Бош сахифа » 2013 » Апрель » 23 » Марафон хайрия концертига алиштирилиш сабаблари
19:02
Марафон хайрия концертига алиштирилиш сабаблари

"Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг Ташкилий қўмитаси - Фонд Форум, "Аёллар кенгаши” РЖБ, "Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси Бостон шаҳридаги марафонда бўлиб ўтган мудҳиш воқеалардан каттиқ таъсирланди ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Республикамизда "ўйингоҳлар ёки қўриқланадиган бошқа бинолардан ташқаридаги оммавий тадбирларга доир” хавфсизлик чора-тадбирлари эълон қилинганидан сўнг, шунингдек, ҳамдардлик, марафон ғоясига хайриҳоҳлик ва ҳурмат белгиси сифатида "Ҳаёт учун!” лойиҳасининг Ташкилий қўмитаси Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган марафоннинг якуний босқичини кейингга қолдириб, марафон ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қаратилган акцияни 27 апрель куни хайрия концерти кўринишида ўтказишга қарор қилди.

Сўнгги бир ой мобайнида "Ҳаёт учун!” шиори остида юртимизнинг ҳар бир вилоятида бўлиб ўтган хайрия марафонлари ва футбол ўйинларида бугунги кунга келиб, республикамиз бўйлаб 222 000 мингдан зиёд киши иштирок этди. Марафонимиз қатнашчилари Бостондаги фожеали воқеалар жабрдийдаларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳамдардлик кўрсатиш ғоясига қўшиладилар.

Хайрия концерти 2013 йил 27 апрель куни "Туркистон” саройида бўлиб ўтади ва унга кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларга кўмак кўрсатишга ҳисса қўшиб, марафон иштирокчиси футболкасига эга бўлган кишилар ташриф буюришлари ва АҚШдаги аянчли воқеалардан жабр чекканларни қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Бостондаги воқеалар кўпчиликнинг онгида ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартирди.

Хайрия амаллари чегара билмайди. Бу яхшиликка интилган ва ишонганларнинг кучидир.


FondForum


Шахзода, Улуғбек, Адиз ва Хасан Хусанлардан хамдардлик видеоси

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 7311 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fond Forum

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Abbosbek   (23-Апр-2013 19:07) [Материал]
. . .mayli xammasi yahshilikga bölsin. .

2 Faxriddin   (23-Апр-2013 21:29) [Материал]
AQSH liklarga chuqur taziya izxor qilamiz.

3 Uzbek_doim_bek   (23-Апр-2013 23:32) [Материал]
Юртимиз тинч булсин

4 Dilshod_A   (24-Апр-2013 01:33) [Материал]
Xudoga shukur yurtimiz tinch..

5 ledy   (24-Апр-2013 01:49) [Материал]
нега айнан Бустондагига, Сурияда хар куни минглаб ёш болалар курбон булаяптику.

6 ledy   (24-Апр-2013 01:49) [Материал]
Юртимиз тинч булсин.

7 Nur_Horazm   (24-Апр-2013 04:16) [Материал]
Nima bo'pti o'zi.? AQSH da..?

8 Umicha   (25-Апр-2013 03:24) [Материал]
"LEDI " chunki Bostonda aynan marafon kuni portlash bo'gan

9 bek   (25-Апр-2013 19:22) [Материал]
Yurtimizga kuz tegmasin doim mana shunaqa tinch bulsin xammamizni ollox panoxida asarasin O"ZBEKISTONimizga xech xam kuz tegmasin AQSH ga esa xamdartlik bildiraman

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!