02:25 Масрур Усмонов тижорат танаффусидан лирик чекинишгача! | |
Сўнгги йиллар "Ёдингдами", "Онажон" ва айниқса "Ўпасим галди" қўшиқлари билан миллий эстрада майдонида жаранглаб халқ хизматларида эса рақс давраларини оловлатиб қиздираётган хонанда Масрур Усмонов аслида бироз аввал "Азизам" деб номланган қўшиғи орқали халқ эътиборига тушганди. Очиғи, у қўшиқни шахсан менга скрипка партиясининг авжида махорат билан ижро қилингани ўзига ром этганди. Айнан ўша ерини қирқиб олиб телефонимга мусиқа овозига қўйганим хам ёдимда. Бир жаранглаб йўқолган бу хонанда яна қайтишида камида мана нақ учта қўшиқ билан порладию яна эфирларда йўқ...бу сафар неччи йилга такроран йўқолишни режалаштирди экан?
Бир вақтлар "Азизам" қўшиғи билан рекламани бошлаб одамлар эътиборига тушгандингиз кейин эса узоқ муддатга йўқ бўлиб қолгансиз, бунинг сабаби нимада эди? Масрур Усмонов:- Бунинг сабаби оддий-тадбиркорлик фаолиятим мавжуд ва уни бошқа давлатда юрғизган пайтим бўлган. Буни билганлар билади. Аслида санъатни севганим учун ижод қиламан, тўғри бу сохада хамманинг нияти эътиборга тушиш, халқни назарида бўлиб унинг хизматида бўлиш аммо "Азизам" қўшиғи оммалашсин деган фикр бизда бўлмаганди. Ижод қилишга яхшилаб қилингану бироқ қўшиқ рекламасидан кейин мен юқорида айтилган сабаб туфайли чет давлатда бўлганман. Орадан олти ой ўтиб Тошкентга келганимда аэропортданоқ одамлар эътибор билан қараётганини сезганман. Одамлар ғалати қараётганига "тавба қилдим эт-бетим ва кийимим жойидамикин, ухлаб келганимга юзимдами бошқа еримдами бир нарса ўзгарибдими ?"-деб хайрон қолиб, минг хаёлда кириб келяптман, вахоланки ўша пайт "Тв Марказ"да кунига 6-8 махал шу қўшиққа ишланган клипим ва радиоларда қўшиқ мунтазам намойиш қилинарди. У нарса халқ эътиборига тушиб оммалашгани ўша дамда миямга урмаган. Чунки қўшиқни реклама қилиб кетганману 5-6 ой ичида у оммалашиб одамлар назарига тушгани хаёлимга келмабди, сабаби бундай нарса билан биринчи бора тўқнашишим эди. Қўпол қилиб айтганда қайсидир маънода халқни кўнглидан жой олиб қолганим ўзимга етиб келмаган. Кейин укам кутиб олганида унга "қарагин эт-бетим нотўғримасми кийимларимми?" десам "Қарайдида хамма, санъат сохасидан бўлганингиздан ва қўшиқ ёққанидан кейин" деган. Шундан кейин қандай холатга тушганимми фахмлаб қолганман. Кейин яна чет-элда ишимни давомлашим керак бўлган ва қарасам ё тижоратни ва ё санъатни танлашга тўғри келди. Яъни иккисини баробар олиб бориш учун иккисини мунтазам равишда бир вақтда олиб боришга тўғри келарди, шу сабаб 2-3 йилда тижоратни яхшилаб йўлга қўйиб мана яна санъатни давомлаб келяпмиз, Худога шукр.
Қайтгач бирваракайига кетма-кет қўшиқлар билан яна эътиборга тушиб қўшиқларингиз яхшигина оммалашди. Бироқ мана яна эфирларда йўқсиз. Яна нима учун бундай узилиш? Масрур Усмонов (кулади): Тўғри савол. 2 ойдан бери бу савол долзарб. Ижоддан тўхтаганимиз йўқ! Худо хохласа ўзимизни ижодимиздан кичкинагина совғамиз бор ва шу сабаб озгина чекиниш дейдими , танаффусми, лирик чекиниш қиляпмиз. Хозир қўпол қилиб айтганда атайин қилиняпти бу. Совғамиз тайёр , насиб қилса, саломатлик бўлса ва режаларимиз амалга ошса, 10-15 кунда август ойи ўрталарида ёки учинчи ўнталигидан бошлаб у эфир юзини кўради, Худо хохласа. Ижоддан тўхтаганимиз йўқ. 2016-йилда 9-қўшиқ ёздик, декабрь ойи бошларида эса концерт мўлжаллаганмиз. Бу ўзи сир эди... Ўзи аслида шу концертга тайёргарлик бўлаётганди, шу учун айни дамда эртаю кеч қўшиқ ёзиш ва халққа ёқадиган тарзда қўшиқлар танлаб репертуар тузиш билан бандмиз .
Нодира Махмудова сухбатлашди.
Концерт тушунарли...август ойидаги кичик совға бу ўша концерт рекламаси эфирга узатилиши эмасмикан ишқилиб? Кузатамиз. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 9764 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |