Бош сахифа » 2016 » Июнь » 4 » Якзон Райхонга қайтди
22:35
Якзон Райхонга қайтди

Райхоннинг "Орзуингга ишон" хити муаллифи ва унинг анчагина қўшиқлари муаллифи бўлган шоир, бастакор ва кейинчалик хонандаликка хам қўл урган Якзон, кўпроқ Райхоннинг ишчисидек шоу-бизнес оламида кўзга ташланарди. Хамиша бирга ва Райхоннинг маъмуридек эди гўё.

2011-йил Райхон билан муносабати мутлақо узилган Якзон яккахон хонанда сифатида фаолият юритишга қарор қилганди. Ўша пайтлар Райхон билан муносабати бузилишига сабабни эса хонанда Зебога рашк қилингани билан боғлаганди ва бу хақида Якзон сайтимизга интервью берганди (манбаа) 

Райхон билан муносабатига чек қўйилган Якзон бироз вақт ўтиб Шахзоданинг клипида кўринди. Сўнгги пайтларга келиб эса улар биргаликда ижодий хамкор сифатида ишлаб биргаликда тушган суратларини тез-тез учратиш мумкин эди.   

Худди Райхон билан бўлганидек Якзонни энди Шахзода билан хам дўстона муносабатларини кўришга мухлислар ўрганган пайти кутилмаганда Якзонни Райхон билан   1-июнь куни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасидаги биргаликдаги ташрифи мухлисларни ажаблантирди. 

 

Бир вақтлардаги дўстингиз, шоирингизу ва ишчингиздек бўлган Якзон билан муносабатларингизга чек қўйилгач уни Шахзоданинг атрофида кўришга ўрганилди.  Айни дамларда мухлисларга жудаям қизиқ бўлмоқда,   у сизга қайтибди. 

 Райхон:- Менга хабар жўнатиб унда бўлиб ўтган нарсалардан афсусда эканлиги хамда узр сўрашини ёзди. Ва мен яхшиликка мойил инсон сифатида ёмон нарсаларни эсламасликка хамда  кечириб келажакка қарашга   қарор қилдим. 

 

 

Райхон билан хамкорлигингиз Якзон сифатида сизни нафақат халққа балки шоу-бизнесга шоир сифатида танитганди. Райхон билан биргаликдаги хамкорлигингиз  натижасида яхши хитлар ва муносиб мукофотлар келтирганди. Орага совуқчилик тушиб сизни сўнгги йиллар унинг собиқ дугонаси ва рақобатчиси саналмиш Шахзода атрофида ва хусусан хамкорликда кўра бошладик. Куни кеча "Фахрли инсон" тадбирида эса сизларни бирга кўрган санъат ахли ва мухлислар хайратланди. "От айланиб қозиғини топар" ва "бузоқни югургани сомонхонагача" бўлибдида?

Якзон:-Rayhon bilan munosabatlarga oydinlik kiritilmasdan, savollarga javob topilmasdan xayrlashilgandi! Rayhon bilan faqatgina ijodiy xamkormas, do'st xam bo'lganimiz uchun o'shanda uning mangamas, boshqalarga ko'proq ishongani menga yoqmagandi! Oradan shuncha vaqt o'tib faqatgina Rayhon bilanmas, xayotimdagi oramizga sovuqchilik tushgan xamma bilan munosabatlarga oydinlik kiritishga qaror qildim! Masalan Amira Alibekova bilan xam munosabatlarim yaxshi emasdi, unga xam birinchi bo'lib qo'ng'iroq qildim va tushonmovchiliklarga chek qo'ydik! Shuningdek bir do'stim va opacham bilan xam gaplashib oldim va munosabatlarimiz xozirgi kunda a'lo darajada! Lekin maqsadim faqatgina yarashish va hech kim bilan yomon munosabatlarda qolmaslik bo'ldi! Rayhon ham yozgan smsga iliq javob qaytardi ko'rishib gaplashib oldik! Agarda inson kim bilandur oydinlik kiritilmagan munosabatda qolsa, umrbod shunday yashashi mumkinligini tushunib yetdim! Shuning uchun barcha buzilgan munosobatlarga oydinlik kiritishga qaror qildim! Shahzodaga kelsak munosabatlarimiz qanday bo'lsa xozir xam xuddi shunday! Uni avval qanday xurmat qilgan bo'lsam xamon xuddi shunday xurmat qilaman! "Raxmat hayot" albomida hamkorlikda bir necha qo'shiqlar yaratdik va bundan keyin xam hamkorlik qilishni to'xtatish niyatim yo'q! Rayhon bilan xam xamkorlik qilishni rejalashtiryapmiz! Eng asosiysi esa bugungi kunda xech kim bilan munosabatlarim yomon emasligidan juda xursandman! Kim xaq va kim noxaqligi xaqida oylamasdan birinchi bo'lib xamma do'stlarimga o'zim qo'l cho'zganim uchun esa o'zimdan yanada ko'proq faxrlanyapman!

 

Хуллас ниятимиз : Яхшилик бўлсин! Ёмонликлар унутилсин! Хамкорлик бўлсин! Хитлар бўлсин!

 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 32380 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakzon, Rayhon, Shahzoda

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Kamola   (04-Июн-2016 23:44) [Материал]
Ассалому алайкум Сардорака бу хушхабарни эшитиб жудаям хурсанд булдик. Сизни фахрли ишингизни самараси десак хам булади. Зеро муборак ойлар якин,шу муносабат билан, бир-биримиздан мехр мухаббатимизни аямайлик. Кечиримли булайлик.

2 Lol   (05-Июн-2016 04:57) [Материал]
wu haftada ciqadi degandila Xalima bn bolgan inervyuni...bugun yakwanbayu.qacon qoyiladi saytga

3 Fffff   (05-Июн-2016 11:26) [Материал]
Рамазон ойи келяпти. Хаммамиз Якзондан ибрат олсак арзийди

4 Шахбоз ФАЙЗУЛЛАХОН   (06-Июн-2016 08:05) [Материал]
Шу Райхоннинг 2011дан кейин яратган кушиклари негадир хит булмасди.1та ёки 2таси хит булган.Якзон ёзганлари барчага ёкарди.Энди яна хитлар яратилади,худо хохласа!

5 Шухрат   (06-Июн-2016 14:24) [Материал]
Райхон ва Шахзодага хурмати баланд! Колганини билмайман.

6 Rano   (09-Июн-2016 10:38) [Материал]
Yakzon, Ramazon kunlari kechirimli bo`lib, birinchi qadam bosganingiz bu kelajakdagi ishlaringizni muvoffaqiyatli debochasi deb tushunaman.Ishlaringizga omad, ijodingizga esa rivoj tilayman.Qani endi hamma ham shunday qila olsa...

7 Roziya   (16-Июн-2016 23:34) [Материал]
Qoyil! Yaxshi ish bo'libdi. Rayhon prosta super

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!