17:35 Яна бир факти билан фош қилиш: София Ротару Тошкентдаги концертидан БЕХАБАР! | |||||||||
София Ротару Тошкентга июнь ойида келиб концерт бериши хақида реклама пайдо бўлди аммо сайтимиз мухлисларидан бири бу хабарни аниқлаштириш ниятида София хонимнинг маъмурлари билан, расмий сайтда кўрсатилган манзил орқали боғланганида, бу хабарни инкор этиб, фирибгарлар хатти-харакатларидан кафолатланмаганлиги ва улар билан курашиш мушкуллигини айтган.
Маъмурининг гапига тўла қўшиламан, зеро бизда маълум бўлган ва судланганига қарамай негадир мана шундай сохта продюсерларнинг фаолияти хануз тўхтагани йўқ, кийдиришлар давомланмоқда. Бу хақида, ёдингизда бўлса сайтимизда суд хужжати нусхаси билан келтиргандик. Ўзбекнавонинг бир вақтлардаги кўз юмганлиги (ўша пайт қандайдир ёвуз кучлар тахдиди остида) эндиликда қайтарилмас дегандигу...яна ўша таниш номлару, яна ўша қахрамонлар ва яна ўша холат!
Мазкур холат юзасидан Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси билан боғланганимизда София Ротарунинг Тошкентдаги концертига рухсатнома берилгани ва бунга асос сифатида София Ротарунинг маъмурлари билан шартнома мавжудлигини келтиришди. Қизиқ а? Аммо София Ротарунинг маъмури расман инкор этиб турганига, Ўзбекнаво эстрада бирлашмасидан (иложи бўлса) шартнома нухсалари билан таништириш ва уларни София Ротарунинг маъмурлари билан боғланиб, холатга аниқлик киритиб, якуний хулосани хабардор қилишларини сўрадик.
"Ўзбекнаво" берган маълумотига кўра, уларда мавжуд бўлган 4 март куни тузилган шартномага асосан, юқоридаги Ўзбекистонлик фирма билан қандайдир "Рефлекс мюзик продакшн" фирмаси ва унинг директори Голдман кўрсатилган. "Гуглить" қилганингизда хам Россияда бундай компания ё фирма борлиги аниқланмади.
Бу хақида ўзимиз хам София Ротарунинг маъмурлари билан боғланиб, хабар берганимизда, қўйидаги жавобни олдик:
Бу сафар хам кимларгадир ёвуз кучлар тахдид қилармикин ё пуллар кучи? Замон хозир зўрники хам эмас, пулдорники хам эмас! Мисоллар келтириш хам шарт эмасдир а?)) Ўзбекистонда халқни алдаб бўлармиди?
Билмасам, балки энди шу июнь ойигача бўлган пайтда "продюсер"лар айбини тезда тўғирлаб, расман ва рости шартнома тузиб, концертни ўтказишар хам. Фақат кейин нимани бахона қилиб, ёки кимга айбни тўнкаришларини кузатиш қизиқ кечса керак.
Чипталар олганларга эса...лотореядан омад кутгандек, хеч бўлмаса ташкилотчилар айбларини тўғирлашларини илтижо қилишларини сўраймиз холос.
| |||||||||
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 9485 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |