01:57 Йилнинг ЭНГ МАЗАЛИ ШОУсига НИГОХ! | |
3-август куни шоу-бизнеснинг ёрқин намоёндалари учун яна бир шинам, дўстона мухитда дам олиш ва энг асосийси энг мазали шоуда хамкасблар билан кўришиш имконини "Sayyod-media" ва "Султон-Саид" кошонаси хамкорликдаги "Маза фестивали" (Таъм ва дид фестивали) лойихаси яратиб берди десак муболаға бўлмас.
Юлдузлар қуршовида дам олганлар учун қулайликдан ташқари, машхурларимиз учун хам техникани энг аълоси, нақ концерт залию катта стадионларга бемалол кучи етадиган юқори сифатли аппаратуралар, чироқлар келтирилиб, мухташам кошона ховлисида шу кошонага монанд махсус ва мухташам сахна барпо қилинди.
Машхурларимиз шу куни бир-биридан гўзал! Хаммалигиси росмана мазали кўринишда ташриф буюришди)
Хинд сарисидаги бу хонандани танидингизми?
Оловли Муниса бу сафар ловуллади! Бошловчилар қитмир талаби билан сахнага қайтарилган Муниса импровизацион тарзда хориж қўшиғини юз фоиз жонли ижрода "ёрворди!" Айтганча, унинг эгнидаги либос қайси машхур бренднинг сўнгги ёз коллекцияси учун эканлигини биласизми? ДИД ва таъм фестивали бўладию либослар нишонда бўлмайдими?))
Дид ва таъм учун танланган бошловчилар! Дизайнер , актриса ва хонанда Шахзода Мухаммедова ва ошпаз қиёфасидаги қизиқчи Маъмуржон Холмедов.
Машхурларимиз жудаям бежирим кўринишда!
Кечанинг кутилмаган сюрпризини Якзон тақдим этди: Кутилмаган ташриф-Ностальгик онлар "Сахар" гурухидан!
Албатта тадбирнинг махсус мехмони бўлган Озода... Ха, кўзларингиз алдамади, шу хипчабел хоним Озода бўлади!
Озода сахнага чиқишдан аввал эълон қилинмади... "Ўлан" мусиқасига "Шадози" салони келинлар либоси кўргазма пайти мусиқа садолари Озоданинг машхур шлягери, Ўрта Осиёни зир титратган "Ёр-ёр айтманг" қўшиғига уланиб, кутилмаганда "келин"лар орасидан сахнага шу қўшиқни Озода юз фоиз жонли ижрода куйлаб чиқди...
Сиз бу онлардаги одамларнинг хиссиётларини тасаввур қила олмайсиз... Қўшиқ тугагунича тик турган холатда одамлар йиғлаганини бу суратдан хам кўрсангиз бўлади
Хўш ваъда қилинган хит-парад қандай кечди?
Машхурлар энг аъло таомлардан учтаси деб қайсиларини тан олишди?
Йиғилган одамларчи? Халқ шу куни жонли равишда энг мазали деб топишган учта хонанда ким бўлди?
Шу куни энг аъло деб топилган учта таом қайси уч хонанданинг уйига эрта-индин етказилади?
Сайтимизни кузатинг ва "О-ла ла!" тадбиридан БАТАФСИЛ ФОТОРЕПОРТАЖ ва ҒОЛИБЛАР рўйхатини кутинг.
Ва энг асосийси!!! ДИД ва кўриниш борасидаги яна уч ҒОЛИБ хонандани айнан сизлар сайтимизда қўйилган суратларга асосан аниқлайсиз ва натижада у уч хонандага Pal Zileri ва Baldinini бутикларидан махсус ва қимматбахо совғалар топширилади. Овоз бериш кейинги репортажлардан биридаги хамма мехмонларни суратлари тақдим этилгач бошланади!
Жим туринг! Ботир куйламоқда!
Каниза ташрифи стилистикасию кўриниши билан хаммани лол қолдирди.
Суратлар муаллифлари: Баходир Матёқубов, Мухиддин Али, Акбаров Достон, Акбаров Жавохир, Машраб ва Абдурахмон Содиқов. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 14275 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |