"Му5" нархлари: клип бир чиқиши 300$ Yangiliklar

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Му5 телеканалидаги реклама ва клип ротациялари янги нархи дея продюсерларга берилган ушбу тарифлар аслида жорий йилнинг март ойидан йўлга қўйилган дейилмоқда.

 

 

Қизиғи, энди хонанда бирор продюсерлик марказига аъзо бўлса (яъниким юридик шахс орқали) тўловларни амалга оширадиган бўлса унинг клипи "праймтайм" (телевизорни суткасига энг кўп томоша қилинадиган пайти 18:00-23:00) нақ 300 АҚШ доллари нархида (албатта ўша тўлов амалга оширилган кун банк кўрсатган давлат нархида) тўланади. 

Яъни 18:01дан то 23:00гача бўлган пайтларда шундай нарх. Биргина маротабагина чиқиш нархигина).

Тонгги 06:00дан то 18:00гача эса 150 АҚШ доллари

Кеч 23:00дан то телеканал эфир пайти тугагунча эса  70 АҚШ доллари. Энди бу пайт фақат тунги "смен"да ишлайдиганлар уйқусираб кўрмаса...

 

Якка тартибда хонанданинг ўзи хечқандай продюсерсиз телеканалга клипини чиқариши нархи эса қўйидагича:

06:00дан то 18:00гача бўлган пайтда бир маротаба клип кўрсатилиши 65 АҚШ доллари

18:01дан то 23:00гача бўлган (праймтайм) вақти бир маротаба клип чиқиши 130АҚШ доллари

Тунги 23:00дан то эфир вақти тугагунча бир маротаба клип чиқиши  эса 30 АҚШ доллари 

 

Артистлар тўйга нархини оширса керагов. Нимага тўйга қимматга чиқади?-деган саволингизга буям бир жавобда. Қолгани клип, қўшиқ, радио ротация..бало баттар..косметолог...ботокс гель...қиммат экану уларам)

 

 

Бехосдан ўйланиб қоласан... Артистлар кўпайиб кетди деймизу, одамларда пулам борда. Демакки телеканалларга хам мазза. Хозирча "Наво" ва "Му5" телеканаллари бу бизнесдан бахра олганда олмоқда.  Артистлар кўпайган сари нархлар хам ошаверади. Талаб бор жойга махсулот деганидек...

 

 

Балки шу сабаб йил охиригача 2-3 телеканал очилиши мўлжалланган. Шунчаки режа эмас, ишонаверинг, ишлар эфирга чиқиш арафасига етган! Булар хақида айтгандик хам, бироқ шулардан бири хақида маълумотни сайтдан вақтинча олиб турганимиз сабаби уларнинг расмий хужжатлар тарафлама хаммаси якуний холатда бўлмагани боис илтимос қилишди.

Олдинда телеканаллар рақобати мавсуми! Зора шунга яраша рақобатда савия хам ўсса!

 

Хулласи нархлар зўр, эплаган бизнесни қилсин ва омадини лоийиғича олсин. Бироқ бошқа нарса савол туғдиради. Эфирдан томоша қилаётганимиз аслида шу нархга мосми? Хосми?

Эфир маданияти ва савиясичи?

Шунча пул тўлаётган пулдорларни омади ўзига бироқ биз томошабинларга улар пулга истаганини (балки адашиб хатосини) едирмаяптимикан? Бизнес тушунарли, бироқ у эфир орқали гипноз бўлаётган нарсалар мохияти қай даражада назоратда?

Бу саволларга жавобларни изохларда кутамиз. 

03-Май-2016 04:25
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : My5
1 Otabek6002   (03-Май-2016 07:13)
Menimcha shunday bo'lgani ham yaxshi. Zora tog'dan, bog'dan keladigan san'atkotlar ijodi kamaysa yoki faqat ijtimoiy tarmoqlarga ko'chsa. O'zida talanti bor kishilarga bu narxlarning zarari yo'q. Saviyali ijodi nima bo'lganda ham ularni yuksaklikka ko'taraveradi. Bir paytlar Tv markaz telekanalidan musiqiy kliplarni tomosha qilardim. Hozir "Navo"dan ikki hatlab nari qochaman. Umuman ko'rishga, tinglashga arzimaydigan musiqalar. Qachon oxirgi marta bu telrkanalni ko'rganimni eslolmayman. Shunchalik ko'ngil qolib ketibdi.

Sayyod: Қолгани клип, қўшиқ, радио ротация.. бало баттар.. косметолог... ботокс гель... қиммат экану уларам)

Ajoyib! ))))

2 ikromsheyh   (03-Май-2016 08:55)
My5 bun4a qimmat kim koradi bu kanalni faqat towkentda korsatadiku bu kanal Navo esa butun uzbda korsa boladi lekin koradigan narsani ozi yoq navo tvda... Yangi telekanlla kopaysin yaxwi yangilik Sardor oka agar tangi telekanalla o4ilsa viloyatladayam efirga 4iqsin yoki umuman o4ilmasin

3 Bakhtisher Aslonov   (03-Май-2016 09:08)
Shu men ham bitta kliplar va konsertlarni ko'rsatadigan kanal ochsammikin deb o'ylab qoldim:))))))

4 azalawyer   (03-Май-2016 09:13)
Узи шу my5ни мактаб укувчтиларидан бошкаларам курадими ? Битта нормальный курсатув Дийдор ширин" эди, шуниям файзини кетказишда анвар деган ёш болани Насиба опага шерик килиб. Тухумдек буволиб ёши котта забардаст санъаткорларга савол бериб юриши жудаям хунук куринади манга.

5 Bakhtisher Aslonov   (03-Май-2016 09:13)
Men shu bitta narsaga hech ham tushunmaymanda, yo aqlim olmaydi shu narsani. Ko'p eshitamanki, chet elda kitob yozib boyib ketadi, mashhurroq qo'shiqchi bo'lsa uning rasmlarini chop etaman, qo'shig'ini kanalimda ko'rsataman, chaqalog'ini birinchi bo'lib men ommaga tanishtiraman deb noshirlar, telekanal egalari navbatga turishadi, dinozavrni kallasidek pul to'lashadi. Bizda esa tamoman teskarisi nima qilsang ham pul to'laysan, kitob yozib qarzga botib ketib chiqartirasan, shu bilan "o'tirib" qolasan ba'zan, qo'shiq aytsang ham shuncha katta pulga namoyish qilar ekansan! Yo bizda nimadir boshqachami?

6 Sayyor   (03-Май-2016 11:27)
masalan man umuman kormiman unisiniym bunisiniym

7 Dilyora   (03-Май-2016 12:00)
Mana shunaqa to'lovlar sabab haqiqiy talant egalari ko'tarilishi qiyin puli bor chiqaveradi...

8 Arif   (03-Май-2016 13:08)
oldin tv xonandadan iltimos qilsa xozi xonandalar tv iltimos qiladi shuni uchunam xonandalar kupayib ketmoqda!!! bazisini umuman tanimaysan Bu Kim!!!

9 Flagman   (03-Май-2016 13:43)
My5 to'g'ri qipti narxlarni oshirib. talanti bor tvga chiqmasayam mashxur bolaveradi. misol uchun Ummon guruhi.

10 Ravshan   (03-Май-2016 17:04)
Uzuru ummoniz vashe gruba gavarya musor guruh lekin qimmat narxla qilishvoti borgan sari

11 nureeck   (03-Май-2016 18:29)
Bir tiyinga qimmat kanal Navo

12 samir   (03-Май-2016 19:45)
TALANTI BOR QO'SHIQCHILARGA TEKINGA AMALGA OSHIRSA ARZIYDI

13 Gulombek   (03-Май-2016 21:11)
Otti kallaside narx quyvolishgan to'ylaga! Xalq indamadimi? Artis zotiyam indamasdan to'lasin!

14 azikoooo   (03-Май-2016 22:50)
Сараги саракка,пучаги пучакка)))

15 гуля   (04-Май-2016 11:56)
Кечирасилаку бизани узбек каналларини россия каналлари бн солиштирса умуман шарманда.Савия нол. гоя умуман минус нол. курсатувла гирт ясама бе файз даже нечего смотреть. Биза аллакачон узбек каналларини курмаймиз. елгон эмас факат об-хаво ва узрепорт каналини бир бир куриб турамиз янгиликлардан бохабар булиш максадида.

16 UzBOY   (04-Май-2016 11:59)
Ўз номидан маълумки, бу шоу-бизнес))) Бу ерда пулдан бошқа нарсани қизиғи йўқ, масалан, савияни. Пулини берсангиз, каррра жадвалини айтиб берсангиз ҳам қўйишаверади бу каналлар)) "Ҳандалак"чиларни гапи борку, қофия қуюлиб келган пайтда маъно одамгарчилик қилиб йўл беради)))

biggrin

17 Ziynatxon   (04-Май-2016 11:59)
Telekanallar kopaysin shunda o'sadidee! qaen kecha Toshken kanali oltin qalam opti. My5dan o'girliydikuuu. my5da kurgan narsammi 2 haftadan kegin Toshken kanali qo'yib beradi. Nime uyalmidi Toshken kanalidila ))) My5ga nodovlat kanalmi zo'rdeee!!! Puli ko'p artislani qancha qimmat bo'sayam. hamma narsa oshib yotibdiyu bulayam ko'targandurdeee bozor iqtisodi dib.

18 DON   (04-Май-2016 18:21)
Буни улар давлат курсида сумда тулашадию. Яъни 300*2905= 8700000 сум. Бошка курсга чакканда бу 130-135 $ аторфида булади.)) Лекин артистлар туйга чикканда факат долларда нарх айтишади, сумга айтган такдиридаям далат курсимас бошка курсда сум олишади. Так что удивляться не чему))

19 sardorzafar   (05-Май-2016 14:04)
Нархлани янахам оширсин шунда сал сони камаярмиди бу кошучларни

20 ledy   (08-Май-2016 02:21)
Топширса топширибди. Давлат нархида эканку. Хечам юткизмайди булар...

21 Товба   (12-Май-2016 15:31)
Ҳайрон қоласан киши. Аслида, ўзини ҳурмат қилган телеканналлар, таниқли инсонларга (ашулачи, артист, спортчи ва ҳқ) пул тўлашади. Сабаби ки, таниқли инсон томошабин йиғади, қанча кўп томошабин йиғилса, шунча қимматга уша вақтда (прайм таймда ҳам) рекламани нархини оширишади. Шу сабабли машхур бокс жангларини (Пьякио-Мейвейзер) машхур телеканналлар жуда қимматга сотиб олишади.
Бизда эса, эх...

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 39
Мехмонлар: 38
Рўйхатдагилардан: 1
ahmadjon_king