Юлдуз Усмонова: Бир санаторияга борганимда олдимга бир чол келиб ўз воқеасини гапириб берди. Кенжа ўғли 11 ёшда бўлиб, мактабдан қайтмаган. Кийими ва "попка"си билан сувдан ўлиги топилган. Сирли ўлим топган кенжа ўғли ўлимига чидай олмаган халиги чол аслида 50 ёшлар атрофида экану, мана шу дардни кўтара олмай шу холатга келиб қолибди.

Ишонасизми, энди шунақанги гапириб беряптики таъсирланиб кетасиз. Бу санаторийга кўп санъаткорлар келиб кетади, аммо улар халқни дардини эшитармиди деб воқеасидан қўшиқ қилиб куйлашимни илтимос қилди.
Ижодий жамоам билан шу қадар таъсирланибмизки бирпасда қўшиқ хам яралиб кетди. Хозирча ишчи номи "Ота фарёди" деб номланган бу қўшиғим бошида , бир отани дардини эшитдим деб бошлаяпман.
Халигача кўз ўнгимдан кетмаяпти. Кенжа ўғли экан, шу билан овуниб яшаётган экан, ёши ўтганидаги кўрган фарзанди бошқача бўларкан...шўрлик кўтара олмаяпти ўлимини, жудаям тушкун ахволда...
Хозирги артистларни куйлаётган қўшиқларига қулоқ тутсангиз...сўз ёзишмаяпти деб нолишади, сан халқни ичига кир ўзинг ёзасан! Таъсирланиб келиб ўзинг силтайсан ёзиб бер деб.
Хаммаси юлдузланади...
Тошкент нон шахри, Россияданам келиб ўзимиздан мева-чеваларни олиб кетишади. Зодагон ўзбегим, таги кўрган халқ-да, шу Тошкент хақида рақсбоп динамик қўшиқ куйладим.
"Ота фарёди" ва "Тошкент" хақидаги янги қўшиқлар хақида хали яна батафсил (балки) студиядан хам видеорепортаж билан тақдим этармиз.
Яқиндагина Адхам Солиев билан сухбатимда "Нима учун аксарият машхурлар вилоятдан келиб, шу Тошкентдан машхурликка эришишадию, аммо ўша вилоятини мадх этувчи йўналишу мавзудан нарига ўтмайдигандек, нима учун Тошкент хақида куйламайсиз?" деб берган саволимдан хонанда Шохжахон Жўраев хам таъсирланганини билдириб, у хам Тошкент хақида қўшиқ куйлаётганини билдирди!
Хозир эса "Мани ёрим Московларга кетди-кетди" қўшиғига ишланган клип жараёнидан видеокетма-кетликларни тақдим этамиз, бу видеода юқоридаги айтилган гапларни шахсан Юлдуз опани ўзларидан хам тинглаб кўрасиз.
Жараённи ва албатта Юлдуз Ибрагимовнани кадр ортидан хис этинг!
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов