Бош сахифа » 2012 » Июль » 3 » Даракчининг тўйлар хақидаги мақоласига ТЎҒИРЛАШ!
03:45
Даракчининг тўйлар хақидаги мақоласига ТЎҒИРЛАШ!
Даракчи газетасининг 21 июньдаги №25 сонидаги "Тўй тўйдай бўлсин, аммо..." мақоласидаги, фикримча катта хатоликни кўпчилик сезмаган кўринади.

29 май куни сайтимизда қарорнинг нусхасини келтиргандик (манба) Айнан мана шу, 2012 йил 18 апрельдаги Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Тошкент шахар кенгаши Қарорига ишора қилиниб тузилган мақолада, қўйидаги хатоликлар мавжуд, яъни қўйида Даракчидан келтирилган иқтибос, аслида Қарорда йўқ:


"Қарорда келин-куёвнинг тўйхонага келиб кетишлари учун машиналар сони 1-2тадан ошмаслиги белгиланган"

" ...ош бериш маросимида...хар иккала тарафдан жами 200-300 киши иштирок этса, бўлди. Қарорга биноан, куёв навкар хам нахорги ошларда кутилиши керак. Куёв эса ўзининг битта жўраси билан хеч қандай дабдабабозсиз келинни уйига бориб, ФХДЁ томонидан берилган гувохнома асосида шаръий никох ўқитади"

"..шунингдек, оилани қонуний никохдан ўтказиш ва қайд этиш ишлари тўйхонада эмас, ФХДЁ идорасида амалга оширилиши керак. Куёв тарафдан уюштирилган никох кечасида хар иккала тарафдан 200-250 киши иштирок этиши керак. Кечада фақатгина битта санъаткор қатнашиб, "бирровлар" бўлмаслиги лозим."

"...қарорга асосан, келин саломлар никох оқшомидан сўнг тўйхонанинг ўзида ўтказилади"

"Қарорга биноан тўйдан кейин "қуда чақириқ", "куёв чақириқ", "танишув", "чарлар" каби тадбирларнинг ўтказилиши ман этилган"

Юқорида ҚАРОРга дея ишора қилиниб келтирилган янги тартиб аслида шунчаки қарорга илова тариқасида келтирилган ТАВСИЯНОМАда кўрсатилган. Демакки мажбурий ва ижро қилиниши шарт бўлган тартиб қоида эмас!!!

Қарорда ТАРТИБГА СОЛИШ, ИХЧАМЛАШТИРИШ, ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ ва ТАРҒИБОТ каби нейтрал сўзлар ишлатилган.

Тўғрисини айтсам, ўзим хам бундай дабдаба ва исрофгарчилик қаршисиман, лекин мақоладаги қарор билан тавсияномани адаштириб, мажбурий янги тартиб сифатида  кўрсатилиши катта хатолик.
Қарор ва тавсияномани ўз номлари билан келтирилиши керак эди. Зеро тарғибот ва мажбурият тушунчалари бир-биридан айро нарсалар.

Газета редакциясига эса, келаси сафар сиёсий хужжатларни ёритишда шоу-бизнес мухбирларига эмас, қонун хужжатларидан хабараор бўлган  сиёсий бўлимга юклашни тавсия этган бўлардим.

Асл қарорни яна бир бир нусхасини қўйида келтираман:





Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 6758 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Darakchi

Нравится
Барча изохлар: 18
1 Sveta   (03-Июл-2012 04:05) [Материал]
mmmdaaaa...nu Sayyod vi GENIY..

2 Dilshod_A   (03-Июл-2012 09:17) [Материал]
darakchidan yana nima kutish mumkin axir bu daaraakchiiyuuu

3 Izzat_I   (03-Июл-2012 09:50) [Материал]
darakchi aldab xech charchamitgan de sayyodi gapida jon bor xar bir insoni orzu xavasi bor lekik bu orzu xavas deb isrofgarchilik qivamiza bu kota gunox

4 Dadaxon   (03-Июл-2012 10:56) [Материал]
Shu darakchi doim yolg'on yozadi a? Nega bula shunaqa xatola qilaveradi. Axad Qayumni xam öldi deb yoritudi, lekn u tirik ekan.

5 Ботир   (03-Июл-2012 11:04) [Материал]
конс. судда ишлашиз керак Сайёд...

6 винни   (03-Июл-2012 11:41) [Материал]
мммм...тўйланини жааа хичамлаштирвориптию

7 Yodgora   (03-Июл-2012 12:52) [Материал]
Manashu gazetani umuman o'qimiman xam xurmatam qilmiman....Yana o'zlaricha butun olam kaftdek nomoyon deb reklama qilishadi....G'iybatchi gazeta bir so'mlik narsani yuz dollar qilib ko'rsatishadi.....Ulardan faqat shunaqa narsalar kutish mumkin....SAYYOD SINCHIKOVLIGINGIZ JUDA YAXSHI....DARAKCHILAR ADOLAT NISHONI OSTIDA..... angry

8 Feruza   (03-Июл-2012 13:14) [Материал]
Darakchi balkim shunday bo'rttirib yozilsa xar bir shaxs etiborini jalb qiladi, amal qiladi degan maqsad sari nashrdar chiqargan bo'lishi mumkin. Nima bo'lganda xam xar doim muxlislar aniq faktlarga qizqishadi.

9 nusrat8182   (03-Июл-2012 14:20) [Материал]
DARAKCHI emas ALDOQCHI deyish kerak edi nomini.

10 Shahzod   (03-Июл-2012 14:21) [Материал]
Man darakchini o'qiganimda, Qaror shunaqa chiqibdide dib o'ylodim, Mana Isbotlansi Bu Narsa qaror emas ekan ! janob SAYYOD RAHMAT smile

11 Saidzoda   (03-Июл-2012 14:22) [Материал]
фақатгина ўзингизни ёнингизни олган фикрларни окнога қўяркансизда! Ну всё понятно!!!

12 Sherzod   (04-Июл-2012 00:50) [Материал]
Булиши мумкин!

13 B@rno...   (04-Июл-2012 01:46) [Материал]
Unda to'y qimasayam bo'larkande nikohdan o'tib yawivuriwam mojna bo'p qopti. To'y qanaqa qiliw hammani xoxiwiku.

14 RaVsHaNBeK   (04-Июл-2012 02:23) [Материал]
darakchi shantajda yetakchi biggrin

15 Bek8111   (04-Июл-2012 12:32) [Материал]
Ха энди даракчини биласиларку! Шов шув килиб туриши керакку! Шунака килсак балким сал туйлар ихчамлашармиди деган умидда хам килган булиши мумкин. Купчилик суриштириб утирмайдику кани карор курсатчи демайдику шунака эканми ха деб куя колишади. Аввало хаммани узига боглик бу нарса. Исрофгарчилик яхши нарса эмас. Ундан кура мана акция утказилаяпти. Келиб имконияти даражасида шунга ёрдам берсин.

16 фахриддин   (04-Июл-2012 13:17) [Материал]
мани фикрим туй туйдак булиши керак санаткорлар базму жамшид карнай сурнай дегандек tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue tongue

17 shahzod   (04-Июл-2012 16:23) [Материал]
Toshkentda to`ylarni bunchalik ihchamlashtirib bolmasa kerak.

18 Ботир   (04-Июл-2012 17:58) [Материал]
Лимузинлани нархини контроль кигандан кура артистлани нархини контроль килишса буларди... 4 та кушикка 3000 ... surprised

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!