Камилла-"Энди севмагандай" Креатив клип MP3|Video
Камилла-

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Шоу-бизнесда машхур брендларга айланган "Тарона", "Пантерра" ва "Акфа" каби медиа компаниялари кетидан яқин орадан бери "Автотест"ни тақдим этаётган "Помидор" хам пайдо бўлди.  Қизиғи бир неча турдаги фаолиятни ўз ичига олган бу компания  санъат оламида ўзини эълон қилганига кўп бўлмаган бўлсада уларнинг кератив ва жудаям қизиқ лойихалари шов-шувга айланмоқда.

Мазкур компанияга қарашли хонандалар Камилла ва Улуғбек Холиқовлар хақида сайтимизда маълумот билан бирга уларнинг қўшиқ ва видеоларини хам  тақдим этгандик.

Компаниянинг креатив гурухи томонидан хонанда Камилланинг илк "Иллюзия" қўшиғига куйлаётган помидор тарзида ролик қилиниб унинг хонандаси ким эканлиги айтилмаганди. Мана шу роликни кўрганмисиз? Кичкинагина роликда қанча фантазия ва "операторлик махорати"))

 

 

Умуман бошқача ёндошув ва бундай махсулот бизнинг шоу-бизнесимизга мана шу кичкинагина ролиги биланам катта янги нафасни олиб киргани ва келгусида шоу-бизнесимизни ривожига муносиб хисса билан хар тарафлама савияни кўтара олишига шубха йўқдек. 

 

 

Буни  ижодга ёндошишидаги барча деталларидан сезса бўлади. Оддий фотосессияда қанча ғоялар тилга кирган.

 

 

Миллийликни хам креатив тақдим этиш мумкин эканку.  

 

 

Камилла хақида: Ижодини 4 ёшидан Тошкентдаги "Алладин" эстрада гурухидан бошлаган. 2009 йил фортепиано йўналиши бўйича  мусиқий мактабни аъло бахолар билан тамомлаб, Эстрада ва Цирк коллежининг "Эстрада вокали" факультетига ўқишига киради. 2012 йил эса Маданият ва Санъат институтининг "Мусиқий театр актери" йўналиши бўйича  факультетига ўқишга кирди. 2015 йил  "Pomidor entertainment" продюсерлик маркази билан "Камилла" тахаллуси билан яккахон хонандаликка шартнома имзолади.

 

Хулласи, помидор ва бодринг мухаббати акс этган роликдан кейин хонанданинг ўзи мультфильмга айланди. Бу сафар помидор эмас, ўз қиёфасида ва ўзбек тилида куйлайди-"Энди севмагандай" ("Иллюзия"ни ўзбекча тури)

 

 

Радиоларда "айланаётган" Камилланинг "Иллюзия" қўшиғи яхши оммалашди ва бу унинг ўзбекча тури хам мухлисларга ёқса ажабмас. Айниқса янги форматдаги ўзбек шоу-бизнесида илк 3Д анимацион клипи тарзида тақдим қилиниши катта янгилик! Ундаги воқеалар ривожи ва реал мураккаб клиплардек ёндошилгани хам тахсинга сазовор.  Қахрамон қизнинг рақсларига хотирасидаги суйгани уланиб уни кўтариб олиши, яъни монтаж дея олмайману чунки бу мультфильм, дейлик монтажга хос клипдаги уланишлар профессионал ва ажойиб тарзда қилинганлигини эътироф этмай бўлмайди.  Фақатгина хонанданинг айни дамда ўз устида ишлаётган акцентини айтмаса, қолгани хаммаси аъло! Дид, ғоя, сифат, овоз, махорат ва оригиналлик мукаммал равишда!

 

 

Бу клип муаллифлари худди юқоридаги роликники  каби "Помидор"чиларни ўзларини ижодий жамоасидан истеъдодли ёшлар бўлиб, уларга  Паша Ким  рахбарлик қилган хамда жараён 3 ойни талаб этган. (тез кунда жараёндан хам видео тақдим этилади) Рассом бош қахрамонни Камиллага қиёслаб чизган ва куз ойига мўлжалланиб тайёрланаётган тасвирлар,  лавхаларни тасдиқлаш ишларига вақт ўтиб қишга келгани учун  қишки сахналар билан тўлдирилган. Бироқ видеода кузги лавхалар хотирадан қилиб тақдим этилгани видеога турфа хиллик бағишлаб ва воқеалар вақтини ажратиб туради.  

Қўшиқ муаллифи  машхур бастакор Паша Упоров, матни эса ёш  шоира Сиддиқова  Мадинага тегишли. 

 

 

Клипда яна бир ўхшаш чехрани кўргандекман...балки ўхшатдим, балки йўқ, билмасам...аммо "Помидор"чилардан яна бир хонанда Улуғбек Холиқовга бош қахрамон йигит ўхшайди а?

Яна клипда пластинка ва мошинада Камилланинг шахсий логотипини хам учратамиз.

 

 

Хуллас клиплар оламида тубдан ўзгаришларни бошлаб бераётган илк ўзбек 3Д анимацион клипини хонанда Камилланинг "Энди севмагандай" қўшиғини ижроси билан қабул қиласиз

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда томоша

 

 

12-Дек-2015 22:56
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Kamilla
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Boxodir   (13-Дек-2015 00:26)
Nega endi pomidor boshqa nom qurib qoganakanmi?

2 mohidil   (13-Дек-2015 00:29)
Zo'r ashula chiqpti. Klipni ham oxirigacha zerikmasdan kordi odam. Qoyil.

3 xumora   (13-Дек-2015 00:33)
Klip yaxshi chiqqan.illiyuziya ashulasini ozbekcha talqini bosa kere a?zor lekin .Kamilla ijodizga ulkan parvozla tilimiza omad .iltimos siladan bez tebyani mp3 formatda xichqatdan topomiyapman yordam bervorila.manga judayam yoqudi...

4 wurausmanova   (13-Дек-2015 06:43)
Juda yoqimli.Suratlar A'lo!ana milliy atlasimizni kiyib Kuzni qamashtirsa bularkanku?!molodes!

5 azikoooo   (13-Дек-2015 07:49)
Индилани узм учун якинда кашф этудим,ажабамас Камилла хам мусикий дунейимдан жой эгалласа:)

6 Azeez   (13-Дек-2015 08:13)
azgina accenti borakande, lekin yaxshi.

7 sardor   (13-Дек-2015 08:26)
zur chiqan lekin o`girlangan qoshiq-ku bu nega uzligi yaratmasdan bironikini etadi bula chunmiman

8 Sitorabonu   (13-Дек-2015 10:31)
Innaga o'xsharkan

9 bonu   (13-Дек-2015 13:56)
qo'shu juda chiroyli chiqibdi. Ovozi imidji xammasi zo'r. Kamillaga omad tiliymiza

10 Elyor   (13-Дек-2015 14:07)
nimaga ismida 2 ta "L" ?

11 Doston   (13-Дек-2015 14:51)
Judda Zur chiqibdi Ofarin klip ham qushiq ham Kamillaga omad

12 OYSHA   (13-Дек-2015 16:01)
SUPPPER!!! clap

13 Zebo   (13-Дек-2015 20:48)
Эйфория любви dgan awuladan o'g'irlangankuuu wacko Yaxwiyam awulani egalari ewtimidi

14 Doston   (13-Дек-2015 23:24)
Bravo klipga gap yuq

15 asiya   (13-Дек-2015 23:51)
glukozaga ohshabdi daa

16 otabek   (14-Дек-2015 01:46)
z6r lekn haqqatan hamma san at korlar taqlidga klip olip qutilyapdi da
cry

17 Doston   (14-Дек-2015 02:52)
Klipga gap yuq

18 JamshiD   (14-Дек-2015 10:46)
mp3 chiqmadimi

19 JamshiD   (14-Дек-2015 10:49)
Zebo siz o'zizi o'qitvorin. umuman yana bazi birlar. yaxshilab o'qilar maqolani. Bu qiz o'zini qo'shig'ini o'zbekcha talqinda aytgan. Illuziyani o'zi aytgan. Odamlar og'ziga keganini yozib o'rganib qopti bilib bilme. Kamillaga Omad

20 Умид ака   (14-Дек-2015 17:14)
Қўшиқ сўзларини гарчи тўғри ва аниқ-тиниқ талаффуз қиломаган бўлса-да клипи чиройли чиққан. Ҳар ҳолда ўша биз ҳар куни кўриб кўнгил айнийдиган оддий клиплардан - бир гала раққосаларнинг тўдалашиб чиқволиб ҳали қўлларини, ҳали лабларини, гоҳ 32 та тишлини, гоҳ тақинчоқларини кўз-кўз қилишидек (қўшиқчилар раққосалардан ўзишга ўйнашадияяя))) ), хонанданинг бир дегунингизча камида тўрт марта кийимини алмаштириб чиқишидек, бир томонда рақс, бир томонда чолғулар, бир томонда хонанда, яна камида йигит ва қиз бир-бирини қувлашиб ўтказадиган масҳарабозликдан минг чандон яхши клип. Ҳар ҳолда кўзни чарчатмасдан томоша қилса бўлади.

21 gulmir   (15-Дек-2015 13:15)
манам хайрон булдим иллюзия узини ашуласимасмиди деб

22 Abbosbek3334   (16-Дек-2015 09:24)
Menga yoqdi klip

23 saloxchik   (16-Дек-2015 12:50)
Zòr chiqipti. Ijodga omad

24 Great Gatsby   (17-Дек-2015 19:29)
nega faqat pop, bowqa yo'naliw yo'de xuddi.
i keyin man bu qizda hich qanaqa g'ayrita'biy istedod ko'rmadim

25 Madii   (17-Дек-2015 21:26)
Hurmatli Jamshid bu qo'shiqqi rus honandasi allaqachon etib bo'gan.Radioda qayta-qayta berib yotishibdi. Bu qiz bo'sa uyalmasdan qanaqa qilib o'zimmi qo'shig'im dib etgan hammaga bilmadim.Yoki o'zbe halqi tushunmidi dib o'ylaganmikin?

26 kozmunchoq7434   (18-Дек-2015 11:43)
Judayam zo'r klipam ashulayam Kamillagayam omad jonga temidigan ashula bo'pti PAMIDORchilgayam omad

27 Sabina   (21-Дек-2015 11:57)
illuziya zor ciqpti ozbecasida ozgina aksentini etmasa uyam yaxwi.Sardor aka kamillani ozini ismini bilmismi nobodo?bilsez etvorin hop

28 SANJAR   (06-Янв-2016 17:16)
PAMIDORCHILA SILAGA OMAD PARNICHILADAN biggrin biggrin ILLUZIYA NI TARJIMASI O'XWAPTI (YEPTI))OMAD KAMILA ULKAN PARVOZLAR SARDOR UKAM SANGAYAM OMAD

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1010]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 23
Мехмонлар: 23
Рўйхатдагилардан: 0