16:07 Одам ўлмади, аммо адолат ўлмоқда! Очиқ бехаёлик шахсий хаёт?! | |
Сўнгги кунлар хаммаёқда Му5 телеканалининг "Яширин камера" кўрсатувида намойиш этилгану аммо барчасини юзи "ёпилган" бехаёларни фош этиш сони қизғин мухокамада бўлмоқда. Яъни квартира топа олмаганиданми хиёбонларда сўришмачоғу тортишмачоқ қилиб юрган ёшларни видеотасвирга олиб юзларини кўрсатмай эфирга узатишгани.
Табиийки жўшқин мухокама авжига чиқиб , фикрлар икки тарафга бўлинди, бу бир тараф шахсий хаётга аралашишда Му5 телеканалини айблаганлар бўлса, иккинчи тараф эса ва нихоят бу мавзу олиб чиқилди дея Му5 телеканали журналистларига офарин айтишди.
Бироз ўтмай бир янгиликлар сайти ушбу холат юзасидан ўша эфирга узатилган лавхаларда бир қиз ўзини эфирда кўриб, гўёки дори ичиб ўзини ўлдирди деган хабарни расман эълон қилди. Му5 телеканалининг "Марказий студия" дастури ушбу холат юзасидан ўз суриштирув ишини олиб бориб, бу ёлғон хабар эканини аниқлади.
Хўп, хечким ўлмапти ва асосий мавзу бу хабарда эмас, шу хабар туфайли хам бу мавзу янада оловлангани учун унинг доирасида айтиб ўтиб аниқлик киритиб кетяпман, аслида мени таъсирлантираётгани бошқа...
Мазкур холат юзасидан телеканал маъмуриятига Адлия вазирлигидан хам фуқароларнинг шахсий хаётига аралишиш холатларига келгусида йўл қўйилмаслик хақида хат келиб тушганидан хам хабардормиз... АММО ЛЕКИН ВА БИРОҚ!-деган жойи...
Хиёбон бу шахсий худудми? Адашмасам кўчадаги муштлашувлар ва уруш тўполон жамоат жойидаги безорилик ЎзРЖК 277-моддаси билан ва уй ичидагиси эса тан жарохати 109, 104 ва хоказо моддалар билан аниқ ва лўнда ажратиб қўйиларди. Бу масалани қонуний тарафи , маънавий тарафларичи:
Нима учун ЖАМОАТ жойидаги бехаёликлар очиқ ойдин кенг омма кўз ўнгида тургани ШАХСИЙ ХУДУД дея таърифланмоқда?
Демак, бундан чиқди истаган одам ўз шахсий хаётидаги жинсий алоқасини хам кўчадаги дуч келган жойда амалга оширса бўлади, шундайми? Ва мабодо ўтиб кетаётган милиция ходими келиб эътироз билдирса унда шахсий хаёт дейиш мумкин, шундайми? Бунақада бемалол кўчани қоқ ўртасида истаган пайти одам истаган хунрезликни қилса бўлар эканми? Қачондан бери шахар бедарвоза бўлиб қолдию мен бехабар қолдим? Бундай кўрсатувларни адашмасам "Ёшлар" ва "Тошкент" телеканалларида хам кўргандек эдим. Ё журналистика фақат давлат телеканалларига мумкинми? Ғалатию...
Мавзу доирасида шахсий хаёт дея эътироз билдираётганлар сафидагиларни нимасига тегиб кетаётганини билмадиму, аммо аввало юқорида келтириб берганимдек шахсий хаёт учун ШАХСИЙ худуд бўлган уй ва ётоқхона мавжуд!
Айниқса бу бошқаларга салбий таъсири бўлиши мумкин бўлган хатти-харакат ва намойишларни нишон остига олиш - касби тақозо этган журналистларни бурчи хисобланади! Журналист бу аввало жамиятдаги мавжуд муаммони мавзу тариқасида мухокамага олиб чиқиб уни бартараф этишдаги масъул бўлган ижод аскаридир! Ўша хиёбонларга эътироз билдираётганларни фарзанди хам бориб қолишига хечким кафолат бера олмайди! Мана шундай мавзулар олиб чиқилаётган экан, "Кеттик хиёбонга! Бир хиёбонни сўлим жойига олиб бориб а!" деган фикрлар ўз ўзидан йўқолиб бораверади. Бу қанчадан қанча тарбияси ва нафси бузуқларни тартибга солишда журналистдек жамият посбонини ўрни катта бўлади. Ўша боғларга биз фарзандларимиз билан борамиз... хар нафси бузуққа имкон ва шароитни ётоқхонасидан то кўчагача қўйиб бераверсак хожатхонани ошхонадан нима фарқи қолади?
Шу учун бундай иллатларни, хусусан ориятли ва мусулмон халқимизни келажагига салбий таъсир этувчи муаммоларни бартараф этишда курашаётган журналистларни оёғига болта уриш бу жамият покизалиги олдидаги катта хато ва гунох!
Ўзини ўлдиришдек тарқалган миш-мишга эса, куппа-кундузи кўчада бехаёлик қилиб ўтирган одам ориятдан ўзини ўлдирмаслигини эслатиб ўтмоқчиман. Шундай бўлган тақдирдаям, очиғи, бир бехаёдан жамият фориғ бўлса бўлар. Қандай буюк шахслару яхши одамлар хам оламдан ўтиб кетяпти...Биомусорлар эса сероб!
Негизимизни унутмайлик, ўзбекмиз, мусулмонмиз! Бу эса хаммасидан устун!
(с) Sayyod | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 6018 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |