17:54 Мунисадан хоразмча гламур клип! | |
Муниса Ризаеванинг "Лол қоламан" қўшиғига ишланган клипини томоша қилгандан кейинги таассурот менда хоразм миллий гламур клипи деган хулоса қолдирди. Мунисанинг трекидаги либослари ва харакатлари хамда раққосалар билан рақси шу қадар қизиқ ва ажойиб чиққанки беихтиёр клипдаги сюжет йўли ва ундаги айрим актерлар шарт эмасдек туюлди.
Яъни ўша тилларанг либоси билан клипда миллий гламурни кашф эта олган. Бу эса хадеб хам учравермайдиган янгилик! Миллий синтезлар натижаси кўпинча омадли бўлмайди ёки шунчаки "бўлдими, бўлди" ва ёки "так себе" сифатида ўтиб ёдда қолмайдигандек.
Мунисанинг хоразмчи стильдаги бу тилларанг имиджи эса ярқ этиб кўзга ташланадиган, артист ва сахнабоп хамда албатта ёдда қоладиган бўлган. Клипни асосий фишкаси деб хам шуни билдим. Шунингдек уни тўғри етказиб бера олинган монтаж; фонлар, эффектлар ва хоказо хаммаси ажойиб.
Монтаж ғоясидаги мусиқа пайти бир-бирига уланиб қўшилиб чиқаётган кадрлар хам ажойиб чиққан. Мунисанинг хоразмча хатти-харакатларинику гапирмаса хам бўлади. Дим гўзал!)
Хуллас клипни тавсия қиламиз.
Клип режиссери Нозим Жумаев, бадиий постановкачи Хусан Пўлатов, либослар Хилола Шер, хореограф Пўлат, монтаж Шавкат Эгамбердиев.
https://youtu.be/ArPs7Q2tIC4
http://sayyod.mytube.uz/
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 41860 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |