирларида кўпинча хонандаларнинг кечга қолиб келишлари кузатилади, маъмурлари ухлаб қолади ва хоказо, ва бунда маъмурнинг ўрни катта. Sayyod: Балки маъмурнинг гапи ўтмасдир хонандасига? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Маъмурнинг гапи ўтмаслиги хам мумкин, лекин мана шу холатларга хам аниқлик киритиш мақсадида, қолаверса, маъмурларнинг ўзини тутиши хақида, кийиниш маданиятидан то мулоқот ва муомала маданияти тарафларига хам эътибор бердик. Кейин , охирги пайтлар маъмурларни устидан жудаям кўплаб шикоятлар келмоқда, эътирозлар муомала маданиятидан тортиб , то... Sayyod: Фақат маъмур ёки продюсерлар хам? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Маъмур ва продюсерлар, бизда энди асосан кўпроқ маъмур деб тушунилади, вахоланки ўзингиз тушунасиз, маъмур ва продюсернинг фарқи жуда катта.
Sayyod: Лекин бизда фарқи аралаш бўлиб кетган. Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Фарқи катта, шунинг учунам маъмур ва продюсерларни чақирдик. Хозир айтганимдек, эътирозлар бўлиб улардан айрим маъмурлар тарафидан мижозларга ваъда бериб қўйиб, ўша куни телефонларини кўтармаслик холатлари , жудаям машхур санъаткорларнинг маъмурлари, мижознинг пулини олдиндан олиб қўйиб , тўйига бормай , бир икки хафталаб пулни қайтаришни чўзиб юриш холатлари мухокама қилинди. Sayyod: У жуда машхур санъаткорлар билан боғлиқ бу холатлар нима учун кенг оммага номлари очиқланиб маълум қилинмаяпти? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Бу ички тартиб интизом йиғилиши бўлгани сабабли очиқланмади. Жудаям машхур ва кўплаб тўйлар усиз ўтмайдиган жудаям хурматли хонандаларимиз номидан , маъмури тўйларга ваъда бериб қўйиб , у хонанданинг ўзини хабари бўлмай , ўша тўйга келмасдан, кейин бир икки хафта кейингина пулларни қайтариш холлари бўлди . Мана шу шикоятлар сабаб , биринчи йиғилишни маъмурлар билан ўтказдик. Маъмурларни тартибга чақириш ва улар орқали эстрада хонандаларини хам. Хаммасига маъмурлар масъул хисобланади. Сайтингизда шок холати деб ёзибсиз, бу мажлисга келишдан аввал маъмурларга “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига бундан кейин қўлида дафтар ва ручка билан келиш талаби қўйилгани билан боғлиқ бўлса керак. Нима учун тўйга дафтар тутишадию, “Ўзбекнаво”га келишганида дафтар ручка тутишмайди? “Ўзбекнаво” уларни шунчаки ёки гаплашиб ўтиргани чақирмайдику. Қўйилган вазифалар бўлади , уларни бажариш мақсадида, улар ёзиб олиши керакку . Мажлисда эсида қолгани қолган, тўй деса эса дафтарини кўтариб келади. Фикримча, маъмурлар шу талабдан шокка тушган бўлиши мумкин. Иккинчи холат, маъмурлар билан алохида сухбатлашилганида, ўша хонандасига қай даражада гапи ўтади уни, бу кутилмаган савол бўлди албатта, хақиқатдан хам гапи ўтадими? Шундай холатлар бўладики, тадбирларга хонандалар кечга қолиб боришида маъмурлар хонандани айбдор қилиб қўйишади, вақтида турмади, ухлаб қолди ва хоказо. Лекин яқиндагина “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтган тадбирда “Манго” гурухи қатнашмади , унга чора кўриш саволи турганида, гурух билан маъмури юзлаштирилиб, маъмури айбини тан олди. Мана шундай холатлар бўлди. Рахбарият тарафидан мажлисда келажакдаги режалар билан таништирилганидаги маъмурларга “Агар кимда кимнинг хонандаси жонли ижрода қўшиқ куйлашни истаса, “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган концертнинг барча харажатларини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан қилиб берилиши хақидаги айтилган маълумот асосий шокка туширган янгилик бўлса ажабмас. Sayyod: Бу ажойиб янгилик албатта... аммо мажлис давомида айтилган яна бир бошқа шу каби сенсацион эълон хам менга қизиқ, яъни рахбарият гўёки “Хар бир хонанда миллий қўшиқ куйлаши шарт!” дегани. Шу ростми? Ёки хар бир хонанданинг репертуарида битта бўлса хам миллий қўшиқ бўлиши керак деганими? Кейин, маъмурлар учун йиғилиш деганингизни инобатга олса, маъмурлар бу нарсани хал қилмайдику Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Тўғри маъмурлар хал қилмайди, аммо маъмур диск қўяди. Кейин , миллий қўшиқлар фақат бўлсин дейилмади, шунчаки аудиторияга хос бўлиши керак дейилди. Мисол учун, яқиндагина бир жуда машхур актриса билан боғлиқ холат хақида, “Ўзбеккино” тарафидан актриса мана шу “Биз буюк юрт фарзандимиз” фестивалига юборилди. Sayyod: Нима учун исмларни очиқламаяпсиз? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Унинг шахсиятига тегишни олдини олиш мақсадида.
Sayyod: Шахсиятга тегадиган даражадаги нарсами? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Ха. “Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, уларга миллий менталитетимизни сингдириш ижобий тарғиботи , халиги актриса сифатида келган қизимиз ўзини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси сифатида таништириб, арабча ва туркча қўшиқ айтди. Шундан келиб айтдикки, бундай учрашувларда иложи борича миллий қўшиқлар куйланиши керак . Ана ўша ердагилар “Нима учун биз бу ерда миллий ғоямизни тарғиб қиляпмизу, бу қиз бундай қўшиқлар айтяпти?” дейилди. Туркча ва арабча куйлайдиган хонандаларимиз бор, аммо аксарият холларда бу тўй репертуарига хос қўшиқлар, мана шу холат ва тушунчалардан келиб чиққан холда , қўшиқларни жойи ва ўрни хақида гапирилди. Миллий қўшиқлар борасидаги танқид мана шу холатлар юзасидан ва ўз аудиторияга эга бўлган қўшиқларни куйлаш вазиятлари айтилди. Sayyod: Энди фақат миллий қўшиқлар куйланиши хақида аниқ хабар айтилдими? Ёки хар бир хонанда репертуарида хеч бўлмаса битта миллий қўшиқ бўлиши шарт дейилган талабчи? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Йўқ! Шарт ва талаблар қўйилмади. Бу ўзининг эркин хуқуқику, қандай қўшиқ айтиш! Лекин тадбирларга борганида унга мос қўшиқлар куйланишни мажбурлади. Давлат тадбирларида арабча ва туркча қўшиқлар айтмайдику.
Sayyod: Миллий рухиятдаги қўшиқ куйлаш бу катта плюс, лекин мажлисдан кейинги тарқалган гап-сўзлардан гўёки бу мажбурият эканлигига хайрон бўлгандим. Давлат тадбирлари ва ўша миллий рухиятдаги тарғибот тадбирларида албатта бу бошқа гап. Шунинг учун хам илк хабаримда, балки бўрттириброқ маълумот беришди менга деб ёзгандим. Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Миллий рухиятдаги тадбирларда ўзимизни миллий қўшиқларимиз бўла туриб, арабча туркча қўшиқ куйлаб турилса у нима деган гап? Шу жихатдан келиб чиққан холда мана шу нарсалар айтилди. Маъмурларга ушбу мажлисда , гап орасида жонли ижрони тарғиб қилиш йўлида, хонандасига айтиб қўйиши учун айтилдики “Агар хонанда бир ой жонли концерт қўйса, ўша бир ойлик концерт зали пули тўланади”.
Sayyod: Демак, билишимча, биринчи тўлангани бу Озодбек Назарбеков бўлди. Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Хали тўланмади, хали вақти тугамадику. Sayyod: Лекин Озодбек Назарбековдан бошланади Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Ха, айнан Озодбек Назарбековдан бошланади агар у тўлаб қўймаган бўлса.
Sayyod: Агар мен “Сайёд-шоу” қилсам ва у шоуда қатнашган санъаткорлар фақат жонли ижрода куйлашса... Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -“Ўзбекнаво” тўлаб беради!
Sayyod: Ушланг қўлни! (беш ташалди!) Sayyod: Маъмурлар билан мажлисдан яна бир холатни аниқлаштирсак, қонундан яхши хабардор бўлганим учун, фикримча бу нормал нарса, яъни хар бир тушумдан солиқ тўлашлик. Яъни продюсер ва маъмурларнинг эндиликдаги лицензияга эга бўлиши керак деган шарт қўйилгани хақида. Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Мана шу хақида, масалан, биз юқоридаги холат юзасидан “Манго” гурухи маъмурига хеч қандай чора кўра олмадик, сабаби у хеч қандай хуқуқий жихатдан хужжатланмаган ишчи. Энди маъмур ва продюсерлар лицензияга эга бўлишлари ва ёки хонандаси билан ўзаро шартномаси тузилиши керак бўлади, чунки келажакда ўзларига хам яхши бўлади ва жавобгарлик маъсулияти хам юкланади. Улар хозир йўқ жойдан даромад хам олади хисоб, давлатга хеч қандай солиқ тўламаяпти, тайёр пул олиб кетяпти, улар солиқ хам тўлаши керак. Жавобгарлик ва маъсулияти кучаяди, “Ха, хайдаса хайдаворсин” каби енгил фаолияти кечмайди. Биз хам ўз ўрнида маъмурларга хам жавобгарлик қўллай оламиз, фақат хонандага эмас. Кўп маъмурлар ўз хонандасида созанда сифатида хам қатнашиб келади, жонли ижрони тарғибот қилиш яна бир мақсадидан бири, бу бир йилда Консерватория, Маданият ва Санъат институтларини қанчадан қанча созандалар битириб чиқади. Оқибатда жонли ижро камайиб кетгани сабабли кўпчилик ишсиз қолиб кетяпти.
Sayyod: Шу ерида тўхтанг! Шундай дейсизу, жонли ижродаги концертларда қатнашадиган хар бир созандалардан хам лицензия талаб қиляпсизлар, қандай қилиб ўша талабаларни ўйлаяптган бўласизлар бунда? Қандай имконият унда бу? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Улардан талаб қилинмайди, ташкилотчилардан талаб қилинади.
Sayyod: Хўп, ташкилотчи хар бир созандага лицензияга пул тўлаши керакку барибир? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Уларни бир бадиий жамоа қилиб олса бўладику. Умумий бадиий жамоа қилиб олинса, хаммасига битта лицензия олинади. Енгилликлар хам яратиладику. Шунинг учун хам ваъда берилди, жонли ижродаги концертларни , керак бўлса Республика миқёсида концерт бериб чиқса хам , сарф-харажатларини “Ўзбекнаво” тўлаб беради деб. Бунда кўпгина созандалар хам иш билан таъминланади. Sayyod: Шунга яраша эплаганигами? Ахир бу янгиликдан кейин “Мен хам жонли концерт бераман!” деб чиқадиганлари кўпайиши мумкин , аммо эшшак ханграгани қайдаю, отнинг кишнаши қаёқда! Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Рахбаримиз айтганидек концертдан ўн беш кун аввал , “Ўзбекнаво” томонидан махсус комиссия тузилиб, концерт репертуари кўриб чиқилади, мана Хосила Рахимованикидан бошланди.
Sayyod: Репертуарини айнан нимаси кўрилади? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Ижро этилаётган қўшиқлар, қандай ижро этилиши, сахна маданияти , матн, хаммаси кўриб чиқилади.
Sayyod: Яна бир хабар, бу янги клиплар хам “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бадиий кенгашидан кўриб чиқилиши хақидаги янгиликни мен хам қўллаб-қувватлайман. Бўлиши хам керак эди назаримда. Кейинги саволим, нима учун деб аввалгилари хақида айтмайману, келгуси хақидагиси учун аниқ жавобни олсам: “Ўзбекнаво”нинг келгусидаги мажлисларида барча хонандалар қатнашиши шарт бўладими ёки айрим хонандалар мустасно бўлгунича қолаверадими? Жудаям кўп жуда машхурларни “Ўзбекнаво” мажлисларида умуман қатнашмаслигини кўриб келяпмиз. Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Йўқ, энди хаммаси қатнашяпти! Керак бўлса вилоятлараро тадбирларда хам хаммаси жалб қилинади.
Sayyod: Саволлар “десерти”га келдик. Запретлар... Эфирга боғлиқ ташкилотларга айтилгани билан, кенг оммага маълум қилинмаган запретлар. Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Ўзбекистонда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси битта. Хонандаларга лицензия берадиган ташкилот хам шу биргина “Ўзбекнаво”. Айрим сабабларга кўра вақтинчалик лицензиясини олиб қўйиш ваколати хам “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига берилган. Сизга шуни айта оламанки, бугунги кунда, кимларни назарда тутяпсиз билмадиму, биринчидан “Ўзбекнаво”да кимларнидир запретга қўйиш хақида хеч қандай маълумот йўқ! Иккинчидан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қошида “Ижодий кўмаклашувчи гурух” вакиллари бор, улар овоз бериш натижасида шу лицензияни олиб қўйиш учун асос яратиб бера олади.
Sayyod: Сиз бугунги кундаги нарсани айтяпсизми ё аввалги? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Доимий бўлган нарса! Бугунги кунда хеч ким бизда запретда эмас!
Sayyod: Йўғэ? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Хеч ким бизда расман запретда эмас! Sayyod: Унда айрим санъаткорларни эфирда кўринмайлик сабаблари нимага бориб тақалади? Уларни шахсий хохишигами? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Уларнинг шахсий хохишига! Ўзи хохламаяптида клипини беришни.
Sayyod: Унда мен бугунги кунда запретдаман деган хонандаларчи? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Уларни запретдаман дейишига асоси борми? Sayyod: Тушунарли, келинг фирибгарлик холатлари хақида хам айтсангиз, масалан София Ротарунинг Тошкентдаги концерти хақида унинг маъмурларини хабари йўқлиги тўғрисида сайтимда факти билан кўрсатдим. Реклама эса бор . Қандай қилиб “Ўзбекнаво” рухсат бердию, қандай қилиб баннерга хокимият рухсат берди? Ўзбекистонлик артистларимиз бир ой аввал хам баннерга рухсат оломаяптган бир пайтда... Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бир маротабалик концертни ташкиллаштириш учун гувохнома берилади.
Sayyod: Ва бунга асос сифатида Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Асос сифатида хужжатлар қабул қилинади. Концерт беришга розилик билдирган шартнома. Sayyod: Сизлар уни аниқ эканлигини текширмайсизми? Абдуқаххоров Одилжон Абдуғаниевич: -Мухри мавжуд бўлган хужжат, бундан аввалги қилишган концертида хам худди шундай хужжатлар келтирилиб , ўша фирма ва ўша одам имзоси билан ўтганди. София Ротару билан боғлиқ хужжатлар кўтарилди, Феруза Муродова чақиртирилди ва у хақиқатдан розилик билдиргани хақидаги расмий хужжатни тақдим этди. Шу пайтгача улар ўша фирма билан шартнома қилиб, 55% пулини тўлаганлик маълумот хам бор. Мана шундай асослар мавжуд. Қизиғи у ташкилотчилар (Рефлекс фирмасини назарда тутади-муаллиф) хаммаси Россияда, биздаги ташкилотчилар эса бу хужжатларни асос сифатида кўрсатяпти, ва мана хозир улар мазкур холат юзасидан Россияга учиб кетишяпти. Агар алдашгани аниқланса, қонунда кўрсатилган чоралар кўрилади.
Sayyod: Яхши, воқеалар ривожини кузатамиз.
Суратлар муаллифи Азиз Жабборов ва Абдурахмон Содиқов | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 15416 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |