Даракчи газетасини шоу-бизнесдан ташқари бўлимлари сўнгги пайтлар хурматга лойиқ. Мен хурмат қилган журналист Дилфуза Собированинг Ботаника боғидаги холат юзасидан мақоласи хақида хам ёзгандим.
Бу сафар "Бугуннинг мавзуси" рукнидаги Барно Мадалиеванинг "Нега бозорда дехқон кам?" суриштирув репортаж мақоласи менимча сўнгги пайтлардаги мақолалар орасидаги энг долзарб, энг оғриқли ва энг аълоларидан деса хам бўлади.
Бу мавзуда хар бир бозордаги тадбиркорлар юзасидан ўзига хос коррупция хақида кўп эшитардигу лекин бу суриштирув иши кўринишидаги мақолани хали ўқимагандим.
Шунингдек, яна шу муаллиф Барно Мадалиеванинг "Долзарб мавзу: Давр кўзгуси" рукнидаги "Мактаблардаги "Мажбурий тўлов"ларни тўлашга мажбур эмассиз?-мақоласи хам кучли мақола. Хар тарафлама суриштирув, нейтрал ёндошув, аниқ фикрлар...
Даракчи газетасини энди шоу-бизнес бўлимига хам шу каби професионал журналистлар ёлчиса эди... Тўғрисида, хануз биронта оригинал ғоя йўқ, ўша бир пайтлар ё Жасур ва ёки ман бериб кетган ғоялар атрофида айланиб ётишибди.
Даракчи чув туширади ёдингиздами? Болалар гурухи, Отабек Муталхўжаев, Ботир Қодиров, Умида Мирхамидова ва бошқалар билан уюштирган бу лойихамни видеолари хануз сайтимизда бор.
"Подстава"ни газета турини ўша пайт қилаётганимда кўпчилик газета турига шубха билан қараганди...
Ортда қолган тажрибам атрофида кимлардир халиям чайналмоқда. Тавба шу сайтда ундан кейин қанча лойихалар қилиб юбордим а? Бутун бошли бир бўлимда эса неччи киши ишлайдию, хануз ижодий тақирлик..
Ундан бироз аввал "Машхур мавзу кўтаради" лойихамни хам номини бироз ўзгартириб қилишганди. Шартми гапириш?
Оригиналлик, ғоялар йўқ. Ғояларим ва хаттоки сайтдаги суратларимдан хануз фойдаланаётган Даракчи газетасининг шоу-бизнес бўлими баъзи паразитар ходимлари хақида батафсил ва расман тўхташимга тўғри келади шекил...
Бу хақида кейинроқ. Балки кейинроқ!
Хозирча эса, юқорида ва бундан аввалги Даракчи билан боғлиқ мақолаларимда айтганимдек, аслида энг катта тираждаги бу газетанинг бутун бошли жамоасига хусуматим йўқ!
Фақатгина ўша санъат бўлимига ачинаман...
Хафта мақоласи муаллифи Барно Мадалиевага эса ташаккур! Шахсан таниш эмасману, лекин яқин келажакда бу ном хали катта шов-шув ва кучли сенсациялар билан жаранглашига ишонаман!
Барнохон, илтимос, санъат бўлими кабинетидан ўтиб кетаётганингизда биронта қирраларингизни ташлаб ўтсангиз, зора биронта силжиш бўлса. Хеч бўлмаса профессионализмингиз ва маслахатингизни бир идорадаги хамкасбЧАлардан дариғ тутмасангиз, зеро фақатгина шу бўлим Даракчи номини фақат ортга суриб, шармсор қилмоқда.
Бу эса инкор этиб бўлмас факт!
Сизга хурмат билан Sayyod-Сардор Камилов!