06:56 Илк йиғилишда Гранд хайратлантирди. | |
Кеча 14 сентябрь соат 15-00да "Бобур” боғига келганимда йиғилганларни кўриб хамма келибди деб хурсанд бўлибман. Очиқ сахнага келиб Ўзбегимчилар бу ёққа, Грандчилар у ёққа дейилганида чап тараф бўшаб Гранд тарафда хамма йиғилганидан ажабландим. Хамма йиғилганлар Гранд радиосидан эди. Камида 60-70тача инсон. Суратлардан кўрсангиз хам бўлади. Гранд радиосининг бош мухаррири ва бу сондаги Грандчилар рахбари Иброхим айёрона кулиб "Эфирда эълон қилдим, ахир лойихага жиддий ёндошиш керак” деганида ортиқча изохни хожати йўқ эди. Ўзбегимчилар рахбари Сабина хамкасби Дурдона билан келиб ажабланди. Ўзбегимчилар борми деганида хамма йўқ деди. Ахир қўнғироқлашгандикку... Грандчилар сафига эса одамлар хали хануз оқиб келаверарди. Яна келишибди дейилганларга Сабина билан хурсанд бўлмоқчи эдигу...улар хам Грандгамиз дея ўтиб кетишди. Сабина Иброхим каби эфирдан фойдаланиш стратегиясидан фойдаланмаган экан. Шундай бўлсада ярим соатлар чамаси Сабинани хам атрофига одамлар йиғила бошлади. Уларнинг сони деярли 10тачага етгач Иброхим кейинги зарбани эълон қилди: -Бизда актер Алишер Узоқов хам қатнашади. Войдод хаққингиз йўқ!-деган хитоблар)) -Бор, у бизнинг радионинг фанклуб аъзоси. Сабина ўзини йўқотмади. -Ха яхши, биз эътиборни сонга эмас сифатга қаратамиз, хозир бу илк учрашув, олдинда репетиция дея жўжалар қай фаслда саналишига шама қилган Сабина йиғилганлар ва яна кимлар биландир махфий телефон орқали мулоқот уюштириб, репетицияда кўришгунча дея бизни тарк этишди. Бу орада Иброхимга осон кечмаса керак, негаки шунча одамлардан хаммасини хам лойихада фойдаланса бўлармикан? Асосий ролларга мини кастингни ўтказа бошлади. Қолганлар ё қўллаб қувватлаш гурухи бўлади ёки нималар биландир яна хайратлантиришса керагов. Нилуфарнинг фанклубига эътибор қаратаман. Икки йигит келган. Бир қиз эса телефон орқали йиғилишмаганидан жиғибийрон. Улар хам бу илк учрашув, шунчаки консультация эканлиги ва репетиция кунига йиғилиб тайёрланиб келишлигисига қарор қилишди. Бу орада ўзимнизнинг сайт фанклуби саросимада... Гап шундаки қоидалар бироз ўзгарган... Икки гурух Гранд ва Ўзбегимчилар ижодий дуэльда бўлса, Нилуфарнинг фанклуби хам борку, улар ким билан курашади? Кейин "Серобгинам” қўшиғига Нилуфарнинг ўзи клип олдирганлигидан хабаримиз бор, у яқин кунлар эфир юзини кўради, лойихамизда иктадан ортиқ гурухлар яна шу қўшиққа сахна клипи тақдим қилишса бу хам эффект бермайди. Хуллас Нилуфарнинг қўшиқларидан клип суратга
олинмаганлари танланди. Бизнинг фанклуб ва Нилуфарнинг хам фанклуби хам қатнашади. Булар хақида эса энди кейинги, репетиция жараёнларидан репортажларда билиб оласиз. Хозирча эса илк куннинг суперлари Гранд радиоси фанклуби ва уларнинг рахбари Иброхим бўлмоқда. Воқеа ривжожини кузатамиз. Ўзбегимчилар ва Нилуфранинг фанклублари уйғонамиз! Вақт оз қолмоқда. Октябрь бошида съемка!
| |
Бўлим: IMPRO-TK |
Кўрилган: 4976 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |