Бир вақтлар Райхон ва Якзон муносабати бузилгани хақида Якзондан расмий равишда сўраганимизда, бу хақида жавоб беришни истамаганди. Сабабини эса у билан ишлагани натижасида нима бўлса хам миннатдор эканлигини айтганди.
Бугун Якзон биз билан боғланиб, қўйидагилар билан бўлишди:
Якзон: -Шов-шув сайтидаги баъзи бир одамларни фикрларга эътирозимни расман билдирмоқчиман. Аслида бу сайтга қачон охирги маротаба кирганимни эслай олмайману, бугунги ташрифим сабаби одноклассники сайтида мухлисларим менга "Райхон сен хақингда яхши фикр билдирмабди” -деганидан аввалига хайратландим. Кейин, улар берган манбага кириб ўқиб, Райхонни умуман тушунмадим.
"Якзон нима учун кетганини билмайман” деганини ўзи ғалати. Тўғри, одамлар олдида ўзимизни бошқача тутишимиз қанчалар осон, лекин, хақиқат дея номланган интервьюда одамлар оз бўлса-да хақиқатни сезишни истайди.
Хонанда Зебо билан "Эр бермоқ, жон бермоқ” фильми премьерасига келганимдан сўнг, Райхондан менга келган смсни тўғриси тўлиқ ўқиб беролмайман хам. Зеро, у хануз телефонимда сақланган. Фақатгина "Майли сотқин, сенга омад” деган сўзларини айта оламан холос. Қизиқ а, Зебо билан премьерага келиш сотқинликка кирса. Вахоланки, Райхон хам бошқа одам билан келган ва аввал менга "Бирга борамиз”-дея таклиф қилмагандику.
Кейин, ўша пайтлар Сизни сайтингиздан ёрдамчиларингиз Райхонни маъмурига қўнғироқ қилиб, "Якзон ва Райхон хамкорлигига чек қўйилгани қанчалик тўғри?”- деб савол беришганида, Райхон менга қўнғироқ қилиб, юмшоқроқ қилиб айтганда "Агар ишлашни истамасанг,бемалол” деган.
Агар у хақиқий дўст бўлганида бақир-чақир қилмай хаммасини хал қилган бўларди. У эса бақириб-бақириб телефонни қўйиб қўйган. Шу пайт мени олдимда бўлган ва барчасини эшитган гувохларим хам бор.
Тўғрисини айтсам, бу интервьюга умуман эътиборимни қаратмоқчи эмасдиму, бир гапига хайрон қолдим. Мен хақимда бундай одамни олдимда йўқлиги яхши маъносидаги гапи.
Тушунмадим, қандай одам бўлган эканман?
Бир-икки сўмига хиёнат қилибманми, ё иссиқ-совуқ қилибманми кимларгадир ўхшаб?
Мард бўлса тан оларди, шу болани фойдаси теккан бўлса теккандир, лекин зарари бўлмаган деб.
Бугунги кунда кўпчилик Якзонни хонанда сифатида кашф эта бошлашмоқда. Билмаганлар учун эслатиб ўтамиз, Якзон Райхоннинг аксарият хитлари муаллифи. Ва фикримча, тан олиш керак, Якзон билан Райхоннинг хамкорлигига чек қўйилгач, Райхонни ижодида аввалгидек хитлар сезилмагандек.
Юқорида айтганимиздек, Якзон булар хақида расман эълон қилишни истамаган ва хурмат сақланган холда ўтмишга миннатдорчилик хисси билан мавзуни ёпиб ўз устида ишлаш, ўзини ижодини ривожлантириш билан банд бўлди.
Бугунги эътирози балки хали хамир учидан патирдир. Якзоннинг расман аён қилмаган хали қанча қизиқ ва оламшумул хақиқатлари хам бордир. Бугунги кунгача осон кечмаган вазиятлар бўлган тақдирдаям у жим келди. Вахоланки уларнинг сабаби уни жим ўтиришга ундамасди.
Кейинги сўзларим аниқ Райхон ёки Якзонга эмас, бугунги кундаги шоу-бизнес оламидаги баъзи вазиятларга аталади. Балки алохида мавзуда кун фикри қилиб қўйишим хам мумкин эдию, лекин айнан мана шу мавзуга яқинроқ нарсалар хақида бўлгани учун хотимага битдим:
Бугунги кунда кимда қандай вазият билмадигу, хар холда инсон аламини кимдандир олиши эмас, балки қилган ишларимизга хулоса қилсак яхшироқдир.
Хар қандай амалнинг натижаси муқаррар. Айниқса қайтар дунё учун бугунги кунда қирқ йил тушунчаси тўрт йилдан камроқ муддатда аён бўлмоқда.
|