Бош сахифа » 2013 » Май » 6 » Мустафо Сандалнинг Ўзбекистондаги икки концерти
03:32
Мустафо Сандалнинг Ўзбекистондаги икки концерти

Турк мусиқа оламининг ёрқин намоёндаларидан бири бўлган Мустафо Сандал Ўзбекистонга "Асрлар садоси" миллий анъанавий фестивальга келганидан хабардорсиз.


"Гранд мир" отели (собиқ Россия) мехмонхонасидан қўним топган Мустафо, 4 май куни Туркистон саройида концерт берди.




5-май куни эса Навоий вилояти Сармишсой қишлоғида кечаётган фестивальда қатнашишга йўл олди. Аввал матбуот анжуманида қатнашди: 

"Асрлар садоси-2013” гала-концерти иштирокчилари билан мулоқот

2013-05-05

"Асрлар садоси”нинг Сармишсой дарасида бўлиб ўтадиган гала-концертида Туркия, Италия ва хитойлик меҳмонлар иштирок этишади! Фестиваль қуршовидаги шаҳарча бўйлаб тарқалган бу хушхабар маҳаллий ва хорижий иштирокчиларни бирдек қувонтирди. Айниқса, журналистлар юлдуз-меҳмонлар – туркиялик Мустафа Сандал, италиялик Массимо Гальфано ҳамда Хитойнинг "Жианг нан с жу” фольклор гуруҳи билан яқинроқ танишиш ва мулоқот қилишни интизорлик билан кута бошлашди. Навоий шаҳрида концертдан олдинги матбуот анжумани улар учун айни муддаога айланди.

Мустафа Сандал, хонанда (Туркия):

Мустафа Сандал, хонанда (Туркия)

- Бугунги шоу-дастур жуда қизиқарли бўлади, деб ўйлайман. "Асрлар садоси” гала-концертида мамнуният ила қатнашишга ҳозирман. Бундай фестиваллар таассуротлар, ҳиссиётлар билан ўртоқлашиш учун яхши имконият. Айниқса, ижодкор инсон бунинг қадрига етади. Кеча Тошкент шаҳрида концерт тақдим этдим, ва, очиғи, мухлисларнинг ижодимни илиқ ва дўстона кутиб олганликларидан жуда таъсирландим. Ўзбекистонга сафарим менга хуш келмоқда, фестивални ўтказиш учун танланган жой қизиқарлилиги, табиатининг гўзаллиги билан эътиборни тортади. Иштирокчилар билан бугунги учрашувимиз ҳам кечаги аъло таассуротларнинг давомига айланади, деб умид қиламан. Бир-биридан бир неча минг километр узоқликда бўлган турли давлатлардан ташриф буюрганмиз. Турли маданиятлар вакили бўла туриб, ҳиссиётлар, тассуротлар билан ўртоқлашиш учун Ўзбекистонда учрашдик. Олтинчи маротаба ўтказилаётган "Асрлар садоси” фестивали ҳали жуда ёш лойиҳа, яна бир неча йилдан сўнг у жаҳондаги энг йирик фетиваллардан бирига айланишига аминман. Ўша пайтда унинг иштирокчиси бўлганимиздан фахрланиб юрамиз. Доимий равишда ўзгариб, ривожланиб бораётган дунёда яшамоқдамиз. Фонд Форум ана шу ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда фаолият юритмоқда. Фонд Форум – бугунги куннинг барча талабларига жавоб бера олаётган замонавий фаол ташкилотдир.

Мустафа Сандал 1970 йил 11 январь куни Стамбул шаҳрида туғилган. "All my life”, "Moonlight” ва "Isyankar” қўшиқларидан сўнг Мустафа Европага танилди. Бугунги кунда Сандал – туркиялик энг машҳур хонандалардан бири. 2013 йил 4 май куни у пойтахтимиздаги "Туркистон” саройида концерт тақдим этди.

Массимо Гальфано, хонанда (Италия):

Массимо Гальфано, хонанда (Италия)

- Ўзбекистон ижодим ва қалбимдан чуқур ўрин эгаллаган. Айниқса, халқингизнинг маданий меросига бўлгани қизиқишим катта бўлгани учун ҳам фестивалда иштирок этаётганимдан ниҳоятда мамнунман. Мустафо Сандалдек машҳур хонанда, Хитойнинг фольклор жамоаси ва ўзбек санъаткорлари билан бир саҳнада чиқишимдан бошим осмонга етмоқда. Ижодим ўзбек мухлисларига хуш келади, деган умиддаман. Бу ер шунчалар самимият билан йўғрилганки, ўзимни ўз уйимдагидек ҳис этаяпман.

Массимо Гальфано Германияда 1973 йил 27 май куни туғилган. Унинг қўшиқлари жаҳоннинг турли давлатларида машҳур. Гальфанонинг таниқли альбомлари: "Made in Italy”, "Voglio Contare”, "Notte di Ferragosto”.

Li Yangang, Liu Min, Chen Yinhua, фольклор жамоа иштирокчилари (Хитой):

Li Yangang, Liu Min, Chen Yinhua, фольклор жамоа иштирокчилари (Хитой)

- Ўзбекистоннинг ҳавоси ажойиб, қуёш чарақлаб турибди. Маҳаллий аҳоли бизни дўстона ва самимий кутиб олди. Фонд Форум фаолияти ҳақида, унинг ёшларга кўрсатаётган кўмаги хусусида кўп эшитганмиз. "Асрлар садоси” фестивали очиқ майдонда тарихий ёдгорликлар қўйнида ўтказиладиган йирик этник фестиваль экан. Бу ажойиб ғоя! Табиат, фольклор, анъаналарга яқинлик бизга бегона эмас. Хитойнинг ёши мингйилликларга бориб тақалувчи халқ чолғуларида куй ижро этамиз ва уларнинг ўзбек чолғу асбоблари билан ўхшашлиги бизни ҳайрон қолдирди.

Хитойнинг "Жианг нан с жу” фольклор гуруҳи 2006 йилда ташкил топган. Жамоа аъзолари уч нафар мусиқачи Liu Min, Li Yangang, Chen Yinhuaдир. Улар Хитой халқ чолғуларида куй чалишади. Жаҳоннинг Япония, АҚШ, Франция, Италия сингари давлатларида концертлар тақдим этишган.

Шунингдек, матбуот анжумани иштирокчилари ўзбек миллий таомлари ҳақидаги таассуротларини билдиришди, гала-концертдан кутаётганлари ҳақида сўзлаб беришди ва режалари билан ўртоқлашишди. Анжуман тугаши арафасида залдан кимдур бирон қўшиқни хиргойи қилиб беришни сўради. Мустафа Сандал машҳур тароналаридан биридан парча билан баҳраманд этган бўлса, Массимо Гальфано кучли вокали билан ҳаммани ҳайратга солди, Хитой фольклор жамоаси ўз навбатида миллий чолғусида халқ куйларини чалиб берди.

Мақола asrlarsadosi.com

Мустафонинг Тошкентдаги бошқа эксклюзив суратлари учун Дилшодга ташаккур изхор этамиз.  

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8349 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fond Forum

Нравится
Барча изохлар: 12
1 MARAT_89   (06-Май-2013 04:20) [Материал]
molatsi

2 Abbosbek   (06-Май-2013 10:44) [Материал]
Mustafoni muxlisaman. . . Özbekistonga xush kelibsiz.

3 Сардорбек   (06-Май-2013 10:55) [Материал]
Koyil

4 Dinora_Golden_Girl   (06-Май-2013 12:11) [Материал]
Mustafa Sandalning "Kavrulduk" ashulasiyam suppper... Anuuu nimeydi "kinnnomaniya" körsatuvini "asosiy gimn"i edi...

Manga judddayam yoqadi ashulalari...

"Isyankar" ashulasi maktab peytlarimmi eslatadidee biraaaaam... hands

5 Dilshod   (06-Май-2013 13:41) [Материал]
Koncert super bo'ldi ) Koncertdan keyin kayfiyati zo'r edi, bizni odamlarni kutib olishidan, koncertdagi atmosferadan juda hursand bo'ldi, Nasib bo'lsa yana kelaman, ba'zi duetlar ham bo'lishi mumkin dedi

6 Gulozora   (06-Май-2013 15:51) [Материал]
Hursandman)))

7 lapulka   (06-Май-2013 16:45) [Материал]
molodetsssss

8 shovkat   (06-Май-2013 19:28) [Материал]
smile rasmlar uchun rahmat.

9 Sardor_B   (06-Май-2013 21:39) [Материал]
Ха яхши куйлайди. Исянкар енг йокадигани

10 Асқар   (07-Май-2013 00:06) [Материал]
Sarmiwsoy qiwloq emas dara

11 Baxtiyor_K   (08-Май-2013 10:13) [Материал]
Biz yuq kansertlar kupayib ketibdimi qachon kuz keladi

12 GULI_NUR   (11-Май-2013 08:14) [Материал]
Suratlar ajoyib!!!
hands
Omad!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!