Бош сахифа » 2016 » Март » 10 » Каmilla ва унинг “Дежавю”си
16:39
Каmilla ва унинг “Дежавю”си

Ишонсангиз хар кунимиз уйимизда албатта Камилланинг "Иллюзия" қўшиғи ва унга ишланган клип хамда помидор куйлаётган турисиз ўтмайди! Сабаби иккала ўғлим мана шу хонанданинг ашаддий мухлиси). Кунига хеч бўлмаса бир маротаба шу иккала клипни кўриб унга тақлид қилиб уёқдан буёққа оёғини кўтариб югурмагунича катта ўғлимнинг куни бошланмайди хисоб. Кичиги хам шу, шартта гипнозга тушиб томоша қилиб ўтиради. Иккиси инжиқлик қилиб йиғлади дегунча хам шартта уйимизда "Иллюзия" жаранглайди. Яхшиям флешка ва телевизор бор )

Хуллас хонадонимизда промоси "любой" артистни рейтингини уриб туширадиган хонанда Камиллани яна бир янги қўшиғи ва унга ишланаётган клипи хақида билиб унинг уйимиздаги икки фанатчаларига янги совға бўлар дегандиму...манимча шошгандекман...яна билмасам, аввал тайёр бўлсинчи:

 

Хонанда Каmilla ва унинг "Pomidor entertainment" жамоаси эртакнамо ижод маҳсулини тайёрлашди. Қизиқ, бу ижод маҳсули эртакнамо бўлса, болалар учунмикан? Йўқ, эртаклар фақат болалар учун, десангиз адашасиз...

Гап шундаки, 14 февраль куни премьера қилинган ва кўплаб радиотингловчиларнинг севимли таронасига айланган “Дежавю” (ҳавола: https://soundcloud.com/kamillalive/kamilla) қўшиғига клип ишланди. Клип бир неча кунлардан сўнг тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Ҳозир эса хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида клип тизери билан бўлишди.

ВИДЕО: http://mover.uz/watch/vu0CVgPm/

Айтиш керакки, клипни тайёрлаш ишлари “Дежавю” қўшиғи ҳали мамлакатимиздаги радиостанцияларда янграмасиданоқ бошлаб юборилди.

Янги клипда ҳам фақат анимациядан фойдаланиладими ёки йўқми, деган саволга жавобни Каmilla клип тайёр бўлгунга қадар очиқ қолдиришга қарор қилди. Унинг айтишича, клип сюжетлари барча қизлар орзу қиладиган эртакларга асосланган.

Клип борасидаги бошқа маълумотлар сир сақланмоқда, бироқ бу клип жуда ҳам ўзгача бўлиши айтилмоқда.

 

Ха  айтганча, Камилланинг "Иллюзия" қўшиғига ишланган клип Россиянинг энг ёрқин юлдузлари иштирок этадиган "ELLO" канали хит-парадида  5-ўринда! Манбаа

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 10691 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Kamilla

Нравится
Барча изохлар: 6
1 Олигарх   (10-Мар-2016 17:59) [Материал]
Бизани уйда киз жийяним Камилла-Иллузия сиз куни бошланмиди ва богча борилмиди. Гап йук Омад тилаб коламан.

2 Dono3388   (10-Мар-2016 18:17) [Материал]
illyuziya vawe zor chioqtide lekin

3 Аброр   (12-Мар-2016 12:58) [Материал]
Камила просто супппер. Бунга сабаб унинг кушиги ва музыкаси хеч кимникига ухшамайди бошкаларни умуман тингламайман

4 wurausmanova   (12-Мар-2016 21:11) [Материал]
Juda maroqli habar.Bolajonlar-eyyyy...Bolajonlarimiz sevadigan qushiqlar kupaysin!Omad Kamilahonga!

5 Nigina   (17-Мар-2016 13:00) [Материал]
да классная она*

6 saloxchik   (17-Мар-2016 18:58) [Материал]
Prosta suppeer. Omaaad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!