Ўзбекистон Халқ артисти, санъатимизнинг латофату нафосати ва маданият намунаси бўлган Насибахоним Абдуллаеванинг яккахон дастури, мана бир неча бора, афсуски, қолдирилиб келинмоқда.
Бу сафар хам 14-15 ноябрь ойида кутилаётган концерт, ё сурилади ва ёки яна қолдирилади.
Аслида , сўнгги пайтлар аксарият хонандалар концерти шу тариқа кечмоқда. Кўпинча, бу Хокимиятнинг баннерларни тасдиқлаши жудаям узоқ вақтни талаб қилаётгани билан боғлиқ. Баннер тасдиқланмаса, реклама хам қилинмайди.
Насибахоним Абдуллаеванинг концерти қолдирилиши эса кўпроқ молиявий тарафга тақалмоқда.
Нахотки буюк ва тирик афсоналаримиз концерти муаммосини хал қила олмасак?
Бўлар бўлмас бемаъни концертлару, тутруқсиз фильмларга катта пул тикаётган ХОМИЙЛАР орасида, хақиқий санъатни тушунгани бордир? Пул топиб, ақл топмаганлар бизда камчиликни ташкил этади деб, жудаям умид қиламан ва яқин кунлар мана шундай артистларимизни концертини уюштиришда қўллаб-қувватлаган хурматли инсонлардан бирини қўлини қисиб қўйишга муваффақ бўлишимга ишонаман!
Хозирча эса, Насибахоним Абдуллаева билан 12-октябрь куни соат 18:00да "CHINARA'S"да бўлиб ўтадиган "Шарқона мусиқа кечаси"га таклиф этамиз. Кечага ташриф буюриш учун қўйидаги телефон рақами билан боғланинг: +99890 321-41-55
Аксарият Тошкентликларни севимли маставаси пишириладиган "Три бочка" олдида жойлашган "CHINARA'S"нинг гўзал гўшасига, шу кун санъатимиз гўзаллик тимсоли ўз файзи билан кўрк бағишлайди.
Битта маставага шунча йўл босиб борадиганлар, шу куни "санъатни палови"гаям таклиф қиламиз!))
|