06:03 Кутилган мажлиснинг кутилмаган рекламаси. Бунт пенсионеров? | |
2012 йилнинг 22 февраль куни соат 15-00да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда "Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги давр талаби” мавзуидаги давра сухбати хақида эълон қилгандик. Маълум сабабларга кўра ўзим эмас, сайтимиздан икки мухбирлар қатнашиб сурат ва репортажни тақдим этишди. Мдааааа дедим шокдан... Давра сухбатимиди ё ёшларни камситиб, ёши ўтган шоирларни янги промасимиди тушунолмай қолдим. Худди ёши ўтган шоирлар ойлик иш хақисиз қолгану, уларни рекламасини қилиш учун йиғилгандек. Бу хам майли, бошқаларни камситиш эвазига! Ўзбекнаво, сизларга нима бўляпти? Адолат опамизни чақирмабсизларку давра сухбатига.)) Клиплар йиғиндисига эътибор берсангиз биронта машхур ва таниқлилар йўқ! "Духам" бор а?, ё тил қисиқлик жойимикан? Вахоланки ўша ТВМдаги баъзи машхур ва таниқлиларнинг клипларини ахволига бир назар солингчи? Шир ёланғоч оёқларни Дубайдан туриб кўз кўз қилаётганлар кўзга тушмабдими? Ё Артуууур Пирожкооооов стилими? Лакалум деган қўшиқчи? Матнига эътибор бермабдими ғурурли шоирларимиз? Яхшиям сизларни "публикага ўйнашингиз учун" ёшлар, тилсиз жағсиз энди чиқаётганлар бор. Ана ўшаларни устидан харқанча танқид қилиб давра сухбати режангизни тўлдирганингиз етарли. Катталарига ўтмайди, шартта жавобни берса кейин "запрет!" Шунинг учун хам бу даврангизда Юлдуз, Шерали ва Озодалар кўринмайди. Энг асосий гапларимни кейинга олиб қўйдим, улар хақида кейин фикримни билдираман, хозирча Шахло Қодированинг ноанъанавий (ўзимизни стильдаги) репортажи: Шахло Қодирова: 22 февраль соат 15:00 да Ёзувчилар Уюшмаси биносида "Миллий эстрада санъати: шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлиги давр талаби” номли давра сухбати бўлиб ўтди. Суҳбатга эстрада машхурларидан Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, Зулайҳо Бойхонова, Ҳосила Раҳимова, Манзура, Акбар, Ҳусан, Мадина Мумтоз, Зиёда, Фаррух Комилов, Уммон Гурухи, Якзон, Ёдгор Мирзажонов, Амира Алибекова, Тамила, Рухшона, Сирожиддин, Отабек Муталхўжаев ва бошқалар ташриф буюришди. Суҳбат тадбир ҳақида қисқа таъриф билан бошланди, яъни шу тадбирнинг номидан келиб чиққан ҳолда шоир, бастакор ва хонанданинг ўзаро ҳамкорлигининг қандай муҳимлиги эътироф этиб ўтилди. Суҳбатда кўрилган илк муаммолардан бири – бу танланаётган тахаллуслар ҳақида бўлди. Тахаллуснинг маъносини, унинг келиб чиқишини билмасдан танлаш, шу тахаллуслар сабабли инсоннинг ўз исмининг қадрсизланиши... ((!)) мисол қилиб, Каниза, Якзон тилга олинди. Суҳбат бастакорлар ҳақидаги фикрлар билан давомланди. Ҳозирги бастакорларнинг савияси, уларнинг аксарияти бастакор деб эмас, балки мусиқа муаллифи деб аталиши лозимлиги, уларнинг профессионал билимга эга эмаслиги, профессионал бастакор бўлиш учун шу йўналишга оид коллеж ва институтларда ўқиб, дипломга эга бўлиш зарурияти ҳақида бастакорлар уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев ўз фикрларини билдирдилар. Сўнг эса, суҳбатни шоирлар ижоди ҳақидаги фикрлар билан давом эттиришди. Ҳозирга замонавий эстрададаги ёш хонандаларнинг қўшиқларидан намуналар кўрсатилиб, унинг матни ҳақида салбий фикрлар тингладик. Хонандаларга шеър танлашдаги маълум маслахатлар бериб ўтилди. Ҳозирда махсус шеърлар тўрлами китоблари чиқарилаётгани, бу китобда айнан қўшиқбоп шеърлар тўпланганлиги ва бу китоблар асосан хонандаларга ёрдам сифатида чиқарилаётгани ҳақида сўз борди. Суҳбат давомида замонавий клиплар орасидан қаттиқ танқидга учраган клиплар тўплами намойиши бўлиб ўтди. Бу тўпламда Шамс гурухи, Хусан, Жамшид Ниезов, Дилшод али, Мухамад али, Сардор Ражабовнинг "Смс” клипи, Шахноза Йўлдошева - "Алвидо”,Алишер Каримов ва бошқа клиплар бор эди. Бу клипларга ортиқча таъриф ҳам берилмади) ИЗОҲГА ХОЖАТ ЙЎҚ))) (лекин, бу клиплардан келиб чиқиб хулоса чиқарадиган бўлсам(!) биздаги 70% клипларга изоҳга ҳожат йўқ экан))) Суҳбат сўнггида ёшлардан фикр ва мулохазалар сўралганида Ёш ижодкорларнинг бир вакили , Наима Абдурахмонова бўламан, деб ўзини таништирган бу қиз ўз шахсий фикрларини билдириб ўтди. Божаларнинг 2 қўшиғи матнини ўқиб эшиттирди ва бу гурух ҳақида бир қанча фикр бериб ўтди))) ва яна кўп хонандаларнинг паст савияда эканлиги, уларнинг қўшиқ матнида маъно - мантиқнинг йўқлиги ва биз уларни "УЯЛМАЙ”))) МЕГАЮЛДУЗ дейишимиз хақида ўзининг танқидий фикрлари билан бўлишди. (анчагина тайёрланибдилар шекил))) Якуний қисм қилиб, Ғуломжон Ёқубов ва Озодбек Назарбековлардан мавзу ҳақида фикрлари тингланди. Кейин ёш хонандалар, шоир ва бастакорларга намуна бўла оладиган санъат вакилларимиздан, яъни хизмат кўрсатган ва халқ артистлари номига сазовор бўлганлар ҳақида тарбиявий икки оғиз гап билан, ўрнак олиш зарур бўлган инсонлар: Ғуломжон Ёқубов ва Зулайҳо Бойхонова (қизиқ(!)) кўрсатилиб, суҳбатга якун ясалди. Йўғэ? Намуна учун унда бошқа исмлар хам қолиб кетибдику ўртоқ маънавият вакиллари! "Чё ж вы так скупо?")) Маскарад так в комплекте надо!)) Зулайхо опамизни Абдухошим акасиз тасаввур қилиш қийин бўлса, сахнада масаланде, ну и нафақат))) нечук улар кўринмадилар? Уларниям намуна қилиш ёддан чиқибдида а? Ўзи йўқни номи йўқми? Балки Бахром ва Дианалар хам ўрнакдир?))) Жесть!)) Зулайхо опамиз бошқалар каби мехмонлардан эмас, давра сухбати ташкилотчилари қаторидан жой олибдилар, ярашибди гап йўқ, фақат Насиба опа деган санъаткоримиз, маданият намунаси хам бор эдилар... Фаррух Зокиров хам. Қизиқ а? Шуни ўзи бу давра сухбатининг нимага қадри қандай эканлиги, маънавиятга муносабатни белгиламасмикан? Ўз исмини қадрсизланиши? Тарихдан хамма тахаллусда ижод қилинади. Беном гурухи... Бўлди "уже" аллақачон йўқ бу ном, ўзгартириб бўлишди, энди жа ёпишиб олиш шартми? Бошқа мавзу ё номлар кўринмаяптими? Хеч шу номни "чайнайвериб" қониқмадинглар ўзиям. Бир репертуари минг йилдан бери чайналган артистдек бору... Бастакорлаааррр, шоирлаааррр.. Қани улар ўзи? На ижоди кўринади на ёшларга тинчлик беради! Ёшларни айблаб рўкач қилиш инсофданми? Агар сизлар зўр бўлсанглар ким олдингизга бормайди? Биронта ёш ижодкорнинг нархи тепа бўлиб қолса бонг уриладию, ёши катта бастакор ва шоирларимиз хам "потолок"дан келишидан хабаримиз йўқ а? Битта бастакорман деганини кўрдик яқинда, мана шунақа нолиб нолиб, охири четдан нолишни зўрини қилди. Мана шундай нолишдан аслида хаммаси бошланади. Ёши каттами кичикми у ижодкор! Ғурурга нима бор ижодкорга? ИЖОДКОР КЕРАК БЎЛСА УМРИНИ ОХИРИГАЧА ИЖОДДА КУРАШИШИ КЕРАК! Мен ғурурлиман деб умр бўйи бадал талаб қилмасдан! Ёшлар нима қилсин? Арзонига бормайдими? Нега аввал муаммони ўзларингдан қидирмайсизлар? Бизнинг сиз атйгандек ғурурли шоирларимизчи? Бири Рислиғой Хотамовани шеърини эт-бетини ўзгартирганига муаллифни ўз номига ўзгартирадию, бошқаси Сардор Рахимхон можароси билан боғлиқ холатдагидек сал шеърини ўзгартирса додлаворади. Қани мантиқ? Ғурурли шоирларимиз хонандани репертуарига мос шеър қилмаса нима қилиш керак? Нега хамма тарафлама ечим изланмайди? Тайёр ана китоб бор, бор қўлингдан келса ашула қил бўлмаса, шоирларимиз ғурурли...войбўўўў Навоий ва Бобурлар "тоже мне". Хонандалар билан ишлашда фақат ўзингизни ғурурингизни эмас, уларни репертуарини хам ўйланг, хамкорлик дегани бу хар икки тарафлама дегани! Шахсан ман Мухаммад Юсуфдан кейин тан олганим ўша Рислиғой Хотамова. Бошқалар каби мингта китоб қилиб едира олмай нолимайди, битта шеъри қўшиқ бўлиб миллионлаб одамларни юрагини жиззилатгани ижодкор! Хуллас, бу давра сухбати умуман ёшларни на бир нарсага илхомлантиради, на бир туртки бўлади ва на ечим беради. Фақат шу катта ёшларимизни нолишларию ўз дунёқарашларини зўрлаб сингдиришдан иборатдек. Янги шоир ва бастакорлар бўлиши керак хам эмас, ёш ижодкорларни йўлга хам солиш керак эмас, фақат ёши ўтганлар ўлиб кетганидан кейин ёшларга мумкин бўлади. Бунт пенсионеров какойто! Балансни тўғри қўя билиш керак, давра сухбатими фақат бир тарафлама эмас, хар тарафлама ечимни излаш керак. Ўша давра столингиздан хам ёш ва тан олинган ижодкорлардан жой беришни хам ўрганиш керак, промаси фақат тв, радио, дазмол тугул, лифтларгача бўлганларга эмас! Тўғри-да, бўлмаса бир актрисамизни "запрет"и бошқаларга таъсир қилгану, у хонимнинг клипида қолдирилганини қандай бахолаш мумкин? Шу давра сухбатларичи, фақат баландпарвоз гаплардан эмас, реал муаммоларни кўтариб, реал ЕЧИМ устида хар тарафлама амалга оширилсада. Ўша стиль ўша стиль: твни ёқсанг тўртта амақи бир-бири билан нималарнидир гаплашиб ўтираверади, а камерани орқасидагилар нимасини кўриб, нимасини эшитиши билан иши йўқдек холат. Ўзлари тушунармикан нима гапирвотганию, нима энди фойда бераркин-деб ўйланиб сиқилиб қолардим.)) Ёшларни тахқирлагунча катталарни тарбияласангизчи! Шартмас нима учунлигини ёзишу, қўл билан кўрсатиш! Негадирам ёшлар хато қилса, бир тепиб устига чиқиб сакрайсизлару, катталар хато қилса энди концерт концовкасини бериб, маънавият намуналари сафидан жой берасизлар! Издевательство короче а не давра сухбати... | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 17563 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 42 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |