"ТВМ"дан кейин ягона мусиқий канал бўлган "Наво" каналини тан олинишию, ўзига аудиторияни ўргатиши очиғи жуда қийин кечди. Сабаби, рости хам шоу-бизнесидан жудаям йироқ бўлган формат ва ХОСликда намоёнланарди.
"Наво"га қараганда "Му5" фақатгина Тошкент ва Тошкент вилояти доирасида хамда рақамли тўлқинда бўлишига қарамай, жудаям оз муддатда нафақат "Наво" балки барча ўзбек телеканалларини ортида қолдиришга муваффақ бўлмоқда.
Нейтрал кузатишлар натижасида хар икки телеканалнинг ютуқ ва камчиликларини бирдек ёритиб бормоқдамиз ва бугунги кунга келиб умумий хисобда оладиган бўлса "Му5"нинг ютуқлари катта!
Хориж ва хусусан Россия твси андозаларидан (ўйлаймизки хозирча фақат) фойдаланиб динамикага эришаётган "Му5" телеканалида "НТВ"нинг "Школа злословия"си бизда "Сирдошлар" талқинида руслардагидек ёши (ва албатта профессионализми) катта бўлган икки олиб борувчи ўрнига бизларда ёш ва нотаниш журналистлардан иборат тўртта (гохида учта) қизларнинг бу борадаги "атак чечак" қадамларини бир минутдан ошиқ томоша қила олмадим. Мехмоннинг жавоблари эмас кўпроқ бошловчиларнинг кучли хаяжони, қовушмаслиги (айниқса бир-бирини хис қилиш) ва савол беришлари ишончсизлиги ёдда қолмоқда)) Уларни журналистик ижодидан кўра соч турмакларига яхшилаб эътибор берилгани сезилиб, қай бири сонини ёстиқ билан беркитиб ўтириши ёдда қолмоқда холос. Шартми калта кийиш унда? Бундоқ олиб қараса келган мехмонни ўзи бошловчиларни "узиб олгувчи" савол билан мот қила олади))
"Му5" телеканалининг эфирга стратегия билан ёндошганини эътироф этмай илож йўқ:
Юлдузлар иштирокида мавсумий роликлар ва телеканал рекламаларида хам албатта Россия мусиқий каналлари фишка ва андозаларини кузатяпмиз. Ўзбекча талқини чаккимас-ўхшатишда тенгсиз ўзбегим!)).
Фильмлар ва ... "Му5"нинг "Кинотабассум" (адашмасам "Аъло" радиосида бўларди) жудаям яхши онларни хадя этмоқда. Умуман сўнгги ва долзарбидан тортиб то эски ва ностальгия онларини хадя этадиган фильм ва мультфильмларни дид билан танлашмоқда! (шу дубляж...саал...ё анча... рус тилида қолаверса бўлмайдими?) Бу хам телеканални ўзига аудиторияни қизиқтириб ушлаб туришидаги мухим стратегия. Куни кеча "Мухаббат синовлари" фильмини бироз бўлса-да томоша қилиб ўзиям роса кулибман)) Фильмдаги воқеалардан эмас албатта)) Шу фильм хам ўз даврида супермупер бўлганда-а?) Манзура...уни умуман танимадим)
Мусиқа оламидаги янгиликлар ва албатта клиплар тўплами "Му5"да реалликка жудаям яқинроқ. Афсуски бу борада "Наво" телеканали эса хануз "Қишлоқдаги тенгдошим" дастурига саундтрек версияларини тақдим этиш кастингидек бўлиб қолмоқда. Лекин "Му5"нинг хозирги омадидан саросимага тушишган шекил эфирга хатто(!) Уммон гурухини сўнгги оддий трекдан иборат клипини қўйиб юборишибди. (кечқурун кўзим тушиб қолди) Нахотки "Наво"? деб яхшилаб қарадим..))
Умуман, "Наво" телеканалини бошидан охиригача кузатиб 24 соатлик "ким у ва нима куйлади?" ўйинини тузса бўлади.
Хит-паради эса умуман бошқа бир мамлакатдаги хонандалар хит-парадидек гўё.
"Му5" телеканали хит-парадини хали кўрмадим, бироқ 2014 йилги оммалашган қўшиқ ва клипларини тақдим этишганини узил-кесил томоша қилдим ва у шоу-бизнесдаги реалликка яқин.
Бошловчилар...."300 спартанцев" фильмини ўзбекча "300 бошловчи" деб "Му5" телеканали талқинида тақдим этса бўлади яқинда))
"Му5" телеканалида бошловчилар сони чексиздек)) Хар соатда янги жуфтлик чиқаётгандек, очиғи биронтасини танимайман. Бу хаммаси ёшларга имкон ва хоказо тушунчасида албатта, бироқ юзта сифатсиз рақамдан тўртта сифатли натижа мухиммикан деб қолдим. Очиғи кўпчилиги эфир параметрларига мос эмас, камерабоплик эса... Яна олиб боришдаги сохталик сезиларли, реаллик етишмайди.
"Хизмат доирасида" ток-шоуси рекламасини кўрдиму хали ўзини томоша қилмадим аммо қайси ўзбек телеканалида эди ёдимда йўқ, икки телебошловчи қиз олиб боряптику, бири (Мери Поппинсни ўзбекча тури) доим ёқаси жимжимадор кўйлак киядиган (кўзойнагиям бор адашмасам) ва овозидан ўзингизни осиб қўйгингиз келадиган-чи? (шуни овозини бошқа одам дубляж қилиб эфирга берса бўлмайдими а?) Хуллас ўша кўрсатувдек бўлмайди деган умиддаман. Юқорида журналистни шахсиятига тегмоқчимасман лекин очиқ гап, буни эфир деб қўйибди, журналистми бошқами ижоди зўр бўлса, ўзига хам қараб хулоса қилиши керак, балки эфир ортида жонбозлик кўрсатгани яхшидир? Хамма хам на овози ва кўринишига қарамай камера олдига интилаверса унда кадр ортида кимлар ишлайди? Тўғрисида, эфирдан ёқимли кўриниш ва ёқимли товуш бўлиши керакку. Бу фикрларим хамма твканалларига тегишли.
"Му5" телеканалининг плагиат ёки ўша хориж твсига тақлидда айблаш(!)дан йироқман (лекин борини эътироф этиш керак) ва бу борада қатъий эмасман, зеро телеканал хали жуда-жуда ёш ва шу деярли икки ойда бундай ютуққа эришганини ўзи катта ғалаба! Секин-секин аввал андоза билан кейин эса муаллифлик билан хам эфирни бойитиб боришар. Хархолда бунга умид қиламиз.
"Даракчи" газетаси хам ёдингизда бўлса хамма ердан йиғииб бир қилиб тақдим этгани билан ўзига жалб қилганди. Хозир хам шундайкуя, аммо хар холда ўзлик деган нарсалари кўпайган.
Хуллас, атрофни кузатиб, кафеларда кўриб, одамлар фикрини тинглаб, ўзимни хам узил-кесил кузатишларим натижасида бу мақола сайтга чиқди. Асосийси ният ва бу борада ижобий таъсир ниятидамиз холос. Зеро анчадан бери кутилган ва умид қилинган мусиқий канал борлигини энди сезяпмиз ва энг асосийси, ниятимиз жуда бир идел бўлмаса хам хархолда "Бизда хам зўр телеканал бор!" дейишга тўлақонли арзигулик бўлишини ИСТАШИМИЗДА!
"Му5" айни дамда ўзбек телеканаллари орасида энг аълоси! Атиги икки ойда!
Шу учунам, энг долзарб ва эътибор марказидагиси атрофида фикрлар бўлиши, балки ўзига билинмаган хатоларни четдан кузатиб фикр бериб тузатиш борасидаги танқид хам ривожланишда ўша жамоа билан хамнафас бирдек хизматда бўлиш демакдир.
Кузатишда давом этамиз ва нафақат бу икки телеканал, балки доимгидек атрофдаги хамма нарсани кузатиб нейтрал фикрларимизни тақдим этиб боришга харакат қиламиз.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Ilgarilari yangi NTT va TV.M kanallari chiqqanda xam shu VS-yotrdan ko'rsatardi.
Balkim bu kanal xam qaysidur boy tenderda yutkan xususiy kanaldur.
Bu xam taxminda.
..Navoni esa eslame qovure...sila bo'sela MY5 xaqida gapirvosila...bu kanal xaqida yozganlaringa fikr bildirish mangamas chunki bu bizgacha yetib kelmagan telekanal...azaga kegan dardini etib yeg'larkan((((..wuncha telekanalni nma keregi bor ko'radigan tuzuro narsasi bo'masa degim keladiyuo'wa tuzuro bo'magan ko'rsatuv un kimladir ter to'kib mexnat qigan..boriga wukur