Бош сахифа » 2016 » Июль » 1 » Basilico - Италия таъми Ўзбекистонда!
11:23
Basilico - Италия таъми Ўзбекистонда!

 

29-июнь куни соат 20:02 ифтор пайти Юнусобод туманидаги Ц-5 (Юнусобод "пожарка"дан то "Қозоғистон" кинотеатригача бўлган масофадаги кўча)да жойлашган "БазилиКо" пиццерияси очилиш тадбири бўлиб ўтди.  

 

 

"Италия таъми Ўзбекистонда!" шиори остида очилган ушбу шинам ресторанда ифторлик учун бизнинг жамоа  санъат оламидагилар билан бир стол атрофида йиғилдик. 

 

 

Шу куни тоғу тошлару ва ё ўзга давлатларда дам олаётган бошқа санъат олами вакилларидан фарқли Тошкентда бўлганлардан хонанда Ботир Қодиров ва унинг продюсери Асрор ака, хонанда Масрур Усмонов ва унинг ижодий жамоаси, хонанда Каниза ва унинг маъмури Музаффар, актриса Луиза Расулова ва MyShop реклама хизмати маликаси Шахнозалар билан ифторлик қилдик. 

 

 

 

"БазилиКо" пиццерияси бошқа фастфудлардан фарқли ресторан стилида ва Италия нафасини хис қилдирадиган тарзда жихозланиб, у ерда қўйиладиган қўшиқларгача фақат италянча. Пойтахтимиздаги "Базилик" ресторанига ушбу пиццериянинг мутлақо алоқаси йўқ ва шу сабаб адаштирмаслик сўралади!

 

 

Пиццериянинг бош ошпази Турғунов Нозимжон Европада айнан Италия пиццериясида 10 йил ишлаб тажриба орттириб қайтган мохир, махоратли ва "қўли ширин" ошпаз саналади. 

 

 

Менюда хозирча 40га яқин пиццалар бўлиб ошпазнинг ўзи эса 200га яқин пиццани тайёрлай олади. 

 

 

Бошқа пицца сотиладиган кафелар билан нархлар деярли бир хил (нархлар пастроқда келтирилган) ва аксар машхур пиццерияларимиздан эса арзонроқ бўлган ушбу пиццериядаги пиццалар росмана италянча, хамири бошқа ердаги пиццалар каби меъдага тегар даражада қалин ва кўп эмас. Хаммаси ўрнида ва энг асосийси таъми ўзгача!

 

 

Яна бир янгича фастфуд таоми хам айнан шу ерда: Кебабрулле ва Кебаб брот.

 

 

 

 

 

Пиццерияда турли хил салатлар ва ичимликлар энг таъби нозик гурман мижозни хам инжиқлигини қондирадиган даражада!

 

 

Каминадек ширинлик ва кофе ичимликлари ишқибозлари учун бу ер жуда хам айни муддао!

 

 

Эътиборлиси, ширинлик  ва ичимликлар нархи хам бошқа ердагилардан нисбатан арзонроқ бўлса борки аммо қиммат эмас.

 

 

 

мммм....уллала...

 

Зўр!

 

 

ТЕКИН ЕТКАЗИШ: "БазилиКо" жойлашган Ц-5 манзилидан то 5 километргача бўлган манзилга буюртмалар бепул етказиб берилади!

+99899 848-00-88

 

 

Шу кунги  машхур мехмонларга халиги тўйдаги тоғора билан қўйиб юбориладиган урфдек уйига хам пицца бериб юборилди.)

 

 

Бизнинг жамоа нафақат тавсия қилади балки бизни энди офисимиздан кўра шу ердан топиш осонроқ бўлиши табиийлигини хам айтиб ўтади))

 

Ана энди нархларга кўз югуртиринг:

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов ва Абдурахмон Содиқов.

Видео Нодира Махмудовадан.

 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 26726 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Masrur Usmonov, Shahnoza MyShop, Kaniza, Botir Qodirov, Luiza Rasulova

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Азизбек   (01-Июл-2016 13:44) [Материал]
жудаям зур

2 Азизбек   (01-Июл-2016 13:45) [Материал]
жудаям зур

3 Elmurod_D   (01-Июл-2016 20:01) [Материал]
SHinam va yevrostll gap yuu... Taomlar kurinishidan mazaliga uxshiydi.

4 sara   (01-Июл-2016 20:50) [Материал]
pitssani vilkada yeganni birinchi marta ko'rib hayron qoluvdim. Silaniki ikkinchisi bo'ldi.

5 Aziz   (04-Июл-2016 23:30) [Материал]
Жойга и овкатларига гап йук роса екди. Битта минуси обслуга жудаям секин и айсти графинда заказ кисек официант келиб билиб заказ килдилами 60000 минг туради диб асабни бузгани колди. Да заказ кивотганда нархини курдик дийилса яхшилабми дийди галати бола экан

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!