НТТ ва Даракчи: Журналистлар можароси! Baxs| Tanqid | Janjal
НТТ ва Даракчи: Журналистлар можароси!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Сайтимизга журналистлар  Махмуд Жалолов ва Муножот Жалоловалар мурожаат қилишди.


 Собиқ НТТ каналининг, собиқ журналисти Муножат Жалолова :     

-Тошкентга эндигина келган пайтларимиз, адашмасам 1 июнь куни эди. Унда хали НТТ каналига ишга қайтмаган эдим, аввал ишлаб, таътилга чиққандим.  10 июнь куни хўжайиним билан  Даракчи рахбарияти  олдига бордик.   "Ишга хали қайтмадим, шундай бир лойихамиз бор эди,  уни телевизион, радио ва газета версияларини қилмоқчимиз” деб, Ретро лойихамиз хақида айтиб  бердим. У лойиха қандай бўлиши, сухбатлар хақида тушунтириб, "Газетага тайёрламоқчи бўлганимизни сиз билан бошласак бўладими, ёзиб келсам чиқарасизми?” деб сўрагандик.

 Улар розилигини билдирди, бизда бу ғоя бор ёки бошқа эътирозни билдирмаган эди. Тайёрлаб келинг, чиқарамиз дейишди. 

Орадан бир икки кун ўтиб, лойихамиз илк мехмони сифатида Кумуш Раззоқовани танладик. Кумуш опага қўнғироқ қилиб гаплашдик, ўша диктофондаги сухбатимиз хам бор бизда. Даракчи газетасиданман деб қўнғироқ қилгандим. Уч тўрт кун ичида лойиханинг биринчи сонини тайёрлаб бўлдим. Тайёр лойихани Даракчи редакциясига олиб бордик,  журналист Алия Тулембаева деган журналист компьютерига флешкамдан ташлаб олди. Рахбариятига эса қўнғироқ қилиб, материални Алияга қолдирганим хақида айтиб қўйдим. Уларнинг мейл почтасига хам юборган эдик лойихани.

Шу шу жим бўлиб кетишганди, орада рахбариятга ёзиб турдик, улар эса жавоб бермаганлиги сабабли лойихамиз ёқмади шекилли деб индамай қўйган эдик. 

Мен шу орада ўз ишимга, НТТ каналига қайтдим. Айнан шу "Ретро мехмон” лойихамизнинг телевизион вариантига  анча вақт харакат қилиб юрдик. Лекин ўхшамаётган эди. Хўжайиним Махмуд Жалолов хозирда "Ёшлар” каналида ўз иш фаолиятини олиб боради, "Ёшлар " радиоканалида хам шу лойихамизни олиб бормоқчи эдик. Уларга лойихамиз хақида айтганимизда  рахбарият тарафидан хам маъқулланган. Буни газета версияси хам бор экан деб "Садо”га хам беришмоқчи эди. Бу лойихани алохида ўзининг концепциялари билан ёзгандик, хар хил версиялар хақида ўйлаб, тайёрлаб қўйгандик.

Даракчига эса  газета версиясинин олиб борганмиз, бу газетани олдин хам ўқиб турардик, лекин бирор маротаба Ретро лойихага кўзим тушмаган экан. Агар бўлганида рахбарият ўшандаёқ бизга айтган бўлардику, "Ха яхши лойиха экан, ёзиб келинг, ўқиб кўрамиз,  ёқса кейин яна ёзаверасиз” деб айтмасдан. Шунга ишониб, лойихани тайёрлаб олиб боргандик. Улар жавоб беришмагани учун, уларга ёқмади деб ўйлаб, бошқа жойларда лойихани амалга оширишга харакат қилиб юрган эдик. 

"Ёшлар” радиоканалига иккинчи сонини Тохир Содиқов билан ўтказмоқчи бўлиб, улар билан боғланганимизда, Тошкентда эмасликлари сабабли амалга ошмади. Кейин эса лойихамизнинг илк сонидаги материаллар тайёрку деб, яна Кумуш Раззоқава билан, энди радио учун   боғлангандик, улар худди шундай  Ретро лойихада  бугун Даракчи газетасида чиқаётганликларини айтдилар. Биз хайрон бўлиб, уларга аввал олган интервью хақида эслатдим.

Кумуш Раззоқова бизни эсладилар. Сўнг Даракчи газетасини олиб келиб, ўқиб чиқдик. Маъноси айнан бизнинг лойихадака, биз хам Садо, Наводан бошлаб гапирганмиз. Фақатгина савол  жавоб тарзида эмас. Сал бошқачароқ, шунчаки мехмон хамма нарсани ўзи гапириб берган. Лекин лойиха номи  худди ўша. Муаллиф мақола бошида кириш сўзида "...Ретро лойихасини тақдим этишга ахд қилдик” деб ёзган, бу дегани газетанинг шу сонидан бошлаб, ушбу лойиха чиқади дегани. 

 Билмадим балки қачондир ретро йўналишида мавзулар бўлгандир хам, лекин айнан Кумуш Раззоқова хақида биз тайёр материал бергандик. Ретро мехмон деб ном қўйиб, ретро сўзларини ишлатиб бу лойихани бошлашни ният қилгандик. Шунинг учун хам бу бўлган ишдан хафа бўлдик. Даракчи газетасининг директори  Қобил акага хам қўнғироқ қилдик. Улар эса "Йўқ, шошманглар, бу лойиха эмас, газетамизда онда сонда чиқиб туради, холос" деб айтдилар, лекин мақолада муаллиф "Шу сондан бошлаб лойихани тақдим этамиз” деб ёзган. 

  Тўғрисини айтсам, ўзим НТТ каналида анча ишлаганман, Қобил ака билан хам ишлаганман, уларга ёмонлигим йўқ. Шунчаки, бу лойиха турмуш ўртоғим учун ўта мухим эди,  2003 йил бошидан Тошкентга келганимизда бизда бор эди бу лойиха, айтмоқчи бўлганим, булар хаммаси кеча ёки бугун ўйланган эмасди, хўжайиним неччи йиллардан бери харакат қилиб келардилар, шу лойихаларни бошлаб, ривожлантириш хақида. Тўғри, оддий мухбир бўлиб ишлаймиз иккимиз хам, кимнингдир кими эмасдирмиз, барибир ўта нохақлик бўлди деб хисоблаймиз.

Хўжайиним мендан  кўпроқ хам хафа бўлди, хам жахли чиқди. Бизнинг хам режамизда илк қахрамон Кумуш Раззоқова эди, уларда хам.. Садо газетасида чиқариш учун 2 кунгина бўлган эди Кумуш Раззоқова билан бўлган сухбатни берганимизга. Хўжайиним Қобил акага "Тўхтатинг бу лойихани, у менга тегишли лойиха эди" деганида, улар  бош тортишган. Биз хам Кумуш опага қўнғироқ қилганимизда тасодифан билиб қолдик , бўлмасам билмай юрар эканмиз.

Улар билан радиога шу ретро лойихани  тайёрламоқчилигимизни айтганимизда, улар "Мен бугун даракчи газетасида чиқаман, айнан шу ретро мавзусида, сиз хам шу хақида тайёрлайсизми?” деганларида, мен аввал бизнинг лойихани чиқаришибди деб ўйлаб, газетани олиб келсам, умуман бошқа... Маънолари, лойиха номи ўша, лекин муаллиф умуман бошқа экан. У мақолани ўқисак, биз берган саволларнинг жавоблари ёзилгандек, фақат бизда саволлари билан эди. 

    Кумуш Раззоқовага лойиханинг радио версияси учун хам, телевизион версияси учун хам сухбатлашиш мақсадида қўнғироқ қилганмиз, улар бизни эслай оладилар хам, агар исботлаш керак бўлса. Мейл почтамиздан  юборганимизни ўчириб юборганим сабабли,  кўрсата олмасам хам,  лекин рахбариятда бўлса керакку, у эса кўрсатмайди...

  Мен щша Даракчи рахбарияти олдига бориб "Эслайсанми?!” дейишим мумкин,  бундан қўрқмайман.  Таниса хам, тан омаслиги мумкин деб хам ўйламоқдаман. Одамлардан бундай нарсани кутиш мумкин экан.. Кумуш Раззоқовадан сўрасак бўлади, улар холис инсонлар бу ерда. Диктофондаги ёзувларимиз сақланиб қолган.

 

Вазият юзасидан почтамизга юборилган Кумуш Раззақова билан сухбат аудиоси хамда матнларни Даракчи газетасига юбордик.

 

Айни дамда шоу-бизнес бўлими журналисти Садоқат Аллаберганова:

-Ретро сахифасини Даракчида  ярим йил аввал  Қамариддин Шайхов бошлаган.  Мохира Асадова билан сухбат тарзида тақдим этганди. Кейин Кумуш Раззоқова билан, ва мана келаси сонга Руслан Шариповни тайёрламоқдамиз.

 Умуман, бу лойихани жуда бир катта кашфиётдек, ёки хеч кимни хаёлига келмас лойихадек қабул қилиш нотўғри, бу нарса хаммани хаёлига келиши мумкин бўлган оддий ретро сахифа.

 

Махмуд Жалолов : - Турмуш ўртоғим Муножот Жалолова билан бу ишни бошлаганимизда , Даракчи рахбарияти   "Хали бундай лойиха қилинмаганди” деганди. Бироз вақт ўтиб Мохира Асадова билан боғланганимизда, Даракчидан Қамариддин деган журналист  интервью олганини айтдилар.

Қамариддин аслида Муножотнинг шогирди бўлади ва бу интервью юзасидан Қамариддин билан гаплашилганида, у Муножотдан узр сўраганди. Бу лойиха уники эканлигини билмагани, барибир Даракчи рахбарияти  ўзбек эстрадаси билан Ретро лойихасини  унга  тўхтатишни айтиб,  Жахон эстрадаси ретроси билан шуғулланишни айтишганини Қамариддин айтганди.

Кумуш Раззоқова билан интервьюни эса  16- июнь куни Даракчига журналист Алия Тулембаевага қолдирганмиз. Яқинда чиққан сухбат муаллифи бошқа одам бўлгани билан , ретро лойихасини айнан шундай  кўриниши муаллифи биз бўламиз.

 

Кумуш Раззоқова Эсломайман, айтган инсонларингизни. Интервью хақида хам эслолмадим, кўп интервью олишади.  Лекин Даракчи газетасига шу лойиха учун Хадия исмли қиз интервью олди.

Қамариддин Шайхов (Даракчи газетаси журналисти) : Муножот Жалоловани танийман, муносабатларимиз яхши, рости хам ўқишни битириб, НТТга борганимда менга устозлик қилганлар. Аммо бу воқеалардан хабарим йўқ. Лойихалар эса Даракчиники.


Муножот ва Махмуд Жалоловлар томонидан Кумуш Раззоқова билан қилинган сухбат аудиоси почтамизга юборилганлиги далил сифатида уларнинг ёлғон гапирмаётганини англаш мумкин. Фақатгина лойиха тасодифий ўхшашликми ё рости берухсат фойдаланилганми, бунисини ўқувчилар хал қилишади.

Хар икки тарафга мавзу юзасидан хаққоний равишда сўз берилди.


Журналистика оламидаги муаллифлик лойихалардан берухсат фойдаланишдан, то берухсат ўзгартириб хам , давомлаш холатлари хақида жимлик тухфамни хадя этақоламан;)

Шартмасдир гапириб, қўл билан кўрсатиш, шу сайтга ташриф буюрадиганларни хаммаси  нималарни назарда тутаётганимни  шундоғам  билишади))

25-Ноя-2013 21:09
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Darakchi, NTT
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Нурулла   (26-Ноя-2013 00:29)
Шунча гавголар етмагандек шу хам бормикан бошимизда... Одамсал уялиш керак. Ким уялишини эса узларинг биласизлар. Яна ким билсин...

2 AberAB   (26-Ноя-2013 10:48)
Даракчи узи бир угри тахририят, факат интернетдаги ёки у-бу ёгдан угирлаб макола чикаради холос !!!   

3 Nafisa   (26-Ноя-2013 14:49)
Nimaga doim mani kommentimni chiqarmaysila?
Ответ: Изохларда хакорат ва шахсиятга тегадиган сузлар ишлатилмаган булса у албатта чикади! 

Изохлар модератори Bek8111

4 bek88   (26-Ноя-2013 18:47)
Kim aybdoru, kim aybdor emaslegini bilolmadim.

5 Feruza   (26-Ноя-2013 21:07)
Eng kotta ayb baribir ozilada, nega maildan jonatgan xatlarilani o4irasila, bula xammasi xujjaitku, ayniqsa silani iwilada.Man bu maqolani NYda Vatandow gazetasidan oqidim,maqola yaxwi Kumuw Razzoqova yoq bob ketgan edi, qiziqib oqidim, Moxira Asadova xaqida xam oqiganman, Bugungi kunda quruq, ogzaki gaplar otmaydi. Agarda siz oz goyangizni ogzaki gapirdizmi boldi owa zaxoti sizniki bolmaydi, bu xamma soxada. Agar odamla oddiy xaqiqat bn yawaganida xalol-xariwni javobi ogirligini tuwunganda xayot gozal bolardi. Bundan oldingi maqolada Feruza Jumaniyozovani pulini eb ketgan. eb keygan odam ozini aqlli Feruzani axmoq xisoblidi, Wun4a dunyo, odamlani korib Man musulmonman Xudodan qorqaman deganla eng kop yolgon gapiradi, aldidi, xaromdan xazar qimidi. Xozir iwlidigan odam ozini ximoya qila biliwi, iwini puxta qiliwi kerak. Bu didiyolarilani oqib xaqiqatni olib 4iqiw bunaqa bomidi, xamma narsada aniq dalil-isbot boliwi kerak. Endi jimgina bundan xulosa 4iqarib, ozilani xam bilim doiralarini kengaytirib, azgina soxelani tegiwli xuququy bilimlarilani kengaytirila. Omad
Ответ: " Man musulmonman Xudodan qorqaman deganla eng kop yolgon gapiradi, aldidi, xaromdan xazar qimidi. "

Бу фикрингиз нотугри! Бир иккита одамга караб бутун бир  бошли дин вакилларига ёки миллатга карата гапиришингиз ноурин. Уша мусулмонларни дуосининг шарофати билан мана шундай тинч ва фаровон кунларда яшаяпмиз.

Изохлар модератори Bek8111

6 Feruza   (26-Ноя-2013 21:37)
Bek man musulmonlarni yoki millat xaqida gapirmadim, musulmonman Xudodan qorqaman deb dinini roka4 qiganlani ettim. Man xristina, buddist... bowqa din vakillarini xam korib ulani qigani girt musulmon qiliwi wart bogan amallarini kordim. Gapni togri tuwunig va tori izoxlen. Mani fikrim4a aslida ozini extiyot qimagan, ozini qoyib bergan odam xam xatoliklarga..... werikdek. . Уша мусулмонларни дуосининг шарофати билан мана шундай тинч ва фаровон кунларда яшаяпмиз.  Buni xi4 kim inkor etmidi va bu gaplariz engilik emas. Odam kir qidiraman disa, aybdor qilaman disa xamiwa topadi. Etiboriz u4un raxmat
Ответ: Гап кир кидиришда эмас. Мусулмонлар деганингизга айтдим! Мен айтган гап янгилик буладими йукми мен узимни фикримни айтдим.

7 rosulchik   (27-Ноя-2013 10:26)
men hamma tekstni uqib chiqdim kim qilmagay kim tortmagay haqiqat bir kun yuzaga chiqadi Mahmudbek dustim hafa bulmang buni hayit deydilar men haq tomondaman oilaviy baht totuvlik tilayman...

8 AKIF   (27-Ноя-2013 13:04)
hamma bir birini ko'zini o'yishga harakat qilyapti

9 MumtozBegim   (28-Ноя-2013 19:41)
Hamma o'zini ishini bilib qisa hammasi yaxshi bo'ladi. Odamla g'animat bir-birimizani qadrimizaga yetaylik

10 azam   (29-Ноя-2013 16:10)
Муаммо килиб утиргандан кура Судга берилар. Битта яхши адвокат ёллаш керак и все.

11 excite   (29-Ноя-2013 21:58)
"А почему бы ей не смеяться? Смеяться ведь лучше, чем плакать. Особенно, если и то и другое бесполезно". ****************************

Ўзбекчада мана бундай деса ҳам бўлади: "Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма" (Халқ доно!)

Судга беринглар. Мана сизларга дастлабки қўлланма:
*************("Муаллифлик ва турдош
ҳуқуқлар тўғрисида"ги Қонун)

12 Maxmud Media NTT   (01-Дек-2013 21:31)
Assalomu alleykum Dostlarim Va Yaqinlarim Sizlardan Iltimos Internet undan matnlar va shaxsiyatga tegib gapirishlariz yaxshimas

13 Aziz   (06-Дек-2013 18:13)
darakchi g'irt yolg'onchi bo'xtonlarni bo'rttirib yozadi. 2 tiyinga qimmat gazeta

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 30
Мехмонлар: 30
Рўйхатдагилардан: 0