03:16 Муниса: "Мени хали хеч қайси йигит ташламаган!" | |
Ўткан йили август ойиданоқ хонанда Муниса Ризаевани спортчи теннис чемпиони Важа Узақов билан муносабатлари очиқлана бошлаганди ва буни Мунисани уйига ташриф чоғида хам шохиди бўлиб эксклюзив тарзда суратга хам мухрлагандик. (манбаа) Уларни муносабати тўйга қараб кетаётганди хам.
Сўнгги пайтлар эса Муниса бошқалардан мулозаматларни қабул қилаётгани инстаграм оламидаги қўйилаётган суратлардаги гуллару совғалардан билинмоқда. Айтишларига қараганда Важа билан Муниса муносабатлари якунланган ва бунга Важанинг хиёнати сабаб бўлган.
Sayyod: Гуллар берган “Н”га ташаккур билдирибсиз, Важа билан муносабат тугадими? Муниса:- Бугунги кунда хушомад қилиб менга уйланишни истаган йигитлар жуда кўп, лекин ўзим нима истаётганимни тушуниб олишим керакдек, лекин яқин орада нимадир аниқ бўлиши керак . Аммо тезроқ хал қилишим керак зеро 29 ёшдаман, октябрь ойида эса 30 ёшни қаршилайман . Важа билан эса 5 ойча аввал муносабатларимизга чек қўйилди.
Sayyod: Айтишларича у сизни ташлаб кетганмиш. Муниса:- (кулади) Йўқ, Алхамдулиллах мени хали эркак зоти ташлаб кетгани бўлмаган. Ахир мендек қизни ташлаб кетиш мумкинми?!) Хаётмда нима керак ва нима керакмас эканлигини мен аввалроқ хис этиб хал қиламан. Одамлар бир-бирига керакми йўқми шуни аниқлаб олиш учун хам учрашишади. Бизлар хато қилишимиз одатий хол, яқиндагина бир мухлисга ёзгандим “Ялтираган нарса тилла бўлавермайди”, одамларга кўринганидек хаётда хаммаси хам ажойиб тарзда эмас. Хаммаси аслида жуда мураккаб эди...
Sayyod: У сизга хиёнат қилгани сабабми? Муниса:- Хаммаси аслида айқаш-уйқаш бўлиб кетган. Лекин у мени ташлаб кетгани йўқ (кулади). Ха у хиёнат қилгани рост. Лекин у мени ташлаб кетди дегани эмаску. Эркак киши аёлига хиёнат қилса уни ташлаб кетди дегани эмаску, тўғрими? (кулади). Мен уни ташлаб кетдим. Лекин кимгадир у мени ташлаган бўлиши қулай бўлса унда майли бемалол, бечорагина жабрдийда деб билишмоқчи бўлишса бўлақолай. Лекин мен хаммасини унутдим, хаётда хамма нарса бўлар экан. Мен уни кечирдим хам. Билмасам унақа эсламаяпман хам. Хаётимда асл севгим бошқа инсонга бўлганигами ва Важа мени севиб, мен унга мени севишга рухсат берганимгами..
Sayyod: Суратдаги гулларингизни кўтариб кетаётган ёнингиздаги эркак ким? Муниса:-Суратдаги янги тансоқчим Абдулазиз. Гулларни кўтариш оғирлик қилгани сабаб у кўтариб кетаётганида ортимиздан дугонам суратга олибди. Сурат менга жуда ёққани учун сахифамга қўйдим ва суратдаги йигит гулни совға қилмаган. Менга гуллар хадя қилаётган одам умуман бошқа ва у Ўзбекистонлик хам эмас, ўзбек хам эмас.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 49454 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |