Бош сахифа » 2016 » Июнь » 29 » Му5 тақдимоти йил сўнггида!
04:47
Му5 тақдимоти йил сўнггида!

 

27-июнь куни Му5 қошида ва бевосита иншоотнинг ичида янги павильон ва суратга олиш учун кафе очилиши муносабати билан машхурлар чақирилиб тадбир ўтказилди.

Тадбир соат 16:00ларда бошлангани боис шу кунларда рўза тутаётган аксар хонандаларга ноқулайлик яратиб қўйилди, зеро шу кунги фуршет столи ва куннинг иссиғида рўзадорлар олдида  муздек салқин ичимликлар олиб ўтишларию телеканал ходимларини еб-ичишлари кўпчиликка эриш туюлганини маълум қилишмоқда. Ифтордан кейин  ўтказилса хам бўларди деганлар хам бўлди. 

фаросат...сен қайдасан? кўрин менга илтимос)

 

Тадбирда бир йўла телеканалда ишлайдиганларни журналистика куни билан табриклаб совғалар улашишди ва албатта уларга хонандалар қўшиқ тақдим этиб- "куйлашди".

 

 

Сўзга чиққан ўзбек шоу-бизнесида медиамагнат саналмиш  НАЭСМИ,  "Даракчи" ва "Му5" телеканали рахбари Фирдавс  Абдухолиқов йилнинг охирида Му5 телеканалининг  машхурларни йиллик хисоботига биноан тақдирлаш маросимини ўтказишини маълум қилиб экранда ушбу тақдимот маросими ролиги қўйиб берилди. Овоз беришлар интернетда  ва қисқа мобил рақами асосида бўлиб ўтишини билдирган рахбар ушбу лойиханинг продюсери сифатида Нажот Агзамовни эълон қилди.   

Шунингдек Му5 телеканали янги бир хонанда қизни промо қилиш учун шартнома тузгани ва унга хам продюсер сифатида Нажот Агзамов бўлишини маълум қилди. Маълумот учун: Нажот Агзамов "Маэстро" фирмаси рахбари ва у Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналарнинг продюсери, энди қизлар орасига яна бир қиз ва бу сафар Му5 телеканали хонандаси қўшилди. 

Му5 телеканалининг шахсий лойиха хонандаси бўлдими демак энди эфир уники деяверинг)) Овоз, махорат ва истеъдоди шунга монанд бўлса хурсанд бўлардик албатта, фақатгина бошқалар четга сурилиб асосий урғу ўзиникига бўлса унда носоғлом рақобат юзага келса керак. Бундай нарсани шундоғам "Тарона"га қарашли бўлган "Ўзбегим Таронаси" радиосида етарли равишда неча йиллардан бери кузатиб келишимиз сир эмас.  Ана энди телеканаллар хам ўз лойихасини очиб уни промога қўймоқда. Қизиқ, хит-парадлар хам "Ўзбегим таронаси" радиосидек аввал "ўзимизникилар кейин пастига бошқалар" сифатида тузилармикин буни вақт кўрсатар))

 

 

Тадбирнинг бевосита хонандаларнинг ўзлари  учун ёрқин ва қизиқ онлари бу Манзурадан то Сардор Рахимхонгача бўлган ушбу телеканалда бошловчиликни амалга ошираётган қатор хонандаларга бепул эфир вақти совға қилишгани бўлди. Эндиликда улар ўзларини истаган (бадиий кенгашдан ўтган албатта) клипларини 200 маротаба эфирда бепул  намойиш қилиш хуқуқига эгадирлар. Шундан 100та намойиш прайм-тайм (томошабинбоп пайтлар) қолган 100таси эса бошқа вақтларда намойиш қилинади.

 

Йил  охиригача 4та телеканал очилиши ва шулардан иккиси мусиқий канал бўлиши хақида маълумот бергандик (манбаа)  . Телеканаллар аро рақобат бўсағасида хонандаларга бепул вақт берилиши яхши стратегия а?) Яхши ғоя!

 

Тақдимотга тўхталадиган бўлсак... Тамила, Амира ва Ягона продюсерлик қилган Н.Агзамов бу тақдимотни ўзининг лойихалари каби эфирга дидли тарзда тақдим этишига шубха йўқ...бироқ:

"Замин юлдузлари", "Тарона тақдимоти", МТВА,  Эътироф... Энди Му5 тақдимоти ...у қандай бўларкин? Нимаси билан ажралиб тураркин? Хаққоний бўлармикан?

Кузатамиз!

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 24811 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: My5

Нравится
Барча изохлар: 4
1 wurausmanova   (29-Июн-2016 06:04) [Материал]
Ajab savdolar...

2 Sadullo   (30-Июн-2016 15:14) [Материал]
Oldin MY5 kanali respublika bo'ylab ko'rsatilishini taminlab qoyib keyin taqdimot otkazsin. Undan keyin odamlar tomosha qilsin.

3 Дон Корлеоне   (02-Июл-2016 12:54) [Материал]
Эски хаммом эски тос. Булажак каналларни номи узгаради холос. Мазмун уша уша. Аввал кандай булган булса бундан кейин хам шундай булади. Чунки хаммасини устида яна уша -------------------- Фирдавс Абдухоликов турибди.

4 Akrom   (04-Июл-2016 11:12) [Материал]
Lekin yaxshi narsa o'ylashibdi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!