17:49 Насиба Абдуллаева билан "Шарқона мусиқа кечаси"дан | |
ВИДЕО: Дам олиш тушунчаси билан тасаввуримизда қолган жойларда маданий хордиқнинг хам уйғунлашуви ўзгача бўлар экан. Насиба Абдуллаева билан "Шарқона мусиқа кечаси", хавонинг совуқлигига қарши курашда абсолют ғолиб бўлди десак муболаға бўлмайди. Нақ ховузнинг ўртасидаги сахнада, бахор билан қиёсланадиган санъатимиз маликаси Насиба Абдуллаеванинн бахорги нафаси табиатни енгди. Ташриф буюрган мехмонларни ичимликларнинг иссиқлик билан боғлиқ хар турлари билан таъбга кўра мехмон қилинди. Хохишга кўра чопон ва ўраниш учун иссиқ матолар хам берилди. Шунингдек, мевалардан то ширинлик ва иссиқ десертларгача барчага фуршет-"Шведча стол" хизматда бўлди. Меваларни оловларда пиширишдимей хуллас, танаффус ва концертдан кейин хам хечким зерикмади. Насиба опанинг шлягер қўшиқлари эса йиғилганларни концерт охиригача ўзига тортиб турди. Юз фоизли жонли концертга қанчадан қанча одамлар шундай узоқ масофани босиб келишганди. Улар орасида актер Фаррух Соипов хам бор. Телебошловчи ва хонанда Толибжон Исроилов Лола Ахмедова.. Насиба опанинг севимли ва янги қўшиқларига машхурлар хам маза қилиб рақсга тушишди. Илиқ кунларда совиган муносабатлар, совуқ кунларда илиди... Ташриф буюрган мехмонлардан Нодир Жўраев, Сухроб Кенжаев ва Жасур Кенжаевлар хам бўлишди. Сахнага гул билан чиққанлар орасида Насиба опанинг набираси хам бор эди. Рақс хам ўз йўлига, йиғлаб тинглаганлар хам бўлди. Она хақидаги қўшиққа таъсирланган мухлиса сурати.(жудаям бир нозик ва каттакон инсонлардан булганлари учун суратлари учирилди) Насиба опанинг ашаддий мухлисаларидан яна бири, "Водий садоси" радиосининг бошловчиларидан бири Ширин Ғофурованинг оналари экан, улар Насиба опага шу ерни ўзидаёқ илхомланиб ёзган шеърларини ўқиб бериб қўйидаги сўзларни хам айтиб ўтдилар: -Насиба синглимни жудаям ашаддий мухлисиман, концерт беришингизни эшитиб қолиб, қор ёғсаям, ёмғир ёғсаям бораман дедим. Шеърларини бирида, Истиқлолда қачон концерт берасиз деган савол хам янгради. Унга жавобни видеода тинглайсиз. Бирма-бир янги таркиб бўлган созандаларини ўзига хос равишда таништириб чиққан Насиба опа, "Самарқанд" қўшиғи билан концертни якунладилар. Келган барча мехмонларни биронтасини сазасини ўлдирмай, хамма билан суратга тушдилар . Шундан сўнг, сайтимизга эксклюзив видеоинтервью бердилар. У ерда шу кунги шарқона мусиқа кечаси ва Истиқлолдаги тўхтатиб турилган концерт хақидаги сабаблар билан чуқурроқ бўлишдилар. Видео эртага. Суратлар муаллифи "Сайёд-медиа" маркази фотографи Абдурахмон Содиқов Видео "Сайёд-медиа" маркази пиар ва реклама бўлими рахбари Шахло Қодирова Доник учун эса алохида ташаккур! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 9146 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |