«ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ
"ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА
РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДАН
РЕПОРТАЖ
Бугун 23 июль 2011й "Туркистон” саройида, «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ушбу танлов, уч йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Бу йилги танлов Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланган бўлиб, танловни "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси” сухандони Дилдора Рустамова олиб борди.
Танловда Республикамизнинг турли вилоятлари ва Тошкент шаҳридан, 26 нафар иштирокчи Ватан ҳақидаги қўшиқлари билан иштирок этдилар.
Иштирокчилар:
1 | Баҳринисо Ҳамроқулова | Андижон вилояти
|
2 | Моҳира Бобожонова | Қорақалпоғистон Республикаси
|
3 | Раҳим Хўжаев | Бухоро вилояти
|
4 | Заур Алиев | Бухоро вилояти
|
5 | Ғулом Юнусов | Жиззах вилояти
|
6 | Феруза Рўзиева | Навоий вилояти
|
7 | Нафосат Шодиева | Навоий вилояти
|
8 | Комилжон Неъматов | Наманган вилояти
|
9 | Муҳаббат Йўлдошева | Наманган вилояти
|
10 | Ғиёс Облоқулов "Ниҳол” мукофоти совриндори
|
Самарқанд вилояти |
11 | Марат Содиқов | Самарқанд вилояти
|
12 | Отабек Давлатов | Сурхондарё вилояти
|
13 | Собирхўжа Ботиров | Сирдарё вилояти
|
14 | Холисхон Хўжаева | Сирдарё вилояти
|
15 | Элёр Маҳкамов | Тошкент вилояти
|
16 | Алишер Халилов | Тошкент вилояти
|
17 | Маҳмуд Намозов Ўзбекистон халқ артисти | Тошкент шаҳри
|
18 | Шаҳло Аҳмедова | Тошкент шаҳри
|
19 | Эътибор Отажонова | Тошкент шаҳри
|
20 | Дилфуза Тўраева | Тошкент шаҳри
|
21 | Лобар Умарова | Тошкент шаҳри
|
22 | Шохрух Ғаниев | Фарғона вилояти
|
23 | Зарифа Алимқулова | Фарғона вилояти
|
24 | Элёржон Назаров | Фарғона вилояти
|
25 | Акбар Сапаев ва Севинч Рўзметова (дуэт)
| Хоразм вилояти
|
26 | Дилноза Исмияминова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист | Тошкент вилояти |
Барча қатнашчилар ушбу танловга алоҳида тайёргарлик кўрганликлари билиниб турарди. Баъзилар ўз қўшиғини образга кириб, берилиб ижро қилдилар. Баъзи иштирокчиларни эса, саҳнада кучли ҳаяжонда эканликлари сезилиб турарди.
Танловда ижро жонли, мусиқа эса "минус" фонограммада амалга оширилади.
Кўрик-танлов ўз ниҳоясига етгач, 2 соатлик танаффусдан cўнг, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Сухандон Дилдора Рустамова саҳнага Ҳакамлар ҳайъати раиси Рустамбек Абдуллаевни таклиф этди ва у киши кўрик-танлов, ҳамда қатнашчилар ҳақида ўз фикларини билдириб ўтдилар.
Шундан сўнг, сухандон Дилдора Рустамова рағбатлантирувчи мукофотларни ўз эгаларига топшириш учун, саҳнага бастакор ва хонанда Мусахон Нурматовни таклиф қилди.
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
Моҳира Бобожонова Қорақалпоғистон Республикаси
Баҳринисо Ҳамроқулова Андижон вилояти
Раҳим Хўжаев Бухоро вилояти
Заур Алиев Бухоро вилояти
Ғулом Юнусов Жиззах вилояти
Нафосат Шодиева Навоий вилояти
Муҳаббат Йўлдошева Наманган вилояти
Ғиёс Облоқулов
"Ниҳол” мукофоти Самарқанд вилояти
совриндори
Отабек Давлатов Сурхондарё вилояти
Собирхўжа Ботиров Сирдарё вилояти
Холисхон Хўжаева Сирдарё вилояти
Элёр Маҳкамов Тошкент вилояти
Шаҳло Аҳмедова Тошкент шаҳри
Эътибор Отажонова Тошкент шаҳри
Лобар Умарова Тошкент шаҳри
Элёржон Назаров Фарғона вилояти
Акбар Сапаев Хоразм вилояти
Севинч Рўзметова Хоразм вилояти
Сухандон Дилдора Рустамова кўрик-танловда ғолибларга, икки йўналиш яъни, профессионал ва ҳаваскорлар бўйича 3 тадан ўрин ажратилганлигини эълон қилди.
КЎРИК – ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ
ҲАВАСКОРЛАР БЎЙИЧА
1 ЎРИН –
Шохрух Ғаниев Фарғона вилояти
2 ЎРИН –
Феруза Рўзиева Навоий вилояти
– Марат Содиқов Самарқанд вилояти
3 ЎРИН –
Зарифа Алимқулова Фарғона вилояти
– Алишер Халилов Тошкент вилояти
– Дилфуза Тўраева Тошкент шаҳри
ПРОФЕССИОНАЛ САНЪАТКОРЛАР БЎЙИЧА
1 ЎРИН – йўқ
2 ЎРИН – Маҳмуд Намозов Ўзбекистон Халқ артисти,
Тошкент шаҳри
– Дилноза Исмияминова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Тошкент вилояти
3 ЎРИН –
Комилжон Неъматов Наманган вилояти
Мукофотларни топшириш учун саҳнага "Маданият
ва спорт ишлари” вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, "Ўзбекнаво” эстрада
бирлашмаси бош директори Азамат Ҳайдаров, Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор
Саъдиев, Ҳакамлар ҳайъати раиси
Рустамбек Абдуллаев, "Маданият ва спорт ишлари”
вазири Турсунали Қўзиев таклиф этилдилар.
Ўзбекистон Халқ артисти Ёдгор Саъдиев кўрик –
танлов иштирокчиларини муборакбод этиб, "Менимча, бизнинг юртимиздаги каби, энг
кўп Ватан ҳақида қўшиқ айтиладиган юрт дунёда йўқ. Ватанни мадҳ этувчи энг кўп
шоирлар ҳам, ҳофизлар ҳам Ўзбекистонда! Бу кўрик–танловни кўриб, кўзларим
қувонди.” деб, кўрик–танлов ташкилотчиларига миннатдорчилик сўзларини айтди.
Маросим якунида, "Маданият ва спорт ишлари”
вазири Турсунали Қўзиев сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди.
Шундан сўнг, кўрик–танловнинг барча ғолиблари
ва иштирокчилари саҳнага чиқиб, кўрик–танлов ташкилотчилари билан биргаликда, эсдалик
учун суратларга тушдилар.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Афсус танловни тулик куриш имкони йук.
Dildora Niyozova qatnawmaganlari yomon böpti,lekin hali Vatanimiz haqidigi awulani ewitib körmadim,nu bilamanki ulani ovozlar Dilnoza Ismyaninivanikidan 10000000 marta zör!