09:03 Камилла-"Иллюзия" Мп3 + жонли ижрога видео | |
Нега хадеб машхурларни тарғиб этаверасиз, нега ёш ва иқтидорли хамда керак бўлса ўша машхурларни аксариятидан хам овози аъло бўлганларни қўллаб-қувватламайсизлар?-дейдиганлар учун жавоб: Интернет оламига муаллифи сир тутилган холда тарқатилган “Иллюзия” (ишчи номи “Эйфория”) қўшиғи яхши натижани бериб тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинганди. Унинг муаллифи аён бўлди ва у Камилла исмли қиз. Айни дамда бу қўшиқ барча радио тўлқинларда жарангламоқда. Ноябрь ойларида бу қўшиқни ўзбек тили тури “Энди севмагандай” номи билан тақдим этилади. Унга клип хам ноябрьда намойиш этилади. «POMIDOR ENTERTAINMENT» професионаллар гурухидан ташкил топган янги медиа-марказининг лойихаси бўлган Камилланинг хозирча икки “Без тебя” ва мана шу “Иллюзия” қўшиқлари бор. Қўйида тақдим этаётган видеода “Без тебя” қўшиғини у ўз созандалар гурухи билан жонли равишда ижро қилган. Кўриб бахо беришингиз мумкин. Бу қўшиқ шунчаки жонли ижро сифатида видеога олинган ва аслида унинг оригинал аранжировкасида бошқачароқ, поп-рок стилида бўлиб уни хам яқин кунлар тинглашингиз мумкин бўлади.
"Без тебя" жонли ижродаги видео Овоз махорати, вокал тарафама нималарга қодирлигини биргина шу "Иллюзия" қўшиғию жонли ижродаги “Без тебя” таронаси билан ўзини яхшигина таништира олган Камилани илк клипида актерлик махоратига эса бахо бера олмасак керак, зеро “Энди севмагандай” қўшиғига ишланаётган клип анимацион тарзда бўлиб унинг устида шахримизнинг энг аъло аниматорлари ишламоқда. Шунингдек хозирда Камилла ўзбек тилида альбом ёзмоқда.
"Иллюзия" Мп3 Саундклаудда тинглаб кўриб кўчирмоқ
Санъат оламида хонандалар кўп ва кундан кун кўпаймоқда, бироқ аксарияти бир йўналиш ва бир турдаги шақара-шуқур ва тақара-туқур бўлган бир пайтда турли йўналишлар бўлиши ва улар сифатли тарзда тақдим этилаётгани бир хилликдан чарчаган қулоқлар учун яхшигина дам олишни хадя этса ажабмас. Камилланинг эса овози ва ижро махорати санъат оламида нафақат фаолияти бўлиши керак балки кўпайиб кетаётган савиясиз қўшиқлар балансини ижобий тарафга ўзгартиришда ўз хиссаси бўлади деб хисоблайман. Куй ва қўшиқ фақат рақсга чорлаши керакмас, фақат қулоқни қоматга келтириши хам шартмас, у кўнгилга хам таъсир этиши керак. Уни ижрочисини овози хам қулоққа ёқимли бўлиши керак. Афсуски аксарият ўша рейтингдаги хонандаларимизни кўпини хам (қанча компютерда ишлов берилмасин) хунуккина овози бир олам мусиқа садолари қуршовида ёпилиб турибди ва қўшиқ темпи ритм ва динамикаси билан тингловчилар диққатни оёққа (рақсга) бурмоқда холос. Кўнгил қулоқлари эса қалбини тинглашга муштоқ. Камиллани ижоди менга жудаям ёқди! Бемалол тавсия қиламан! Унга ижодий парвоз тилаб уни ижодини кузатишни бошлайман.
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 12645 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |