Юлдуз Усмонова-"Ота фарёди" РеалКлип MP3|Video
Юлдуз Усмонова-

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Юлдуз Усмонова "Ота фарёди" номли қўшиғини сувга чўкиб ўлган 10 ёшлик Отабек исмли болакайнинг отаси сўзларидан қўшиқ қилиб куйлагани хақида Юлдуз интервью берганди  (манбаа) 

Сайтимиз учун махсус ўша ота билан сухбат хам ўтказилганди (манбаа)

 

 

Кеча интернет оламига тарқалган  клипни сизларга биз бошқачароқ тарзда тақдим этамиз, яъни боланиг отаси ўша воқеа жойларига олиб бориб бор воқеани айтиб бергани ва клип сўнггида Юлдузга билдирган фикрлари билан 11 минутлик клип ва  мини хужжатли фильм сифатида. 

 

 

 

Бу хоним Ибрагимовнани ўзигаям кутилмаган сюрприз бўлиши тайин.

 

 

Очиғини айтганда клипни биргина охиридаги отанинг боласини қўлларини бўйнига илмоқчи бўлиши ва уни ўлганини билиб фарёд қилиши клипни ушлаб турибди. Актерлар махоратидаги айнан мана шу жойи клипни клип қилиб турибди...қолгани эса....  "9999" ижодкорларидан кутилмаган "провал"! Узр, чидолмайман... бу аниқ ЛАЖА!

 

Шундоқ мавзу...шундоқ реал воқеани ахмоқона кўрсатиб қўйибсизлар... Бола сувга кўприкдан тушмаганку. Майли реал воқеадаги  (балки)  итариб юборилганлиги  исботланмаган бўлгани учунам ўзгартириб бадиийлаштирилган бўлган тақдирда хам, очиғи клипдаги воқеада ахмоқона кўриниб қолган. Алам оламан деб югуриб йиқилиб ўлганмиш. Ахир асл воқеа тубдан бошқаку! Юлдуз опа аниқ бир инсонни дардини аниқ исмларигача куйлаб, аниқ мавзу бергану... лавхаларда эса 9999та хандалаклар юмаламоқда 

-Учта кап-катта бола шу кичкина болакайдан хам қочадими? Яна сувга чўккан болани портфелини қиз хам секиииин, шошмасдааан келиб шунчаки отасига топшираркан. Чопмасмиш, ховлиқмасмишам... 

-Болакай кўприкдан тушаётган сув оддий кўлмакдек ва чуқур эмаслигиям кўриниб турибди. Хавфсизлик юзасидан асл реал воқеа жойида суратга олинмай бошқа жойда олинганини тушунишам мумкин, бироқ, хеч бўлмаса ЭФФЕКТлардан фойдаланса бўлардию...

-Одамлар турганида бир киши камерага қараааб турганичи? Бу хеч қайси бир ўзини хурмат қилган клипмейкер лозим топмайдиган лавхани клипга қўйиш энди... Бу оддий томошабин сифатида нопрофессионал кўз билан  кўриб топилган хатоларгина холос. Профессионал тарздаги хатоларни санаб ўтсам борми?!)

Юлдуз опа фарқига бормайди , ха кўради бўлди дейишганми... Шахсий фикримча Юлдуз опагаям ёқмаган бўлса керак.

Клипда болакайни ўлими бошқачароқ бўлганига эътироз билдирганларидан эса хабарим бор.

 

Хуллас мавзу ва қўшиқ зўр эдию бироқ Юлдуз билан тандемда бу сафар "9999" студияси камида 9999 қовунларни юмалатибди)

 

Асл реал воқеа қандай бўлгани билан бойитилган 11 минутлик  видео эътиборингизга хавола:

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда

 

Тасиксдан кўчирмоқ 169мб

 

Тасиксдан видеони  мобил турини кўчирмоқ 47мб 

 

18-Июн-2015 09:58
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yulduz Ibragimovna Usmonova
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 xan   (18-Июн-2015 10:58)
essiz qoshiq juda zor klipni juda sayoz olishgan juda essiz shunday qoshiqqa klip

2 малвина   (18-Июн-2015 11:36)
sad

3 ledy   (18-Июн-2015 11:55)
Фарзанд доги огир дейишади. Сабр берсин.

П.С. Болани баланд этажли дом ойнасидан тушиб кетмаслигига, сув хавзаларига назоратсиз якинлаштирмаслик, автомобил куп катнайдиган жойларда уйнашга рухсат бермаслик ота ва онанинг бурчи. Бола-болада, фалокат оёк остида, ажалда, дейишади, лекин эхтиёткорлик доим керак. Хеч качон купкаватли домларнинг балконини кухняга айлантириб, яна узбекча тапчан курилганини кабул килолмайман. Ховли булса бошка гап. Бу факат ёш болаларгамас, катталаргаям хавфли. sad sad sad sad sad

4 наргиз   (18-Июн-2015 12:10)
бу килипни бизани кушнимиз курса борми еееехееее адо булса керак унихам ёшгина кизи сувга тушиб кетганди...оллохни узи асрасин хеч кайси ота онага фарзанд догини куриш насиб килмасин.

5 Azamat   (18-Июн-2015 12:10)
Klip yomon emas, lekin qo'shiq allaqachon ommalashgan, klip olish shart emasdiku.

6 Kamola05   (18-Июн-2015 13:56)
Аллохим узи сабр берсин.

Жуда таъсирли чиккан кушик, актёрлар махорати хам яхши чиккан менимча, рости Сардор ака ёзганларидек баъзи жойлари хаётдан йирокрокдек.

7 nodira   (18-Июн-2015 20:31)
Klipga yahshi chiqibdi hech bir ota ona farzand dogini kormasin

8 Sitowka   (18-Июн-2015 21:27)
cry cry

9 Sitowka   (18-Июн-2015 21:28)
ex bolajon bolajon

10 TEMUR   (18-Июн-2015 23:27)
Raxmat juda zo'r Shu axvolga tushganlarga sabr tilaymiz

11 watcher   (19-Июн-2015 00:19)
Klip yaxshimas, bunday voqeani qoyillatib olishlari kerak edi... angry

12 Sitowka   (19-Июн-2015 02:03)
Kimga qanday bilmadimu klip xamm yaxshi qoshiq xamm yaxshi esiz ota ona

13 Niki   (19-Июн-2015 09:07)
klipni voqeani asli holicha linganida ham to'siqlaga uchrardi.... yomon emas. yiglap tomosha qildim

14 АСЛ МУХЛИС   (19-Июн-2015 09:15)
А ТАК АШУЛА ЗУР..МАЬНОЛИ...ГОЯ ИДЕЯ БОР..НО МАЙДА ЧУЙДА НАРСАЛАРГА ХАМ АХАМИЯТ БЕРИШ КЕРАК ЭДИ...БУ МАНИ ФИКРИМ АЛБАТТА....

15 Muxlis(OLD)   (19-Июн-2015 09:32)
ALLOH SABR BERSIN... InshaAlloh boqiy dunyoda jannatlarda birga bo'lasiz...

16 Rano   (19-Июн-2015 18:26)
Birovni aybini topish yaxshi emas, klip xam, qo`shiq xam zo`r chiqibdi, yig`layverib ado bo`ldim. Onammande xech chiday olmadim, lekin birovni dardini eshitib, darrov qo`shiq qilgan Yulduzxonga o`z minnatdorchiligimni bidiraman.Ota-onaga xudo sabr bersin.

17 Murod   (19-Июн-2015 18:53)
Yulduz Usmonovani ko'zi qaerdaykan, yoki saviyasi opani tushib ketganmi shuncha? shu klipni ssenariysi unga kursatilganku, ja ko'zi uchib turib bekorga klip olishmagandir bular.

18 Bek8111   (20-Июн-2015 10:12)
Клип емон эмас, лекин бундан зам зур килиб олса буларди. Куп нарса кушилган. Масалан кизни тарафини олиб  муштлашуви. Вокеани Ю.Усмонова айтиб бергани умуман бошкача эди, клип булса умуман бошкача. Бундан зр клип чикарса буларди. Жуда саёз булиб колган. Куп жойи ишонарсиз, сув окар сув эмас, мостга йикилиб тушиб эмас, кишда тушиб кетадику мостдан тойиб, кишгача кутишолмабдида режисерлар эссиз. Вокеа бошкаю клип, умуман бошка.

19 wurausmanova   (20-Июн-2015 16:50)
Qushiq dardi kuchli,ta,sirchan...ancha oldin yaratilgan tugri.Klip qilishibdi.Menimcha Klip bir Kurinish..Aslida asosiy urgu qushiqda.Klip ortida qancha mehnat.kuzyosh,asab,mablag yotibdi.Tashakkurlar mehnat qilganlarga.Menimcha qushiqning yangi yoki eskisi bulmaydi.Aksincha yahshi yoki yomoni buladi.Demakki qushiq kuchli,reytingiyam hozirgi kunda guzal joylarda rang-barang kiyimlar kiyib suratga olinayotgan kliplardan 100 foilz ustun deb bilaman.ishonchim komilki bu qushiq yillar davomida insonlar qalbini titratib qoladi.Bu orada Yulduzhon va klip ortida mehnat qilganlarga,bizga 1-bullib taqdim etib,uz fikrlarimiz bilan urtoqlashishga imkoniyat yaratgan Sardor ukamizga ham uz minnatdorchiligimni (muhlis sifatida) bildiraman.

20 Bek8111   (21-Июн-2015 10:33)
Ижро махорати, ва мавзуга 5 бахо. Клип яхшимас. Кушикдаги дардни етказиб бера олмаган. Бир хил кушиклар мп3 вариантида чикканида вооо зур деб уйлайсиз, клип олинса зур булади деб уйлайсиз. Лекин клип олишгач, мп3 варианти яхши экан деб уйлаб коласан киши.

21 shaxnoza   (21-Июн-2015 12:02)
alloh hich kimga farzand dog'ni korsatmasin inwaalloh janatlada birga bolila

22 Dildora   (21-Июн-2015 15:23)
Olloh sabr bersin sizga Otabekni dadasi. O'g'liz jannatlada javlon urib yurgan bo'lsin insholloh. Yulduz Usmonovaga gap yo'q qo'shiqni tasirli ijro etiptila. doim sog' bo'sinla ro'za yu ramazon kunlari bilan ulani tabrikliman.

23 мухаррам   (23-Июн-2015 09:55)
Юлдуз Ибрагимовна га ишонаман бошкаттан клип оладила.

24 Мехрож   (24-Июн-2015 11:49)
Жудаям тасирли.

25 fialka   (24-Июн-2015 14:32)
Қўшиқ зўр чиқибди, жуда таъсирчан.

26 отабек   (05-Июл-2015 11:31)
Усмоновага хамиша омад тилайма яна котта сахналар саройида концерт беришига тилакдошман хамиша омад омад бокаверсин ЗАПРЕТГА куйганлар узи уйалиб колсин.

27 Хабибилло   (16-Июл-2015 03:07)
Ашулага проста гап ек зур.Юлдуз опани хамма ашуласи бир биридан зур хамиша омад.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0