05:59 Зохиршох: Жўраевлар кечирилмайди! | |
Зохиршох Жўраевни ижоди бир маромида кечмаган. Энди бошлаганида...жимлик...яна энди бошлаганида гурр этиб санъат оламини аксариятини текширув босиб кетган даврига тушди. Ўша пайтда бир қанча санъаткорларни номлари
ўша тергов жараёнига қатнаш рўйхатида жаранглагани сир эмас. Қизиғи, аксарияти
ўша ишда номаъқул кимсалар билан шунчаки бир жойда ўтириб қолгани натижасида жавоб
беришларига тўғри келди. Шулар қаторида Зохиршох хам. Бир зумда уни қамалди
деган гап хам чиқаришди, вахоланки сайтда бу хақида инкор этувчи фактлар билан
хабар бергандим. Сабаби, ўша пайтлар
Зохиршохни кўп учратиб қолардим.
Охирги пайтлар спортга муккасидан кетгани, унинг ижтимоий тармоқларда қўйиб борган
суратларидан билиш қийинмасди. Яқин орада унинг уйланаётгани, ва у қиз Шохжахоннинг рафиқасини катта опаси
эканлигини маълум қилгандим. Зохиршох билан сухбатимиз Тошкент узра кечди, яъни
"Гранд мир” (собиқ Россия) мехмонхонасининг
8 қаватидаги очиқ хаводаги кафесида. Юқоридаги холатларга Зохиршохнинг бугунги сухбатимиздаги гаплари
маъно жихатдан кўп маротаба тақалди.
Sayyod: Албатта илк савол Сиз хақингиздаги сўнгги
маълумот, уйланаётганингиз хақида Зохиршох
Жўраев: -Маълумотлар қисман тўғри (кулади).
Sayyod: Демак, табрикласа бўлади. Зохиршох
Жўраев: -Табрикланг ака, Худо хохласа яхши йўлга кирдик.
Sayyod: Баъзи бир деталларга аниқлик киритишни
истамаган бўлармидингиз? Масалан Шохжахон Жўраевнинг рафиқасининг катта опаси ва
хоказо деган тарафларига Зохиршох
Жўраев: -Бу маълумотларга умумий бўлган тарафлари бору, лекин аниқлик киритишни истамайман, буёғи шайхсий-да,
ака.
Sayyod: Шунча пайтдан бери Зохиршох санъатда
кўринмади, фақат инстаграммда тренажер залидан , ижодидан кўра, мушакларини
ўстираётганини кўрдик. Зохиршох
Жўраев: -(кулади) Замон талаби, хам бир йил чекинишдаги даврда рухий далда
бўлиб, спорт хаётимга айланиб қолди. Салбий энергетикани чиқариб ташлашга ёрдам
бу хам. Кейин маълум муддат Ўзбекистонда эмасдим, дам олиб, ашула ўргандим.
Ўзан Чўлак Ўғли деган Тарканнинг аранжировкачи продюсери билан танишдим.
Студияда ишлашни ўргандим , тажриба олдим ва у билан хамкорликда сингл қилиш
режада бор.
Sayyod: Очиқ гап, Жўраев сулоласидан Шохжахоннинг
харакати жўшқинроқ. Санъатга сизда Шохжахончалик қизиқиш йўқдек. Худдики, ха
мен хам Жўраевман ва мен хам куйлашим керак-да-дегандек... Зохиршох
Жўраев: -Йўқ, йўқ, болаликдан ашула айтамиз, бу нонимиз. Энди кимгадир Худо ўз
даврини қайсидир бир пайтида беради. Қанақадир хар кимнинг ўз "этап”лари бор Шу пайтгача ўз хатоларимни қилдим, керакмас
одамларни ўзимга дўст деб ўйлаб юрдим, қоқилишлар бўлди...нима десам экан..
улғайдим!
Sayyod: Шохжахондан кўра рухан заифроқсиз, таъсирчан
бўлганингиз учун, кўп нарса ўз таъсирини ўтказа оладигандек... Зохиршох
Жўраев: -Тўғри. Кўнгил жуда нозик бўлиб кетганди, кўп нарсани юракка қабул
қилардим. Хозирги кунда эса химоя реакциям кучайган. Ўша юқоридаги спорт билан
шуғулланишим хам фақат жисман эмас, рухан куч ва химоя реакциясини
тарбиялаш билан боғлиқ бўлди.
Sayyod: Акангиз билан сухбатлашганимда, мана шу сизни
санъатга қизиқишингиз борлигига шубха
қилишим билан боғлиқ саволга, у "Зохиршохдан катта бизнесмен чиқиши
мумкин, бунга иқтидори бор, амалда
кўрганман” деб, у нима ишлигини айтмагандию, лекин ўша бизнес ишида ютуққа
эришганингизни айтганди. Зохиршох
Жўраев: -Мен шундай ишларни қилиб тураман, таниш билишим кўп, лекин у мени
асосий ишиммас. Бунга иқтидор шартмас, ақл бўлса етарли.
Sayyod: Балки қизиқиш бўлсадир? Зохиршох
Жўраев: -Йўқ, қизиқишмас, мени қизиқишим санъат! Бизнесни бори хам йўғи хам
менга роль ўйнамайди , чунки санъат билан нон топганман шу пайтгача.
Sayyod: Кўпчилик аввал ўзига карьера қилиб, кейин
уйланади, сабаби бунинг хам ўзига яраша салбий таъсири бор. Уйланганингиздан
кейин промони бошламоқчи экансиз, яна
эндигина мушакларингизни чиқариб, кўпчилик қизларга ёқимтой бўламан деганда,
шартта уйланиш ва промони бошлаш... Зохиршох
Жўраев: -(кулади) Хааа... гапирманг(яна кулгу кўтарилади). (кула-кула): Мен хам
шуни энди ўйлаб қолдим, энди тайёр
бўлувдим-а!) Тўғрисини айтсам, ота бўлгим келиб қолди, зерикдим бунақа хаётдан.
Sayyod: Таралабедод хаётдан. Зохиршох
Жўраев: -Ха.
Sayyod: Бетартиб... Зохиршох
Жўраев: -Йўқ, йўқ, астағфируллох! Менда бузуқлик йўқ!
Sayyod: Сўнгги ижод намунангиз сайтимизда "Жониман”
қўшиғи ва унга ишланган клип, у ТВМда хам айланди, халиги камера билан... Зохиршох
Жўраев: -Ха, шу клипдан кейин , камера
билан форматдаги клиплар хам кўпайиб кетгандек.
Sayyod: Шу қўшиқда йўналишингиздан чекингандек
бўлдингиз, тажриба? Зохиршох
Жўраев: -Асосан жиддий лирик қўшиқ куйлардимку, бундай шўх қўшиқ қилмагандим ва
ашулачи бир нарсада қотиб қолмаслиги учун тажриба қилдим. Хали тақдим этмоқчи бўлган бошқа зўр тажрибаларим хам бор.
Sayyod: Шунча пайт йўқ бўлгангингиз бадалига қанча
ашула тайёрладингиз? Зохиршох
Жўраев: -10-та!
Sayyod: Қай тарзда тайёрланган қўшиқлар улар ,
стратегик, халқ талаби ёки ўз кечинмалардан келиб чиққан холдаги? Зохиршох
Жўраев: -Кўпроқ ўзимни кечинмаларим билан боғлиқ деса хам бўлади. Қийин
онлардан ўтиш пайтидаги менга ёрдам берган қўшиқлар. Аксариятини мусиқа ва шеърлари хам ўзимга
тегишли. "Вох ажаб” деган бир қўшиқ ёздим (ажабланганимни кўриб): Йўқ, у УММОН
ва Муниса Ризаева эмас, буни ВоХи бор (кулади). Эркин Вохидов қаламига
мансуб ғазалсифат сўзлардан иборат
бўлиб, уларни тушуниш қийинроқ.. . Хаётимнинг сўнгги даврларидаги оғир дамларда
шу қўшиқни тайёрлаттиму, аввалига отамга ёқмади. Акам билан устида қайта ишлаб,
ижроларини қайта тўғирлаганимдан кейин,
отам тинглаб йиғлади. Шу ёшга етиб , отам
Шерали Жўраев бирон қўшиқни тинглаб йиғлаганини кўрмагандим. Отам 10-15 кун
тўхтамай шу ашуламни тинглаб ўтирди. "... Ўт ёқиб кеттинг юракка, ман тиларман кўз ёшим, чунк истарман бу кўнгил, доим ўлсин сарбаланд
, ташалдинг
банд айлаб аввал , не учун эркин қалбим,
йўлда қолмиш оху янглиғ, бўйнида тори каман...” Мана шу жойи отамга жуда
таъсир қилди. Охуга ўхшатиб , "Ўзинга
асир этиб , қўлга ўргатиб, нима учун бўйнидаги арқони билан йўлда ташлаб
кетяпсан қалбимни, энди қаерга боришни билмаяпти” деяпти. Аввалига мен тушунмагандим
ва ашула қилиб қўйгандим. Атиги 50 фоизини тушунгандим сўзларини, кейин билсам,
янада чуқурроқ маъно бор экан.
Sayyod: Жўраевларга хос нарса: матнга алохида урғу
бериш, шўх тарона бўлса хам, маъноси бўлиши керак. Жудаям бир чуқурлашишда,
масалан "оёқ учун” шўх тароналарга хам
фалсафа билан ёндошиш шарт деб ўйлайсизми? Зохиршох
Жўраев: -Гап фалсафадамас, эртага барибир ёшингиз ўтади, сиздан кейин одам
эшитганидаги холат. Билмадим, бугунги кундаги мусиқани зўр давр демайман, бу
мани шахсий фикрим.
Sayyod: Бугунги кундаги қўшиқлар 100 йилдан кейин
эштилмайди , тарихга кирмайди деб ўйлайсизми? Зохиршох
Жўраев: -Йўқ! Мен учун 98 фоизи келажакда эштилмайди, чунки бу даврдаги
қилинаётган қўшиқлар икки ойдан кейин
эштилмаяпти. Сабаби савия йўқ, маъно йўқ, мусиқа савияси хам йўқ!
Sayyod: Шўх рақсбоп
ашулани матнидан савия талаб қилиш мумкинми? Одам рақсга тушаётганида
бир фалсафа билан рақсга тушмайдику. Зохиршох
Жўраев: -Масалан, сиз хам шоиртабиатсиз, шеър ёзадиган бўлсангиз, оёқ учун деб
шеър ёза олган бўлармидингиз? Эртага буни биров ўқиса, буни ким ёзган деб, китобингизда варроғини ўтказиб юборишини
истармидингиз?
Sayyod: Сиз шоирлик назари билан қараяпсиз. Лекин
менга шўх, бир айнан "оёқ учун” мусиқани
бериб, унга матн ёзишни айтишса, "Бўйнинға ўзимни оссам сарвинамо” сифат нарса
ёзишим амримахол. Зохиршох
Жўраев: -(кулади) Бу хар бир одамни танлови. Демак биз шу йўлни танлаймиз.
Sayyod: Бу нима билан боғлиқ, шу ёшликдаги адабий
тарбия ва дунёқарашми ё "Ман Жўраевман, шундай бўлишим керак” деган тушунча билан боғлиқми? Зохиршох
Жўраев: -Йўқ, йўқ, гап ундамас, бу одамни мусиқага, санъатга бўлган хурмат
белгиси! Хохласам хам бошқача матнга
қўшиқ куйлай олмайман.
Sayyod: Жўраев мақоми(статус)! Гап Жўраев фамилияси
ёки оиласидамас, тарбия хам эмас, айнан мақоми халал берган тарафи хам
бўлганми? Зохиршох
Жўраев: -Халал берган тарафлари... (ўйланиб).. ёрдам берган тарафлари хам
бўлади.
Sayyod: Бу аниқ-ку, лекин бошқа тарафичи? Хозир буни
фамилияга ёки хақоротомуз саволдек қабул қилишингизни истамасдим, шунчаки
Жўраев мақоми халали хақида қизиқ менга... Балки бу ўзига хос бир озодликларга
чекловлар билан боғлиқдир. Жўраевларга хос бўлмаган нарсалар ва "Жўраевман-да
бўлмасам-чи..” деган жойлари.. Зохиршох
Жўраев: -Бўлади бундай нарсалар...масалан ёш санъаткорларни хатосини
кўпчилигини халқ кечиради, халқда , оммада, лекин бизда
бу кечирилмайди. Айнан мақом учун хам! Кечирилмайдиган нарса бу.
Sayyod: Хеч ким фариштамас, ва хар кимни кўнглидаги
шаталоқ отишлар даври бўлади. Мен хозир айнан шахвоний нафс хақида айтмаяпман,
вахоланки...ха майли, умумий қарайдиган
бўлсак дейлик-да. Ёшсиз... Зохиршох
Жўраев: -Балки ўтмишда бўлгандир, мен хам ёшман деб, баъзи вазиятда шу мақомдан
чекинсам дейману... керакмас, кимбиландир кўришиб қўйиб, бир жойда ўтириб қолиб
тухматларга қолиб кетдик. Ўзингиз
биласиз, шу охирги 1-2 йил ичида кўп қийинчиликлардан ўтдим. Одамларга енгил
кўринадию, лекин ўзимдан ўтганини Худо билади ва мен ўзим. Бунинг биргина
ижобий натижаси, менга оиламдан бошқаси хечким яқин эмаслигини тушунганим
бўлди. Дўст дегани кам бўларкан... жуда хам давраларни суйган инсонлардан
бўлганим сабабли, дўстларим кўп бўлганди. Хаммаси билан қўшилиб, хамма билан
дўстлашиб кетаверган эканман. Юқорида айтганимдек, химоя реакцияси ёқилгач, бу
нарсалар чекланди. Ўша пайтлари шу мақомни ўйласам-да, ичимдаги олов ташқарига
чиқиб кетгиси келаверарди, мен хам ёшманку деб , давраларга қўшилгим
келарди, хаммани яқин олаверардим.
Ўзингиз қандай бўлсангиз бошқаларни хам шундай кўраркансиз. Бир тарафдан шу
мақом чегирмаси бўлгани хам яхши экан. Бошқа тарафдан хар бир инсонни боши тақ
этиб теккандан кейин биларкан. Демак хар бир одамда мана шундай қийин давр
бўлиши керак. Хаммаси хам хамиша яхши бўлавермайдику. Афсуски , хамма
қийинчиликка хам лойиқлик бўлавермас экан. Айбим кўп дўст орттирганим ва билмаган
одамларни ўзимга яқин олганимда бўлди. Эхтиётсизлик оқибати...
Sayyod: Отангиз куйлаган "Яна бахор қайтармикан?”
қўшиғини сизнинг талқинингиздагисини сайтимда премьера қилгандим. Тўғриси,
отангизни у қўшиғини тингламагандим, сизнинг ижроингиздаги у қўшиқ хануз винамп
плей-листимда турибди. Қўшиқ тарихидан жуда таъсирлангандим. Ўша воқеани клипда
тасвирлаб тақдим этмоқчи бўлгандингиз... Зохиршох
Жўраев: -Клип суратга оламан дегандим, исмини айтмайман, яхши бир актерни
чақириб ўша бош қахрамон ролини таклиф этдим. Клипни умумий бюджетидан икки
баробар кўп нархни айтди, вахоланки ўзи 500 доллорлик клипга тушади. Гап пулда
хам эмас, шунчаки одамларни менга нисбатан , мени кўриб ўзгараётган муносабатига
хафа бўлдим. Жўраев, пули кўп-ку деб ўйлаган-да. Кейин, қўшиқ давомийлиги 5 минутдан ошган, ТВМда эса 4 минутлик
чегаралаш бор.
Sayyod: Жўраев деса жуда бой деб билишлигиси нима
билан боғлиқ, санъатдан шунча пул топса бўлармикан? Ёки "босиб” қўйилганига
нефть компаниялари-ми ё бошқа катта бизнес корхоналари
очганмисизлар? Отангиз кунига 8-та "бирров”га бормасалар керак? Зохиршох
Жўраев: -(хандон отиб кулади) Санъатдан у даражада ўйланган катта пул
топилмайди. Отам кам тўйларга боради.
Sayyod: Рўзғор ғор бўлса, катта оила... Зохиршох
Жўраев: -Гапирманг, чиқимлар хам
каттаку. Андижонда яна қанча қариндош бор. Отамиз хеч қачон мана сенга фалон
пул деб бермаган. Хаммамиз бирдек ишлаймиз. Ўша мактаб чоғларида хам пул
йиғардик.
Sayyod: Бир тарафдан отангизни тарбияси сизларда
намунавий тарафлама намоён бўлади, ўша адабиётга бўлган муносабат, қўшиқлардаги
маъно. Ва халқдаги миш-мишдан мана
шундай тарбия берган ота, фарзандларини пул билан талтайтириши мумкинмас деган тушунчани юқори тутади. Бошқа тарафдан
мен ўзим пул топаман дея олмайсизда Зохиршох
Жўраев: -(ажабланади) Нимага ака?
Sayyod: Бугунги кундаги рейтингли санъаткорлар
сирасига кирмайсизку Зохиршох
Жўраев: -Лекин тўй хизматларим борку. Ўзимни харажатларимга етарли даражада пул
топаман.
Sayyod: Хозирги юрган машинангизга хам етарли
даражадами? Зохиршох
Жўраев: -Худо хохласа унданам яхшисини оламан.
Sayyod: Демак санъаткор миллионер бўла оларкан-да? Зохиршох
Жўраев: -Халқ талаби бўлса!
Sayyod: Рекламаси йўқ одамда қаердан талаб? Зохиршох
Жўраев: -Билмасам, мана бўляптику талаб. Асосийси халқни алдамаймиз, хамиша
жонли ижрода куйлаймиз, биронта даврадан халқни норози қилиб чиқиб кетмаганмиз.
Кейин талаблар Тошкентдан кўра, кўпроқ вилоятлардан бўлади.
Sayyod: Хозир промони бошлашдан аввал уйланадиган бўлсангиз,
санъат яна иккинчи даражага ўтиб қолмасмикан? Зохиршох
Жўраев: -Қайтанига маъсулият ошади. Оила
бўлиш керакку, шу қиз мени тақдирим
экан...
Sayyod: Мухаббат? Зохиршох
Жўраев: -Мухаббат!
Sayyod: Ярим йил етарли бўлдими? Зохиршох
Жўраев: -Ха. Камдан-кам учрайдиган холат, ўзингиз хам истаб, ота-онангиз хам
рози бўлиши.
Sayyod: Акангиз уйланганидан кейин вазият осон
кечгандир "Опаси бор экан, қараб кўрчи балки” дегандек.. Зохиршох
Жўраев: -Йўқ, бизни оилада ундай мажбурлаш ёки ўртага тушишлар йўқ ва
бўлмаган. Мен ўзим истадим. Ижодимни энди биляпти, уларнинг оиласи бугунги
даврнинг аксарият бўлмағурини , узрку, шундай дейманда, танимаслиги хам менга маъқул
бўляпти. Лицейни битирган қиз, ижодимни кейинги давомига ижобий қараяпти.
Sayyod: Санъатдан йироқ киши артистга турмушга чиқиши
қийинроқ Зохиршох
Жўраев: -Ижодни тушуниш учун санъаткор қизни олмасдим.
Sayyod: Қўшиқларингизни тингладими? Зохиршох
Жўраев: -Тинглаяпти, ёқадигани бор, тушунмаяптганиям бор.
Sayyod: Ижроингиздаги суйган қўшиғи Зохиршох
Жўраев: -Юқорида санаб ўтилган янги қўшиқларим орасидаги унга "Йиғла” деган ашуламни яхши кўриб
эшитаётган экан, кеча айтувди (кулади).
Sayyod: Телефонингизда сурати борми? Зохиршох
Жўраев: -Бору лекин сайтга чиқариш учунмас.
Суратни кўриб:
Sayyod: Шохжахонни тўйида кўргандим бу қизни ва
негадир бу сизларни сингилларингиздан бири деб ўйлагандим Зохиршох
Жўраев: -Ўхшайди-а?) Бизнинг типажга ва онамга ўхшайди. Лекин суратини ошкор
қилмайман, хар хил сехргарликлар бизни шоу-бизнесда жуда ривожланган.
Sayyod: Ишонасизми? Зохиршох
Жўраев: -Ишоанаман, таъсир кўрсатади бу нарсалар
Sayyod: Таъсир кўрсатадими ёки кўрсатганми? Зохиршох
Жўраев: -Кўрсатган! Мана қаранг-да, (телефондан яна бир суратни кўрсатади).
Мана шу катта тугунчани машинамни тагидан топиб олганман. Қарангки, шу қадар
нияти кучли бўлганки амал қилинган шу катта тугунчани машинамнинг тагига
ёпиштириб кетишгача боришган. Артист одамлар орасида юради барибир, бошқаларга
қараганда заифроқ. Одамларнинг назари ва бир қарашдаги инсонни салбий энергатикасини
ўзи босиб қўяди. Бизнинг Ўзбекистонда сехргарлик ишлари жуда ривожланганини
биламан, бизни зўр-зўр артистларимиз мана шунақа ишлар қилиб юрганини эшитиб
қолганман. Қайсидир фолбинни уйига бориб ётиб олганни исмигача биламан. Бировга
зарар қилиб нима фойда тушунмайман, барибир ўзига қайтадику. Ўзига қайтмаса
боласига қайтади, нима қилади ўзини у дунёсини хам бу дунёсини хам расво қилиб?
Sayyod: Тўй кунини қачонга мўлжаллаяпсиз? Зохиршох
Жўраев: -Худо хохласа!
Sayyod: Ёз ойларига Зохиршох
Жўраев: -Ха.
Sayyod: Жимлик даврингизда ижод оламидан кузатган
янгилигингиз? Зохиршох
Жўраев: -Маза қилиб эшитган қўшиғим бўлмади. Янгилик сифатида фақат "Ойсара
опани қизи Жумагул”ни айтишим мумкин.
Шунчаки қулоғимга чалингани. Жасур Умиров яхши бола мен билан бирга
ўқиган, харакатчан эканлигини хурмат қиламан. Уни йўналиши бизни йўналишимизни бақироқ варианти, гибрид
деб биламан.
Sayyod: Жўраев, Негматов, Мамадалиев, Қодиров...
фамилиясиз қўшиқни тинглаб ажратиш
қийинроқдек назаримда. Зохиршох
Жўраев: -Бизни фамилиямизга қолганини овози ўхшагани билан ажралиб турса керак (кулади). Йўналиш бир. Бу
асли бизнинг лицензион, сертификатли ва Худо тарафдан берилган йўлимиз.
Sayyod: Юқоридаги тилга олинганлардан профессионализмини
тан олганингиз Зохиршох
Жўраев: -Отамдан бошқасини тан олмайман. Яна беш олтитасини тан оларман. Яхши
санъаткорлар кўпдир, лекин ўзи қўшиқ ёзмайди, қийналмайди.
Sayyod: Хонанда ўзи қўшиқ ёзишга мажбурмаску, бу хар
бир инсонни индивидуал иқтидорига боғлиқ, кимда қандай иқтидор, яратиш ёки уни
етказиб бериш. Зохиршох
Жўраев: -Мана шу йўлни битта одам яратганку, юрагидан чиқарганку. Бировга хавас қилмаганку.
Хавас билан ўхшаб олиш ва мен шу йўлни қилганман дейишини тушунмайман ва
масалан акамга ўхшаб олганни шаъни йўқ
деб хисоблайман. Акамни овози, тембри ва
манерасида куйлайди ва яна ашулаларини хам ўхшатиб олади. Мен хайрон қоламан,
яна тўйларда кўриб қолсангиз , шу бир осмон бўлиб олишадики, кўриб маза
қиламан. Сабаби жонли ижрога келганидаку
хеч нарсаси йўқ...
Sayyod: Шунақа дейсизу, умуман санъатда ноль бўлиб на
слух, на иқтидор ва на овози борлар сизга қараганда рейтинги баландку. Сизга бу алам эмас, туртки бермайдими? Ўзингизни иқтидорингизни
намоёнлашга. Масалан акангиз ижодий тарафлама (!) Шералини ўғли деган
тушунчадан, ажралиб чиқа олди! Санъатдаги ўрни энди Шералини ўғли дебмас,
Шохжахон Жўраев деб тан олинадиган даражага келган. Иқтидор ва овозингиз
борлигини биламизу, лекин ажралиб чиқа олмадингиз, хит қўшиғингиз хам йўқ... Зохиршох
Жўраев: -Демак энди келади вақт
Sayyod: Уйланяпсиз буёқда.. Зохиршох
Жўраев: -Уйланяпман дегани ўлдим деганимаску.
Sayyod: Мана шу натижалар йўқлигига сизни қизиқишингиз
санъатгамас, бошқа нарсага деб биламан Зохиршох
Жўраев: -Санъатдан кейин менга спорт яқин, бошқасимас. Халиги тан бериш
мавзусига қайтсак, Ўзбекистонда отамга тан бераман.
Sayyod: Бўлди, қолган хеч ким санъаткор эмас-а? Зохиршох
Жўраев: -Санъаткор, лекин мактаби йўқ уларни. Отамдан аввалги Комилжон
Отаниёзов, Маъмуржон Узоқов ва Таваккал
Қодировларни мактаби бор. Отам устозлардан кейин мукаммал мактаб яратиб қўйган,
хозирги миллий эстрадада куйлаётганлар отамни мактабини давомчилари.
Sayyod: Сиз бир доирада қараяпсиз, бошқа йўналишлар хам борку. Зохиршох
Жўраев: -Мен сизга катта бир дарахтни айтяпман. Ўзбек санъати деганда,
мухлислар озуқа оладиган дарахт. Сиз айтяптган мактаблардан хозиргача озуқа
олинармикан?
Sayyod: Жасур Умировни янги мактаб кашф қилди дея
оласизми? Зохиршох
Жўраев: -У дарахтни бир шохчаси.
Sayyod: Бу хозирги кунда, орадан 20-30 йил ўтиши бор-ку.
Бугунги нихол холатидаги ижодини янгилик дея оласизми? Қайсидир мактаб
давомчисимас, ўзини мактабини йўналишини кашф эта олди дея оласизми? Зохиршох
Жўраев: -Янгилик, лекин гибрид. Унинг негизи барибир отамнинг мактабига
тақалади. Охирги қилган қўшиғи борку
Sayyod: "Одамларнинг тўйларида” Зохиршох
Жўраев: -Ха, қиш пайтлар эди. Кўришиб
қолганимизда, "Устозни "Карвон кўрдим”
қўшиғини радиода эшитиб қолдим, устозни мактаблари барибир зўр, мана шу
ашуладан илхомланиб, бир қўшиқ қилдим”-деди. "Карвон кўрдим” қўшиғини бошида
монолог бор , одамларни тўйига бориб келадиган маънода, ўшандан илхомланиб шу
қўшиқни тайёрлатган. Кўришганимиздан бир икки ой ўтиб , шу қўшиқни чиқарди.
Sayyod: "Паровоз” (Бошқа одам машхурлигидан фойдаланиб
рейтингга эга бўлиш) учун ким билан дуэт айтган бўлардингиз? Дейлик аниқ хит
бор, лекин дуэтда бўладиган тарона, қайси хонанда билан куйлашга рози
бўлардингиз? Зохиршох
Жўраев: -Андреа Бочелли. Уни овози билан баритонимиз, тембримиз бир хил. Орзуим
у билан куйлаш. Бировни машхурлигидан фойдаланган холда машхур бўлишни эса
истамаган бўлардим.
Sayyod: Хаётда нималар бўлмайди дейсиз, тасаввур
қилинг бир жойда Бейонс ва Таркан билан хамсухбат бўлиб қолдингизу, иккисига
бирдек овозингиз ёқиб, янгилик қилиш наздида дуэт таклиф қилишди сизга, қай
бирига рози бўласиз? Зохиршох
Жўраев: -Тарканга! Сабаби бизга яқинроқ, туркий, турк олами, Бейонсдан кўра.
Менда америкалик поп-вокал йўқ, миямда
ундай маълумот хам йўқ. Ундай ижро қила олмайман.
Sayyod: Турк оламидан мураккаброқ санъатга эга Иброхим
Тотлисос ва Махсун Қирмизигуллар хам бор . Зохиршох
Жўраев: -Тембрлар тушмайди, сабаби овозим унақа ингичка эмас.
Sayyod: Бизнинг артистларданчи, орзумас, режамас
шунчаки ким билан ижодий хамкорликни тасаввур қила олардингиз? Зохиршох
Жўраев: -Насиба опа билан
Sayyod: Ёш хонандалар билан кўп дуэт айтганлар, сизам
куйламаган экансизда. Зохиршох
Жўраев: -Харакат қилиб кўрмаган эканман, опани салобати босади мени. Бир
маротаба консерваторияда лицейда ўқиб юрган пайтим, Насиба опа репетицияга
келганида, биринчи қаторда ўтиргандим,
репетиция жараёнида одам бўлса ашула айтмайман деган эканлар ва мени чиқариб юборишган. (кулади) Ўшандан
ичимдан қандайдир хайиқиш қолиб кетган. Насиба опани жудаям хурмат
қиламан, санъатларини , овозларини .
Sayyod: Роллар хақида. Фильмларга таклифлар тушадими?
Ўзингизни фильмда синаб кўриш истаги бўлмайдими? Зохиршох
Жўраев: -Аха (киноя билан), шу кинодан бошланди-да хамма нарса. (кулади) "Нафс” фильмида ярмидан рад жавобини бердим,
кейин у рольни Улуғбек Қодиров ижро этди.
Шунчаки ошна-оғайничилик учун Фаррухга розилик билдиргандим.
Тушунмовчилик юзага келди... Дейлик биронта дўстингиз илк маротаба рольга сиз
учун розилик берса, уни кўнглига хам қараш керак, чақириб қўйиб, бир кун куттириб кейин, бўлди кетавер, ўзи
керак эмасдинг хам деганидан кейин... Ўзи кинода роль ўйнашдан йироқман, унинг
учунам қандайдир хатти харакатлардан хам дарс олиш керак.
Sayyod: Камера билан ишлаш тажрибангиз борку Зохиршох
Жўраев: -Камера билан ишлаш тажрибам бору, лекин биронта рольни ижро қилиш эмас-да.
Агар хаётда роль ўйнай олганимда, кинода хам ўйнай олган бўлардим манимча.
Sayyod: Ўзи ният борми биронта фильмда иштирок этиш? Зохиршох
Жўраев: -Бор...Ўзимни хаётимни аниқ бир онларини кўрсатиш.
Sayyod: Хамма санъаткорларга теккан касал, хаммаси
ўзини хаётини филдьмда кўрсатишни орзу қилишини айтади-я. Зохиршох
Жўраев: -Йўқ, тўхтанг, гапимни эшитинг. Халиги мураккаб жараёнлар бўладику
хаётда, шуларни санъаткор хаёти сифатида эмас, бошқача талқинда кўрсатишни
назарда тутдим.
Sayyod: Санъаткорларни хаёти бирам оғир-ки... Зохиршох
Жўраев: -Айтмоқчи бўлганим одамлар адашмасин ва мана шу лавхаларда акс этган
воқеаларни хаётида такрорланмаслиги учун кўрсатиш мақсадида. Хар бир одамни
хаётида шундай онлар бўладики, уни хаммага кўрсатиб, қайтарманглар дегинг
келади. Ўзимни кўп тарафлама "неприкасаемый” одам деб ўйлардим, лекин аслида ундай эмас экан.
Sayyod: Сездиришдими? Зохиршох
Жўраев: -Уйғондик!
Sayyod: Чет элга кўп чиқиб турасиз Зохиршох
Жўраев: - Туркияга ТРТ кўрсатувига биринчи биз отам билан боргандик. Кейин
бошқалар хам борибди санъаткорлардан. Туркларнинг оркестри билан жонли мусиқа
ва ижрода қатнашгандик. Маза қилгандим, уларга тушунтиришни хам кераги йўқ,
бўлмаса зўр созандалари эмас, оддий телевидениеда чаладиган созандалари иштирок
этишганди. Нимани айтасан дейишди, мана бу ноталар дейилди бўлди, хеч қандай
репетициясиз ижро қилинди. Чет
давлатларга ёлғиз қолишни истаганда, биров қўли билан кўрсатмайдиган жойларга
боришни хохлаганда кетилади. Ўша муаммоларим пайтида хеч ким билан гаплашмай
уйда ўтириб қолгандим. Ёнимизда юрган "крутой” акахонларимиз бизга қўнғироқ
қилманг, бизда муаммолар бўлади-деган пайтлари масалан. Шунақа "олигарх”
акахонларимиз бўларди. Шунда ота-онам ва оиламдан бошқа хечкимга
керакмаслигимни тушундим. Денгиз бўйида юриб , ўзимга келдим, режаларимни
туздим, жа бир дам оладиган иш қилмадимки, дам олишга борсам. (кулади) Ижоддаги
тинчлик бу тўғри келган нарсани куйлашни
истамаслик билан боғлиқроқ, фақат рейтинг учун эмас, тарихга кириш учун Ватанга
хам ўз хиссани қўшмоқ. Санъаткор учун эса Ватан хақида шундай қўшиқ яратишки, у
тарихга кирсин, бу асосий мақсадларимдан бири.. Хозирги
фикрларимми санъаткор сифатида эмас, шу Ватанни фуқароси сифатида, тингловчи
сифатида билдирарканман, хозирги чиқаётган ёш хонандаларга эриш туюлмаслигини
айтмоқчиман, улардан , устозлардан, концерт қўйяётгану қўймаётганлардан хам
илтимос қилардим: Халқни алдашмаса эди! Хеч бўлмаса уларнинг яхши кунидаги
тўйида. Хеч бўлмаса сўзида, халққа бу озуқа. Бундай нарсалар устида
Ўзбекнавонинг жадал ишлаётгани ва
уларнинг ижобий тарғиботлари сўзсиз тахсинга лойиқ. Айниқса "Марди майдон”
жонли ижро фестивали менга жудаям манзур ва унда қатнашиш истагим бор. Хозирги
қўшиғимни ёш авлод тинглаяпти, уларга нима беряпман деган маъсулият санъаткорга
мухим. Нима билан маънавияти тарбияланяпти, олаётган клипимдан нима олади,
тарғибот қилаётган нарсам нима хақида деб ўйлаши керак. Ахир эфир бу иккинчи
хокимият менимча. Сўзлар расво бўлиб
бўлди, очилмагани фақат бадани қолди, унгаям озгинча қолди. Қўйиб берса,
ечинворадиям. Ватанпарварлик
бу фақат Ватан хақидаги қўшиқ эмас балки, қўшиқларни савияси юқори даражада
бўлиб, тарихга кира олиши мумкин бўлган ва йиллар давомида тингланиб, маънавий озуқа берадиган қўшиқлар хам
Ватанпарварликни бир турига киради. Шундай
қўшиқларни яратиш устида ишлайман. Суратлар муаллифи Искандар Шукуров
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 17027 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |