"Наво" канали хали ёш ва хозир январь ойи бўлгани сабабли байрамона шукухи сақланган тартибда эфирга узатилаётганидан, хозирча танқидлар асоссиз бўлса керак.
Эфирдаги клиплар давомида лавхаларни бир-бирини устига уйқаш холати кузатилаётгани хам каналнинг эндигина оёққа тураётгани ва деярли тест режимидалиги учун вақтинчалик хамма кузатиб, жиддий танқид қилишга эрта бўлса керак.
Бир вақтлардаги "Салом ёшлар", "Кимга қанақа", "7дан 70гача" кўрсатувилари ўзбек шоу-бизнеси ривожланиш палласидаги энг ёшларбоп ва шоу-бизнесни твда ёритадиган илк кўрсатувлар бўлгани сир эмас. Бу кўрсатувлар ичида хит-парадлар хам амалга оширилганди. Ундан кейин 30-каналдаги кўрсатувлар ва хит парадлар хам ёдингизда бўлса керак.
Шоу-бизнес хақида умумий битта қилиб Марказ-тв, кейинроқ ТВМ дея номланган канал фаолиятини бошлагач, асосий урғу клип ротацияларини йўлга қўйиш билан, ўзбек клиплари ривожланиб, клипмейкерлар рақобати ошишига муносиб хиссаси билан ажралган бўлсада, юқоридаги анъаналардан хит-парадларни хам давомлади.
"Наво" канали хам бу анъаналарни давомлаган холда, ротация ва шоу-бизнесга алоқадор кўрсатувларни топ-10 кўрсатуви билан хам тўлдириши кутилган ва табиий хол бўлса керак.
Айни дамда бу кўрсатувга бошловчилик қилиш учун уч номзод борлигини маълум қилишмоқда. Булар шоир, бастакор ва хонанда Якзон, пародист Шерзод Бин ва Севара Дониёрова. Очиғи, Севара Дониёровани билмас эканман, узр. Балки бошловчидир ёки хонанда.
Хуллас, хозирга қадар бу уч номзод, ё шулардан бири танланади ё яна номзодлар кўрилади, аммо эфирга 10та аълолар хит-паради кўрсатуви тайёрланаётгани аниқ.
Наааавооооо))
|