Хабарингиз бўлса сайтимиз орқали Юлдуз Усмонова томондан "Ота фарёди” деб номланган қўшиқ куйлангани,бу қўшиқ бир инсоннинг хаётидан олинганлиги айтиб ўтилган эди.
"Якшанба-мухлис минбари" рукнимизни махсус сонини , шу инсон тақдирига бағишлаб, у билан учрашиб сухбатлашдик.
Даволаш Профилактика Марказида иш фаолиятини юритадиган, Учқун ака деган бу инсон билан сухбатлашиш мақсадида иш жойларига ташриф буюрдим.
Учқун ака: -Икки қиз бир ўғил фарзандим бор эди.ўғлим Жумаев Отабек кенжам, 11 ёш эди. Чирчиқ шахридаги 13- мактабнинг 5-синфида ўқирди.
2013 йил 15-апрель куни мактабга борган, ўқитувчиси бетоблиги сабаб уйга эрта жавоб беришибди. Мактабдан қайтаётганда сирғанибми билмайман, канал устидаги кўприкдан ўтаётганда сувга тушиб кетган. Сувда ётганини бир қизча кўриб қолиб, катталарни чақирибди. Ботир деган бола қўшним(шу болага рахмат) югуриб келиб, сувга сакраб ўғлимни олиб чиқибди. Касалхонага кеч олиб борилганлиги сабаб, фарзандим дунёдан кўз юмди.
Менга қўнғироқ қилиб айтишганда, кўтара олмадим, бир тарафим бутунлай ишламай қолди. Онаси адо бўлди бечора. Фарзанд доғи ёмон болам. ..Шунча йил катта қилиб 11 ёшга кирганда йўқотиш бу азоб, дардим ичимда (чуқур ох тортиб сигареталарини тутадилар).
Кузда ўғил тўйларини қилиб бергандим. Шу кўприкка панжара қўйинглар деб минг маротаба айтдим, халигача қўйишмади. Орадан бир қанча вақт ўтиб, уша ерга яна бир қиз тушиб кетиб вафот этди. Бир ойдан сўнг яна бир бола уша жойда жон берди. Учаловлигини қабри ёнма ён хозир.
Нахот инсон қадри тийин бўлса?!
Ўғлим кичик бўлса хам ақилли, зукко бола эди. Хурмат қилишарди, жанозасида синфдошлари- ю ўқитувчиларини тинмай йиғлаганидан билиб олса бўлади. Фарзанд доғи ёмон болам , буни душманимгаям раво кўрмайман. Бу тақдир, пешонага ёзилганидан қочиб қутила олмаймиз, яратганни иродаси (кўзлари ёшланди).
Юлдуз Усмонова билан учрашув
Тасодифан юз берди бу...шу даволаш марказида хайдовчи бўлиб ишлардим. Ўғлимнинг вафотидан кейин бир тарафим ишламай қолди. Тузалганимдан сўнг, енгилроқ шу иш, яъни қоравулчиликка ўтказишганди. Бизда 21:00 дан сўнг кириш таъқиқланади.
Кечки пайт бир аёл келдиб салом берди ва киритишимми, ичкарида устози даволанаётганини айтди.
Киритмадим. Ичкаридан устози чиқиб киритишимми илтимос қилди. Ёши катта одамга йўқ дея олмадим. Қарасам халиги устозини кўришга келган аёл Юлдуз Усмонова экан. Қоронғуда танимабман, рости одам хижолат бўлди...
Жудаям камтарин инсон эканлар, мен бошқача тасаввур қилгандим уларни. Тасаввур қилганимни акси эканлар.
Ичкаридан қайтиб чиқаётганларида тўхтатдим, узуримни сўрадим ва илтимосим борлигини айтдим. Агар қўлимдан келса бемалол деб айтдилар.
Ўғлим оламдан ўтган шу хақида қўшиқ қилсангиз деб айтдим. Гап бўлиши мумкин эмас дедилар ва шошилиб турган эканлар беш дақиқа сухбат қилдик. Шу беш дақиқада бор дардимни сўзлаб бердим. Юлдузхонни кўзлари ёшланди, албатта шу хақида қўшиқ қилишларини айтиб хайрлашдилар.
Ўзи ўғлим Юлдузхонни қўшиқларини ёқтирарди. Телефонида Юлдузни ашулалари кўп эди. Юлдузхонни ашулаларига ўйнаган видеолари хам бор.
Катта бўлсам Юлдузга уйланаман деб айтарди. Биз хазиллашиб, сенга Марғилондан Юлдуз олиб келиб берамиз дер эдик.
Қўшиқ бўлибдими? Мен хурсандман! (кўз ёшларини артиб) инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаганига Юлдузхонга мингдан минг рахмат, отасига рахмат.
Сочи оқарган, камида олтмиш ёш кўринган бу инсон, асли 52 ёшда экан. Унинг дард тўла кўзлари ю, инсонни сочини ғам оқартирар экан деган сўзлари хамон кўз олдимда.
Дархақиқат, ота учун энг оғир юк фарзанди тобутини елкасида кўтармоқлик, уни хотираси билан яшаш. Булар қандай инсонлар ўзи бири тақдир зарбаларига йиқилмай тик турса, бири кўра билмай туриб етти ёт бегонани дардини қўшиқ қилса. Инсонлар орасидаги қахрамонлар улар.
Дунёда мехр оқибат қолмади деганлар адашишади, у бор!
Дониёр сухбатлашди.
Бўлим: Muhlis Minbari |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
O'sha ko'prikka o'sha atrof aholisi o'zlari panjara qo'yishsa bo'lar ekan. Boylar,amaldorlar aksariyat holatda tushunmasligi mumkin. Uning o'rniga oddiy xalq o'zlar pul to'plab remont qilishlari kerak.