Бош сахифа » 2013 » Апрель » 27 » Қонли ўтмиш хақиқатлари...
17:57
Қонли ўтмиш хақиқатлари...

       Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси томонидан 26 апрель Юнусобод туманида жойлашган Қатағон қурбонлари хотирасига бағишлаб бунёд этилган майдондаги "Қатағон қурбонлари хотираси” музейида "ўз тарихимиз билан янада чуқурроқ таништириш” шиори остида кичкина бир тадбир уюштирилди. 


Ушбу тадбир мехмонлари сифатида эса эстрада юлдузлари таклиф қилинишган экан. Учрашувдан мақсад, тушунишим бўйича, эстрада юлдузлари ва бошқа хонандаларга ўз тарихимизни яхшироқ ўргатиш, мустақилликкача кечилган рутубатли замон нафасини сездириш.  Уларнинг чет эл сафарларида кўп юришлари  ва у ерда ўз миллати, унинг ўтмиши хақида бемалол гапириб бера олиши учун шароит яратиб бера оладиган тадбирлардан бири бўлди, менимча. Бугунги тадбирда Анвар Ғаниев,  Зиёда, Ёдгор Мирзажонов, Ўктам Ахмедов, Дилдора Ниёзова, Рухшона, Дилсўз, Тохир Усмонов  ва бошқа ёш хонандалар қатнашишди.


   Музейдаги гидлик вазифани музей рахбари Бахтиёр Хасанов  аъло даражада олиб борди. Шунчалик даражада берилиб гапирарканларки,  гапирилаётган воқеалар худди кўз олдингизда бўлаётгандек бўларкан.

  Музей 3 қисм (хона) га бўлинганлиги, унинг икки қисми Қатағон қурбонларига бағишланган ва учинчи қисми эса "ёруғлик” яъни Мустақилликка эришилгандан , хозирга давргача бўлган воқеа ходисаларни кўрсатиб берар экан. Шу учинчи қисмга чиққанимда, хақиқатдан хам ёруғликни хис қилдим.  Олдинга 2 бўлимни кузатиш бироз оғирроқ кечди...


   Йиғилиш соат 14:00 да бошланган бўлса, 17:00 га қадар давом этди. Бу вақт оралиғида шу қатағон йилларидан то хозирги давргача бўлиб ўтган энг мухим ходисалар хақида сўзлаб берилди. Энг эътиборимни тортгани бу музейга кирганингизда кўзингизга тушадиган кааатта қора машина. Унинг тарихи хаммани  хайрон қолдиргани аниқ. Қатағон қилинишга хукм қилинганларни айнан шу машинада олиб кетилгани, ушбу машинага ўтирган одамни бошқа тирик кўришмаганию, кўпгина зиёлиларни айнан шу музейдаги машина рақамигача  бир хил машина олиб кетганига гувохлар талайгина бўлган экан.. Машинанинг балонлари нега қизил деган саволга қонга булғанганликни англатаркан. 


Машинанинг тагида қоп қора плита бўлиб, устида газетадан оқ ёзувлар... Газета номи эса "ПРАВДА"

-Энг ифлос ва ғийбатчи газета бўлган-дейди гид.  Ўша даврда қанқадан қанча бегунох одамларни ўлимига сабабчи бўлган бу газетани мана шу қонга беланган балонлар тагига қўйиш маъноси бекоргамас-деб жахл ва эмоция билан гапириб берди. 


   Яна бир ёдимда қолгани мустақиллик давридаги қисмида конституцияниниг  яралиши хақида эди, Президентимиз ўз қўллари билан ўзгартириб, тўғрилаб ёзиб берган  қўлёзма ва Ислом Каримовнинг қасамёди мухрланган сурат. 


Конституция ўз-ўзидан яралиб қолмаган ва Президентни ўз қўллари билан киритилган ўзгартиришлар, росмана қўлёзма бунинг факти эканлиги хақида маълум қилинди. 


  Отилганлар рўйхати деган китоб.. Энциклопедияга ўхшайди ўзи хам катталиги... Қатағон қилинган санъаткорлар... аёллар... шунчаки(!) ва яна кўпгина инсонлар.


    Ушбу кичик тадбирнинг катта фойдаси хақида ортиқча гапиришнинг кераги йўқ менимча.

  Ўтмишимизни хар биримиз билишимиз, керакли жойда кимлигимизни кўрсата олишимиз ва тўғри хулосалар хам чиқара олиш айнан шу ўтмишимизни қанчалик тўғри билишдан келиб чиқади. Тадбирнинг асосий мақсадини шунда кўра олдим.

   Балки қизиқарли ва балки оддийгина репортаж билан Шахло Қодирова

   Суратлар эса Абдурахмон Содиқовга тегишли


Sayyodдан алохида фикр; - Қонли даврга бир назар соларкансиз... хозирги кундаги айюханнос солаётган нолимхонлар ўша пайт қаерда бўлган экан? деб ўйланиб қоламан. Кеча қандай давр эди, бугунчи? Инсоният қандай келажакни истаркин? 

Нариги дунёда жаханнамдан жой топишини аниқ сезганлар бу дунёда жаннатни истармикан а?) Зеро дунё бу жаннатмас, лекин дўзах хам эмас. Твни кузатиб , ўз тарихига эга бўлмаган баъзи давлатларни молиявий тараққиёти бир тарафу, хотиржамлик, маънавият(!)и бошқа тараф бўлиб яшаётганлардан нима хулосага келасиз?

Юқорида тилга олинган энг ифлос ва ғийбатчи газета хануз бор! Фақат у энди интернет сайтлари кўринишида. Афсуски бу газетанинг эндиги ходимлари ўзимизнинг ўзбеклар... энг аянчли ва афсуслантирадиган хақиқати  хам шу аслида...((

Уларнинг хақиқатичи? Ўтмишда бу тушунча мутлақ бўлмаган даврдан то бугунги кундаги Ўзбекистоннинг равнақидан изланадиган "хақиқат"лар аслида нима экан?

Шунчаки у даврда хақиқат бўлмаган, бугунги фаровон турмушимиздан  эса  мухолифлар тарафидан изланадиган хақиқат, қўштирноқ исканжасидан чиқиб кета олмайди! 


Ўзбекнаво...ХУРМАТ!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 10968 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 18
1 Bek8111   (27-Апр-2013 18:15) [Материал]
Да канчадан канча олиму-уламолар зое кетишди! Адиблар ва шоирларнику гапираса хам булади! 1937 йил вокеалари хали купчилик одамлар хотирасидан учмаган! Узбек маданияти ва санъатига  нисбатан уюштирилган тажовуз деса хам булади!

2 Oqila   (27-Апр-2013 18:34) [Материал]
albatta achinarli, undan ham achinarlisi shu olimu fuzalolar yozib qoldirgan asarlarning qancha qanchalari yoqib yo'q qilingan, afsuslar....................

3 Абдужавлон   (27-Апр-2013 19:01) [Материал]
Жуда хам зур тадбир булибди. Узбекновага ва SAYYOD.COM сайти жамоасига уз хурматимни ва рахматимни эълон киламан.

4 Nur_Horazm   (27-Апр-2013 19:02) [Материал]
Qanchadan qancha buyuk insonlarni boshiga yetgan bu pravdami sravdami degan padarlanati gazeta... !

5 bek   (27-Апр-2013 21:45) [Материал]
xa juda yaxshi tadbir bulibdi mustaqil diyorimizga kuz tegmasin tinchlikni xech nima bilan ulchab bulmiydi sayyod.com ga raxmat bushashmanglar olga

6 nicole   (27-Апр-2013 22:23) [Материал]
mdaaa zo'r tadbir bo'pti, rosa qiziqarliga o'xshavotti! Buvim manga o'zlarini bolali yillarini gapiriberganlarida, hozirgi hayotimizga behisob shukurla keltirganman!  prof tinchligimizga ko'z teymasin!

7 Olamgir(Alemgir)   (27-Апр-2013 22:55) [Материал]
Шу тарихий музейни айланиб танишиб чикиш ниятим бор

8 БОБО   (28-Апр-2013 03:23) [Материал]
3 апрель куни ушбу масканни оиламиз билан ва неварам билан зиёрат килган эдим.
Жуда сулим чиройли маскан булибди.Музейда жуда куплаб маълумотлар олиш мумкин.
Шахид кетганларни оллох уз рахматига олган булсин.

9 Faxriddin   (28-Апр-2013 11:57) [Материал]
O'tmishga tarixga sayoxat qilish ham qiziq, ham foydali. Tarix xozirgi kunimizga shukur qilishimizga sabab bo'ladi.

10 308-maktab   (28-Апр-2013 12:30) [Материал]
nima bulganda xam xech qachon tariximizani unutmasligimiza kere

11 Dilshod_A   (28-Апр-2013 21:24) [Материал]
Reportajni o'qib manda o'sha muzeyga borish istagi tug'ildi... smile

12 Rose   (29-Апр-2013 16:06) [Материал]
Президентимиз сог булсинлар!!!

13 Fatima   (30-Апр-2013 00:19) [Материал]
Xakikatdan xam juda kerakli tadbir  bu,  o'z tarixini bilish xar bir insonga ayniqsa yeshlar uchun xar doim kerak! O'zbek navo birlashmasiga va Sayyodga omadlar tilayman!

14 AzamatS   (30-Апр-2013 16:18) [Материал]
Бир урмонга "болта" дегани келиб, ёш нихол борми, кари дарахт борми бирин-кетин кеса бошлабди. Шунда дарахтлар кекса эман дарахт олдига келишиб "болта" деган махлук чикиб брин кетин дарахтларни кесётганини, бундан кутулиш чорасини маслахатлашгани келганини айтишибди. Шунда кекса эман "болта нимадан ясалган" деб сурабди. Дарахтлар "темирдан" дейишибди. "болтани сопичи" яна сурабди эман. "Сопи ёгочдан" жавоб кайтаришибди. "болтанинг сопи узимизнинг кавмдан экан, уни тухтатишни иложи йук".

15 VENENA_89   (01-Май-2013 17:27) [Материал]
Judayam yaxwi tadbir böpti. Yurtimiz tin4ligiga köz teymasn!

16 VENENA_89   (01-Май-2013 17:29) [Материал]
Bu muzeyga bormagan bölsamda birqancha ma'lumotlaga ega böldm, rahmat! smile

17 jonny   (02-Май-2013 21:18) [Материал]
k6z teymasn tin4ligmzga

18 Madina0096   (03-Май-2013 21:05) [Материал]
Аллох хар бандани ниятига, амалига яраша синов-ажр беради. Нолиган банда Аллохни синовларига карши чиккан булади, инсон хар канака шароитда узидан баланд турганлагамасм, ахволи узидан аянчлирок буганлага караса, шукр киган буларди..Инсон якинлари, оиласи борлиги учун шукр килади, булани хич кайсиниси бумаса севимли касби, иш борлигига, уям бумаса кузи очик ва оёк кули бутунлигига, соглигига шукур килиши керек экан, кар-соков булса, хатто юромасаям хич бумаганда нафас ололватганига, у ЯШАВАТГАНИГА, ИНСОН килиб яратилганига шукур килиши кереякан. Тугри, гапириш осон бошидан уткизмагунча кийинчиликлани, лекин бошимизга синов келса нолигандан фойда йугакан, чунки хар иш Аллохдан, УЗИга шукур кисек УЗИ ажриниям, мукофотиниям бераркан. Нолиган одамлани хурмат кимиман, бунака одамлани галамис,гийбатчи дейиш мумкин. Бизани юртимизани тинчлигини,Аллох балоладан саклашини бирдан бир сабаби буям булса бизани халкимизани, узбеклани купчилигини ШУКУР килиб, САБР билан яшаши. Аллох хаммамизани шукур килувчи бандаларидан кисин.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!