03:08 Ягона бадиий кенгаш-хонандага енгиллик ё... | |
"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоров берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 1-августидан бошлаб барча телеканалларнинг бадиий кенгаши бир бўлиб "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси қошида бўлиб ўтади. Яъниким, тақдим этилган клип тақдирини хар бир телеканалнинг бугунги кунгача ўз мавхум бадиий кенгаши эмас, балки хамма телеканал учун бир жойдаги бадиий кенгаш хал қилади.
Бугунги кунгача мана шу мавхум бадиий кенгаш ва эфир учун тайёрланган медиа махсулотлари бўйича турли англишмовчиликлар хонандаларни яхшигина сарсон бўлишига сабаб бўлиб, керак бўлса бир қўшиққа хар бир телеканал учун икки турдаги клип тақдим этарди. Бу эса хонанда учун яна бир харажат демак. Масалан, яқиндаги холат: хонанда Музаффар Мирзарахимовнинг "Лолажон" қўшиғига ишланган сюжет клип МУ5 телеканалида "айланган"ига қарамай, орадан бироз вақт ўтиб ушбу қўшиққа мутлақо ўзгача ва оддий трек кўринишидаги клип "Наво" телеканалида қўйила бошлаганини сабабини хам шундан тушуниш қийин эмас.
Ўзбек твси тарихий музей каби-санъати бору силжиши йўқ!
Бадиий кенгаш билан боғлиқ ситема бизда бугунги кунгача умуман йўлга қўйилмаган. (нафақат бадиий кенгаш балки санъат оламида жудаям кўп нарсалар фақат ёзилмаган қонун асосида юритиладигандек). Бадиий кенгашдан нима учун ўтмаганини ўзлари хам билишмайди хонандаларгаям айтишмайди. Аниқ бир чекловлари ёзилган йўриқномаси хам йўқ! Қизиғи, "Ёшлар" телеканали учун Шохруххон, Райхон ва Муниса Ризаева деган тушунчалар ёт! Минг рейтинги баланд бўлиб хитлари Республикани қамраб турган хонанда бўлса хам, қўшиқлари эски китоблардан олинган матн ва клипи (агар уларгаям қирғин келиб кесилиб кетмаган бўлса) мажнунтол олдида атлас кўйлак иштонда бўлмаса, бу канал клип қўймайдигандек. Ўзбек телеканали дегани уларда фақат ўзбек миллий кийими ва ўзбек миллий адабиёти холос! Музеймаску, твку! Асли давлат телеканалида интервью ёки биронта кўрсатувга йигит кишини таклиф қилишса, айтишларича олдиндан огохлантиришар экан: Костюм шим ва галстук, ёки оқ кўйлак қора шим... Яхшиям чопон ва қийиқча эмас экан... Кими ўлипти буни дерди кўрган одам.
Ўзбек твси хақида ўзи бир мартта ёзганимда, у ердаги ишчилар гўёки бугунги давр ва замондан мажбуран айро қилиниб, тв деворлари ортида яшаб ташқарида нима хаётлигидан хабардор эмасдек туюлади менга дегандим. Рости хам давлат телеканалларида хануз ўша принцип-тўртта галстуклик киши ўзи билан ўзи гаплашиб ўтираверади ва уларга камера қараб турибдими , ўзи нима мавзу хақида гап, фарқи йўқ. Сал қолса нарда ўйнаб кетишлигиси қолади. Одамларга қизиқми бу йўқми фарқи йўқдек. Эфир тўлдирилса бўлдидек. Ўша ўша қоп-қоронғу хонага тўртта чироқ одамларни кўрсатса кифоя. Орқа тараф хамиша қоп қоронғу. На бир ривожланиш ва на бир силжиш йўқ. У ерларга Мустақиллик хали кириб келмагандек тавба. Яна твмуш! Бундо, бу хордиқ чиқариш учун яралган тўртбурчак матохку, ишдан келиб бир бахри дилим яйрасин деб чўзилиб ўзтвга қўяссу шундоғам кун бўйи сиқилиб ва яна сиқилибла кетганингизни бу қора мухитдаги эфир босиб, пачағлаб, психикангизга салбий таъсир кўрсатиб, "бор омборга, ана арқон, ос ўзингни!" деб туртки берадигандек.
Сал ўтланди...узр, қийинда чидаш, илож йўқ ўтламай...жуда бир оғриқли ва қатоооор муаммолари мавжуд мавзу!
Хуллас 1-августдан кейин барча телеканалларда хонандаларнинг фақатгина "Бой ила Хизматчи" стилидаги клипларини кўрамизми ё қандайдир ижод ва фантазия тушунчаларини аслида (как ни странно) санъатга алоқадор эканлигини хам тушуниб етамизми буни энди кутишга вақт оз қолмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаххоров билан яна бир маротаба интервью ўтказишга келишганимиз ва (албатта) аноним тарзда қолишни истаган (естественно) хонандалару ва уларнинг продюсерларини қийнаётган муаммолар юзасидан саволлари хамда шахсан ўзимга хам қизиқ туюлаётган айрим адолатсизликлар хусусида хам сухбатлашиш ниятим борлигини маълум қиламан.
Кутинг ва албатта бу кутишга лойиқ бўлишига ишончим комил!
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 12995 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |