Бош сахифа » 2014 » Апрель » 12 » Янги запретлар...Балки тарбиядир?
20:26
Янги запретлар...Балки тарбиядир?

"Ўзбекнаво" янги таркиби  қоидаларидан хамма хайратда!

 

"Ўзбекнаво"нинг яқиндаги мажлисидан санъат олами шокда эканлигини яширмаяпти. Билмасам, кўп нарсани менга ўша мажлисдагилар бўрттириброқ айтиб беришгандек...

Фақат миллий қўшиқ ва миллий йўналишда санъат бўлиши ақлга сиғмаса керак...

 

 

Бошқа тартиблари, яъни хар бир клип энди аввал "Ўзбекнаво" бадиий кенгашидан ўтиши кераклигини албатта қўллаб-қувватлайман.

Хуллас, хозирча у мажлисда бўлмаганимиз учун, бирон нарса айтиб, фикр билдириш нотўғри бўлса керак.

Яқин кунлар батафсилроқ маълумот ва унга фикримиз билан бўлишамиз деган умиддаман.


 

Янги запретлар! Янги тарбия?

 

Апрель ойи бошиданоқ  радио ва твларга бешталик рўйхат берилиб, уларни эфирдан олиш сўралган. Бир хонанда, икки гурух, бир актер ва бир режиссер. Билишимча бу рўйхатдан "Ўзбекнаво" кейинроқ хабар топган. Яъни "Ўзбекнаво" ташаббуси билан бўлмаган запретлар.

 

Бу рўйхатга эътирозим хам қўллаб қувватлашим хам йўқ бўлиб, шунчаки нейтралликми, ё сабаблари аниқ бўлгунчами...хуллас улар кимлигини очиқлашни лозим топмадим.

Хозирча запретга лойиқ бўлмаган ва бу рўйхатдаги долзарброқ бўлганлар хақида бонг уриш мақсадга мувофиқроқ бўлса керак...масалан...

 

Йўқ... биласизми, шу кунгача нечта запретдагиларни кўрган, билган ва кузатган бўлсам, аксарият холларда бу запрети бекорга эмас деган фикрга келдим. Албатта бировларни хатоси учун жавоб бериш  ва қайсидир (рақобат йўлидаги оёқ чалишларми) мансабдор шахснинг шахсий адовати юзасидан бўлишлик бундан мустасно!

 

Майли, кимгадир вақти ўтиб, таъқиқдан чиқариш керак деган фикрдадирман, аммо  чиққанларини кўриб хам, бекорга ўша рўйхатда бўлмаганлигини вақт ўтиб тушундим...  

Запрет тарбияларкан, ёки сал арқонини қисқароқ қилиб ушлайди. Иштони резинкасини  махкамроқ тутиб туради.  

Қаттиққўллик бор жойда тартиб бўлади! 

Санъат оламидаги АКСАРиятига қўйиб берсанг, ўзидан дунё маликасию, олам  қиролини ясаволади.

Бир тийнга қимматлари қанча? На келиб чиқишию ва на техника кучисиз "иқтидор"и)

 

Қанчасини машхурлиги тубида ёлғон ва нохақликлар ётибди?

Қанчаси кимларнидир шўрини қуритиш эвазига ялтираб келмоқда? Бировни муқаддас оиласиниям нафсига бўй беролмай бузишдан тап тортмаганлар кам эмас! Бир эмас, икки эмас, улар кўп!

Э, гапирсанг хам , гап жуда кўп!

 

Машхурлик инсониятни адашиш чегарасига тақаб қўяркан. Жудаям камлари чегарадан чиқмай туради, қолганларини эса  "Сенга мумкинку, қўлингдан келадику" деган мавқе (!) имконияти қитиқлаб йўлдан уради. 

Бунда, таги кўрган ва нафсини жиловлай олгани , хамда тарбияси тузуклари ўзини ушлаб, айнимаслигида мана шу нарсалар асос бўла олса керак. 

 

Қолганини эса танобини тортиб туриш керак! Шарт!

Фарқи йўқ, шахсий хаётидаги кенг оммага кўрсатилган хатосими, ўзини ахлоқи ва хатти харакатими, умуман фарқи йўқ, зеро санъатга қадам қўйяпсанми, кенг омма олдига чиқяпсан! Ниманг билан чиқяпсан? Хамма боринг билан!  

У намунами, салбий тарғиботми, буни хис этишинг керак! Маъсулиятинг бўлиши шарт!

Керак бўлса ўзгартир ўзингни, қайта тарбияла, машхурлик ва санъат олами вакили бўлиш маъсулияти талаби жуда катта!

Ёмон бўлишга, хато қилишга хаққинг йўқ деган олам бу!

Кенг оммага интернетда Худони рўкач қилиб мулла ва отинойлик қилиб, мини юбкаларда суратга тушиб, тўйларда турсигини кўз-кўз қилаётганларни кўрмаяпсизми? Нима ёзма, нима дема, барибир аслинг ёриб чиқаверади.

 

Европага тақлид қилиб, нима десанг, ха бу ривожланиш деб билишади. Ўзбекликчи? Ниманг билан ўзбексан?

Ривожланиш бу мусиқада, кўриниш ва ахлоқда эмас! Либосни ривожланганини ёпиғи йўқдек гўё.

 

Иқтидоринг зўру, ахлоқинг бузуқми, унда қўяқол, бозорларда, бар кафеларда куйлаб юрақол. Ана у ерга мослар учун ўз сахнаси бор. 

 

Сахнанинг муқаддаслиги қолмаяпти... итам битам сакраб юрибди. Қандай оёқлар остида сахна?!

Мана қаерда асл фожеа!

 

Нега сахна муқаддас саналишини тушундингизми?

Санъат бу МАДАНИЯТ олами! Авваллари маданиятсизлар сахнани пароканда қилмаганди...

Эндичи?

Запретдан нолиймизми? Кам бу запрет! КААААМ!


 

Шу ўринда: Кейин илтимос, хурматли машхурлар! Ижтимоий тармоқларда машхур файласуфларни фикрларидан иқтибос ёзаётганингизда, кенг оммага роль ўйнаб, ўзингизникидек қилиб эмас, муаллифини кўрсатиб ёзсанглар!

Хеч бўлмаса шу ақлим бор дегиларинг келади, тушунаман, аммо комплексдан психологга боради, ўзини интернетда овутмайди. Бўлмаса психолог хам холва бўлиб, психиатрга кунингиз қолганида, ишонаверинг, кеч бўлади. Хаммасига кеч бўлади))

Запретлар хақида хулосамми?

Бекоргамасдир?

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 13742 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Uzbeknavo

Нравится
Барча изохлар: 17
1 lionheard   (12-Апр-2014 22:03) [Материал]
o'zbeknavoda o'zgarishlar bu yaxshilikka smile

2 Alfraganus   (12-Апр-2014 22:09) [Материал]
Million terma jamoasi ham zapret olgan edi. Lekin k0nsert beryapti. Munisa yana zapret oldi.

3 Nodira_M   (12-Апр-2014 22:14) [Материал]
Zapret rostanam tarbiyalarkan. No zapretdan chiqvoguncha ekan.. zapretdan chiqganidan keyin yana eski xunarini boshlarkan. Etib utganizde ayrim mashxurlarimiz bosar tusarini bilmiy qolishdi. Ana ushanaqalano tarbiyalash kere. Xalqni oldida biram uzligidan "Milashka"ni yasavolishadiee. Ko'rvommiz... bilvommiz..

4 aaaaaaaaaaaaa   (12-Апр-2014 22:38) [Материал]
SAYOD NI GAPLARIGA 100% KUSHILAMAN......HAKIKAT ACHCHIK BULADI...SHUNDAN KEYIN ANCHA TARTIB BOP KOLSA KEREK DEB UYLEMAN

5 Dilmurod   (12-Апр-2014 22:48) [Материал]
aniq bumagan narsa un wuncha gap suz nima keragi bor . faqat fisqi fasod /// vokrug do oklo//// aniq bugandan kegin bu gaplani aytiw kerak edi

6 Hudoyor   (12-Апр-2014 22:49) [Материал]
juda tög'ri yozgansiz fikrizga qöwilaman Sardor aka Uzbek4ilikni unutkan sanatkorlarni ayrimlari qovun qovundan rang oladi deganlaridek chet el yulduzlaridan körib özgaradi bularam. Omad Sayyod.com The Best

7 Азизовна   (13-Апр-2014 03:04) [Материал]
Жудаям кушиламан

8 Tanqidchi   (13-Апр-2014 04:46) [Материал]
Yagona amira alibekova kaniza tamila salmon va yana boshqalani xaydash kere Sardor nima mano. Shu xonandala bn aloqa qilib maqsad nima ozi tagin notogri chunmenu xar doim sayyod.comda shu xonandala torisida malumot yegip yuras yagona undo qildi tamilaa bundo qildi kom ozi bula?????( faqat notogri chunmen tanqidlani fikrlani alo darajada beras gap soz bolishi mumkinamas gullap yaxshnen omad sizga )

9 MaftunA   (13-Апр-2014 11:06) [Материал]
Hadeb qo'shiqchilarga  e'tibor  bermasdan qiziqchilarimizga  ham  e'tibir  qaratishsa  yaxshi  bo'larmidi?! Chunki  ular   ham  og'izlariga  juda  erkinlik  berib  yuborishgan. Oila  davrasida  ularni  konsertini ko'rib  bo'lmaydi

10 zaya   (13-Апр-2014 11:13) [Материал]
Uzbek shou-biznesi yulduzlarini hammasini zapret qiliw kerak. na tarbiya, na muomala, na odob-axloq. . .

11 Ramantik   (13-Апр-2014 18:27) [Материал]
YAXSHI UZBEK NAVO BOR YUQSA BULARNI BOSHQARIB BULMAYDI MADANIYATNI YOSHLARIMIZ SHULARDAN URGANYAPTI

12 Bakhtisher   (13-Апр-2014 20:29) [Материал]
Bir joyda eshitgandim, tinchlik uchun kurashmoqchi bo'lsang hech qachon urushlarga qarshi kurashma, tinchlik yo'lida qilinayotgan ishlarda qatnash! Shunday ekan, san'atkorlarimizning yomon ishlari haqida gapiravermasdan balki ularning yaxshi amallarini ovoza qilish yaxshi bo'larmidi? Yana kim biladi deysiz...

13 Muazzam   (13-Апр-2014 21:44) [Материал]
Gapingizga qo`shilaman

14 GolD-BoY   (14-Апр-2014 12:41) [Материал]
Exeeee wink hammaga zapret berurib qoshiq aytadiganla qoldimi ozi?!

15 Graf_MK   (15-Апр-2014 21:27) [Материал]
Сардор хам узи гапирганига узи амал килмайди. Амал килганда бу сайтда Муниса Ризаевани номи умуман тилга олинмаган буларди!

16 Erik   (19-Апр-2014 17:21) [Материал]
Sayyod.com klass fikrlaringiz! Mana bu gapingizga qushilmay ilojim yuq! "Иқтидоринг зўру, ахлоқинг бузуқми, унда қўяқол, бозорларда, бар кафеларда куйлаб юрақол. Ана у ерга мослар учун ўз сахнаси бор"

17 sharof   (23-Апр-2014 17:02) [Материал]
ko'pkina qushiqchilarni muomalasi umuman yoq. misol keltirsak 1 oy ham yetmaydi
Источник:

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!