Демак овоз берамиз ва аввал қуйидаги тадбирдан БАТАФСИЛ репортажга кўз югуртириб ЯНГИ фотосуратлар билан танишиб овоз беришда фикрларимизни мустахкамлаймиз!
3-август куни "Сайёд-медиа" ва "Султон Саид" кошонаси хамкорлигида ўтган "Маза ва дид" фестивалининг дид борасидаги босқичда СИЗЛАР мана шу суратлар асосида хам иштирокчиларга овоз берасиз! Энг кўп овоз йиққан 3таликка Pal Zileri ва Baldinini бутикларидан махсус ва қимматбахо бренд махсулотлари совға қилинади.
Хар доимгидек бизнинг тадбирларимизга тайёргарлик сахнага чиқишдан аввал бўлади)) Сценарий хам сахнага чиқишга 1-2 соат қолганида ўрганилади)) Бироқ бошловчиларимиз ўз ишини устаси ва хатоликлар бўлмайди.
Фестивальнинг МАЗАси тимсолида Маъмуржон Холмедов ошпаз кўринишида дид тимсоли эса Шахзода Мухаммедова. Хар бир сахнага чиқадиган хонандаларни улар турли егуликларга ўхшатишди. Сабзавотдан, меваю то овқат турларигача. Ўзим эшитганим Сахар гурухи солистини қисқичбақага ўхшатишган бўлса, Якзонни эса Сазан балиғига)) Қолган ўхшатмаларни видеода кўрарсизлар.
Фестиваль очилишида Билолхўжа Орипов қўшиқларига Гулбахор Мусаева рахбарлигидаги "Garneto show" болалар моделлик студияси ўз мавсум болалар либосларини намойиш қилишди. Мабодо либослардан фарзандингизга лозим топсангиз қуйидаги рақмалар билан боғланинг +99890 9579782 ёки +99890 9665582
КамедиУзчилар
Асал Шодиева
Қўшиқ айтиб бўлиб сахнадан тушган Мунисани бошловчилар сахнага қайтаришган пайтидан
Импровизацион тарзда хориж қўшиғини юз фоиз жонли куйлаб бериш илтимоси ошиғи билан бажарилиб олқишларни қийқириқларга улатди. Муниса шу куни машхур Дольче Габбана брендининг 2015 йилги коллекциясидан либосда эди.
Сардор Рахимхон
Манзура "Валентино" бренди либосида
Афруз гурухи йигитлари. Шахзода Мухаммедова уларни иккисини икки хил костюмда келганига ахамият берди.
Саида. Тирнама лова-лова!)
Ягона
Шухрат Қаюмовга тасанно! Мустахзодни куйлаганини эшитганмисиз? Этингиз жимирлайди. Ховлини тўлдириб аёллар рақсга тушди.
Тамилани либосидаги тешикча нимага шама?) Фестивальда сизларни хайратлантираман деб инстаграмда ваъда берганди...
Амира Алибекова
Якзон ва Сахар гурухи солисти Анвар Жўраев
Якзон бир размер катта кўйлакда)
Сўнмас хит..."Ёмғир ёғаверарди..." шлягер жаранглади!
Лейлига мазкур тадбир учун хинд сариси унинг маъмури Самир томонидан нақ Хиндистондан келтирилгани маълум бўлди.
Майсара (Собиқ "Жоним" гурухи солистларидан бири)
Шахзод Муродовни танимаганлар бўлса, унинг ижросидан кейин қизиқадиганлар сони кўпаймоқда. Унинг реклама кучи ўзининг овозию иқтидори. У билан суратга тушишни истаган қизлар у кетиб бўлгач уни қидириб қолишса-да..
Шахло Ахмедова! Доимгидек латофатли!
Даврон Эргашев.
Эпатаж Каниза. Доимгидек ўзининг авангард стилида.
Энг асосийси "Таъм ва дид" фестивали номига хос ва мос! Таъми хам диди хам.
Бундан аввалги тадбирни ўзидаёқ йиғилган овозлар натижасига кўра Каниза 2-ўринни олганини айтгандик. Аслида Каниза шу куни икки карра ғолиб бўлди! Зеро айнан машхурларнинг берган овозига кўра тадбирдаги кўриниш борасида кўпчилик айнан Канизага овоз берди! Демакки Каниза 2-ўрин таомидан ташқари яна Pal Zileri ва Baldinini бутикларидан махсус совғани қўлга киритади. Юқорида қўйилган овоз беришда у яна учталикдан бирини қўлга киритса борми...нақ уч карра ғолиб бўлади. Хозирча у икки мартталабига ютди!
Ботир Қодиров
Масрур Усмонов. Аёлларнинг яна бир севимли хонандаси.
Шахбоз ва Навруз
Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз
Ёш бироқ аълочиликка номзодлик қилаётган Имрон...)
Озода
Шохруххон
Халима
Адиз Ражабов
MyShop реклама хизмати рахбари Шахноза
Камола Орипова ва Ирода Иралиева
қолган барча (яқинроқдан) суратлар учун манбаа
Суратлар муаллифлари: Баходир Матёқубов, Мухиддин Али, Акбаров Достон, Акбаров Жавохир, Машраб ва Абдурахмон Содиқов.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Шу санъаткорлар лойик.
xar doim zo'r manzura
2.Botir
3.Sardor
Kim nima desa deyaversin lekin ManZura doim man uchun birinchi urinda buganla did borasadiyam boshqa tarflamayam Manzolyam ijodizga omad Jonon Babyim sizni chok chok seviyorum opajonim