12-ноябрь кунидан НТТ телеканали HD форматида "My5" номи билан эфирга хозирча "тест режими"да қайтди. Рахбариятдан то ижодий жамоагача хаммаси ўша таркиб. Албатта "ТВМ" ижодий жамоаси, "Камолот", бироз ФорумТв ва яна бошқа қўшимча ижодкорлар попурриси билан хам тўлдирилган .
Мазкур каналга "Ёшлар маданият ва санъат маркази" , "Камолот", "Ўзбекнаво" ва албатта "НАЭСМИ" маъсул. Ха энди...
Телеканал 8-декабрь Конституция кунига бағишланиб расман ишга тушади. Хозирча бу ёшларбоп телеканал фаолиятига рухсат фақат рақамли тўлқинларда намойиш қилиниш.
Телеканални асл номланиши "Менинг Юртим" бўлиб, қисқа "My5" кўринишида фаолият юритади.
5-эса аъло бажарилган иш рамзи ва пультни ўртасидаги сон бўлгани учун танланибди, My-қисқартирилишни яна бир ахамиятга молик тарафи у инглизчадан "Менинг" таржимасини билдириб замонавий ёшлар аудиторияси учун янада яқинроқ бўлиши кўзда тутилган экан.
Анча муддат сарсонликда кечган ижодкорлар яна иш билан таъминлангани билан табриклаймиз! Шуниси асосийси, қолганини вақт кўрсатар-а?)
|