Айни
дамда Ургенчда бўлган бир қатор хонандалар хабар беришларича, хар бир вилоятга
борилганида, режа бўйича аввал ўша вилоятдаги "Келажак овози” иштирокчилари
билан "Сени интилишинг” мавзусидаги тренинг бўлиб ўтмоқда. Кейин эса югуриш
марафони, ундан кейин эса юлдузли футбол концерт уйғунлигида.
Ургенчда
бўлиб ўтган югуриш марафонида гран-при сохибаси имконияти чекланган қиз бўлди.
Қарангки уни аравачаси билан югуртириб келиб маррага биринчи бўлиб келишган.
Ғолибларга
Шахноз совғаларни топширди . Марка, Манго ва Зарба гурухлари, Беном гурухидан Комил, рэпер Шахриёр
ва хонанда Салмон ва уларнинг маъмурларидан
иборат "Бирровчи”лар юлдузли футбол командаси, махаллий "Келажак овози”
иштирокчиларига қарши тўп суришди. Эътиборга жоиз тарафи, "Келажак овози”
гурухида Хоразмнинг ёшлар орасида энг машхур хонандаси Наврўз Собиров иштирок этди.
Хисоб 1:0 Хоразмлик "Келажак овози”чилар ғолиб бўлишди!
Шахноз:-Хоразмликлар
жудаям актив, марафонда ёши катта аёллар хам югуришди, концерт эса юқори
кайфиятда ўтди: "Бир, икки уч "Хаёт учун!” хайқириқлари бутун стадионни тутди.
14.000 одамга мўлжалланган стадионни деярли 13.000 ўринлари тўлди. Стадионда
концерт учун техник жихозлаш аъло даражада эканлигини айтиб ўтиш керак, стадион
бўйлаб хар ўн метрда колонкалар
қўйилган. Хуллас, Хоразмдаги тадбир аъло даражада ўтди, одамлари жудаям актив.
Эрта тонгдан Қорақалпоғистон автоном Республикасига қараб йўл оламиз.
|