05:06 Одамларга юлдузлар эмас, соғлиқ мухим. | |
20 декабрь ФондФорумнинг онлайн хисобот конференцияси бўлиб ўтди. Уйдан иқиб кетаётганимда тв орқали Путин журналистлар билан конференцияси тўғридан тўғри эфирга кетаётган эди. Тасодифни қаранг)) ФондФорумнинг бу онлайн конференциясида мен илк маротаба қатнашишим, кираверишда жонли оркестр садолари билан кутиб олинмоқда... ФондФорумнинг тадбирларидан хисобот суратларидан мана бу ёзув қилинганлиги кимни ғояси бўлса хам шахсий хурматим! Супер! ![]() ![]() Дилноза Кубаева, Тўти Юсупова ва Рихси Иброхимова. ![]() Муомалалик санъаткорлар учлиги: Зиёда, Жахонгир ва Алишер Файз. Буни шоу-бизнесдагилар яхши билишади. Жахонгирни бу хислатини илк маротаба хоним Юлдуз Ибрагимовна таваллуд кунида кўрдим. Сахнадан тушиб эринмасдан столма-стол юриб хамкасблари ва танишлари билан кўришиб чиқди. Аксарият ёш хонандалар танишини кўриб узоқдан зўрға қўлини кўтариб қўядиган бир даврда, рейтинги баланд Жахонгирни бу хислати менга ёқди. Яхши болейканееей)) ![]() ![]() Лиза Кароли, Яйра Абдуллаева ва Рихси Иброхимова. ![]() Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Мухаммадисо Абдулхаиров, САТО гурухи лидери Тоир Асқар, ва Абдулла Шомағрупов. "Ёшлар саройи"нинг иккинчи қаватида ўзбек ва хориж журналистлари учун Гулнора бошчилигидаги ФондФорум жамоаси саволларга жавоб беришни бошлашди. ![]() ![]() ![]() Рашид Холиқов ва қизиққон Ёдгор Носиров)) Гулнора жавобларида ўзбек мақолларидан то Конфуций хикматларигача намуналар келтирилди. ![]() Гулнорага тайёрлаб қўйган саволимни РИА Новостидан журналист сезгандек илиб кетганидан, РИА Новостини шу куни севмадим! )))) Сўнгги пайтлар хориж ОАВ вакиллари тарафидан Гулнорага бўлаётган танқидлар ва улар хақида менга бир неча маротаба саволлар беришгани сабабли, Гулнорага шу савол билан мурожаат қилмоқчи бўлиб тургандим. Асосийси шу саволни беришдию, сал бошқачароқ, лекин Гулноранинг жавоби қисқа ва лўнда бўлди: Мевали дарахтга тош отилади. ![]() Бу вақтда биринчи қаватда санъат, соғлиқни сақлаш, таълим ва ФондФорум вакиллари томонидан интернет оламидан келаётган саволларга жавоб берилиб турилди. ![]() ![]() Зарина Низомитдинова, Раъно Шодиева ва Мадина Мумтоз. ![]() Зарина, Нилуфар ва Каниза. ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() Асал Шодиева;- Саволлардан Олтин Гепард ва ундаги мастер класслар хақидагиси қизиқ туюлди. Бу мастер класслар биз актрисаларга қандай ёрдам бергани ва бу махоратлардан янги фильмларда қай тарзда фойдаланишимиз мумкинлиги бўлди. Яна МТВА номинацияларига иккинчи даражали актер учун тақдирлашни хам йўлга қўйиш таклифи бўлди. Асосий саволлар кўкрак саратони касаллигига боғлиқ бўлди. ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() Бу мухташам пазлда тилак билдириш имконияти бизларга хам берилгани биз учун катта фахр бўлди. Гулнора тилакни ёзган пайти мен онлайн конференция залида эдим ва тасодиф билан айнан Гулноранинг тилаги ёнгинасига ёзибман)). Алдамаяпман, тўғриси, уйга келиб суратдан кўрдим)) ![]() Дилноза Кубаева менинг тилагим ёнгинасига чап қўлларини ўйнатиб, ўз тилакларини ёзиб ташладилар)) ![]() ![]() Икки Алишер, бири Узоқов иккинчиси Файз, орасида ўтиб кетаётган Каримова! ![]() Гулнора Каримова ФондФорумнинг бир қанча тадбирларида фаолларни ташаккурнома ва совғалар билан тақдирлар экан, улар орасида Райхон хам бор эди! Тадбирдан сўнг Райхон билан боғланганимда у йиғлаганини тан олмади, сизга шундай туюлгандир деди... Йўқ, буни ёнимдаги кўпчилик кўриб хайратланди хам. Майли, билдиргиси келмади шекил, асосийси юқори кайфиятда кетди. ![]() ![]() Санъат оламидан Жахонгир Позилжонов, Райхон, Зиёда, Бойхонова ва Исмоилов, Хосила Рахимова, САТО гурухи, Абдулла Шомағрупов, Зарба гурухи, Сахро гурухлари ва бошқа ФондФорумнинг тадбирларида фаоллар тақдирланди. Бошловчининг Сахро гурухини эълон қилиши эриш туюлди... Ёшлар орасида оммабоп гурух Сахро... Улар ўз аудиториясига эканлиги, иқтидори суперлигини тан оламану, лекин узр, оммабоплик даражаси Уммон, Беном тугул, хатто Мангодек хам эмас. Бу факт! Бошловчилар, илтимос шартмас гипноз! Одамни энсаси қотади бору. ![]() ![]() Шу тадбирда мени бир мухлиса шоколад билан сийлади))) Исмини айтолмайман, ну дейлик ОАВ вакили)). Ширинликларга ўчлигимни билган хамкасб-мухлиса, шу куни келишимни билган экан. Бу кун почини зўр бўлди, сабаби тадбирдан чиққанимизда сайтимизни хурмат қилган бир қорқизча мени торт, пироженое, кекс, яна алламбалолар, хуллас 3-4 пакет ширинликлар билан кўмиб ташлади...)) ![]() Хулас шунақа гаплар! ![]() ![]() Хуллас, онлайн конференция байрамона кайфиятда, юқори дид ва жахон андозаларига талаб берадиган тарзда ўтди. ФондФорум халқ олдида ўз хисоботини ўтказди. ФондФорумнинг барча тадбирларида иштирок этишга доим харакат қиламан ва ёза оладиган, фикримни билдира оладиган даражадаги ўзим тушунган лойихаларда қатнашиб, ёритиб бораман. Яна янги йил, янги лойихалар ва тадбирлар... ФондФорум - саховат, ривожланиш ва келажак жамияти! Суратлар муаллифи Сарвар Зохидов ва Шахло Қодирова. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 15106 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится