"Наво" канали билан боғлиқ саволлар кўпайганини бизнинг сайтга мурожаат қилаётган санъат ахли норозиликларидан билмоқдамиз.
Менимча журналистларда хам етарли савол ва таклифлар йиғилгандир. Шахсан менда хам нафақат саволлар балки таклифлар хам бор.
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси хамиша санъат ахли билан очиқ мулоқотда бўлиб, тез-тез мажлислар ўтказиб боради. Натижада саволларга жавоб хам оламиз, таклифлар хам кўриб чиқилади.
Шу сабаб "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасига "Наво" телеканали рахбарияти билан биргаликда матбуот анжумани ўтказиб, унга санъат ахли ва барча оммавий ахборот воситаларини таклиф қилишларини таклифини киритдик.
Зеро, санъат оламига мухим бўлган янги ва хозирда ягона мусиқий промо телеканали фаолияти юзасидан расмий матбуот анжумани ўтказилиши мухим деб хисоблайман.
Бу келгусидаги (балки) танқидларни хам бир ёқлама деб хисоблашни олдини олган бўларди.