15:12 Ифторлик учун энг аъло маскан! | |
"Султон-Саид" кошонасида эндиликда Рамазон менюси хам киритилган бўлиб, унда янги Кавказ кабоби хам киритилди. Сайтимиз лойиха ва интервьюлари эндиликда шу кошонада ўтаётгани хақида хабар бергандик. Анчадан бери кўринмай қолган актер Адиз Ражабов билан ифтордан сўнг интервьюни "Султон-Саид"да шохона тарзда ўтказдик) Интервью шароити харқанча қулайликларга эга бўлса, шунчалик мароқли сухбат кечади. Адиз билан жуда бир жиддий кўзни-кўзга тикиб эмас, хордиқ чиқариб сухбат қуриш ўзгача кечди.
Кошонадаги эндигина менюга киритилган Кавказ кабобини хам татиган илк юлдуз Адиз бўлди. Айтганча, Рўзада кабоб хақида тўхталганимиз бежиз эмас, юқорида айтганимиздек бу Рамазон менюсига киритилган ва маълум сабабларга кўра Рўза тута олмадиганлар учун бу кабоб ва бошқа таомлар тушлик пайтидан "Султон-Саид" кошонасида тайёр эканлигини хам эътиборингиз учун маълум қилдик.
Адиз Ражабов сўнгги пайтлар фақат клипларда кўринмоқда. Қизиғи умуман нотаниш янги хонандалар клипида хам. Илк саволимиз хам шундан бўлди.
Адизнинг жавоблари кутилмаган бўлди.
Сўнгги роль ижро этган картина хонанда Анвар Санаевнинг қизи билан бўлганлиги қизиқ маълумот бўлди.
Бундан ташқари у роль ижро этган ва оламшумул реклама билан премьера қилингану негадир прокатдан олинган фильм хақида фикри хам қизиқ бўлди.
Актерликдан хонандаликка тезда ўтиб кетаётганлар орасида Адиз бошқача ажралиб туриши сир эмас. Актерликдан аввал у хонандалик қилганини кўпчилик хам билмаса керак.
Фильмлар тақдири экрангача оғир кечаётган бир паллада актерлар қандай кун кечирмоқда?
Адизнинг бизнеси борми? Тўйда бошловчиликчи?
Яқин кунлар Адиз билан батафсил интервьюни сайтимиздан танишасиз.
Бу аниқ қизиқ!
Бильярд устида давомланган сухбат интервью рухиятига ўзгача завқ бағишлади.
"Султон-Саид" кошонаси хордиқ чиқариш учун имкониятларни бир неча турини ўз ичига жамлаган дам олиш комплекси бўлиб, хозирда кафе, бар, ресторан, бильярд ва чойхонаси мавжуд. Кошонадаги дам олиш жойлари қишки ва ёзги турда бўлиб, шарқона услубдаги хоналар бир-бирини такрорламас турфа кўринишда, турфа таъбга мосланган. Хордиқ масканларининг шохи бўлган бу саройдаги ўтказган вақтингиз унутилмас бўлишида, мазали ва сифатли таомлар хамда юқори сервис сизга мунтазир. +99894 6200023
Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 10998 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 5 | |||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |