Қарши шахридаги илк тадбир бу "Келажак овози” кўрик танловининг шу вилоят босқич ғолибларини тақдирлаш маросими учун, Қарши шахридаги "Ёшлар саройи”га йиғилдик.
Термез шахридаги ёшлардан нисбатан дадил фикр
ва бахс мунозарага мойиллиги билан ажралган Қаршилик ёшлар зериктиришмади.
Аввалига бу мунозараларни Гулнора бир четдан кузатиб, твиттерга шахсий
репортажини қўйиб борди.
Ёшлар орасида балиқчилик, қуёш ва шамол энергиясидан
фойдаланиш каби мавзулар тахлил қилинди. Савол ва таклифлар орасида
эътиборимизни тортгани танлов
иштирокчилари ёши нима учун 15дан 25
ёшгача, масалан бу ёшдан ошганлар орасида иштирок этишни истайдиганлар борлиги, "Зулфия” мукофоти
сохибаси "Келажак овози” кўрик танловида иштирок этиши мумкин эмаслиги
айтилгани, ва ёзги библиотека ташкил қилиш хақидаги мавзулар мухокама қилинди.
Мусиқий танаффус, "Янги авлод” кўрик танлови лауреатлари бўлган "Успенский” иқтидорлари бу сафар бироз
бошқачароқ репертуарда, эклектик кўриниш, миллий этно қўшиқларини синтез
кўринишида тақдим этишди.
"Ўзбекистон ватаним маним” кўрик
танловининг фахрли 3 ўрин сохибаси
Севара куйлаганида Гулнора Каримова жонли
куйлаш борасидаги мавзуга алохида эътибор берди.
Икки кун давомида Гулнорани ёшлар билан мулоқотдаги, шахсий фикрлари ва фалсафасига эътибор қаратар эканман, диққатимни тортганлари билан бўлишаман, зеро менинг хам хаётий қарашларим шундай, инсон ички дунёси ва аураси қандайлигига унинг омадию бахтсизликлари хам боғлиқ.
Гулноранинг ёшлар билан бўлишган хаётий фалсафаларидан:
-Инсон ич-ичидан табассум қилишни ўрганиши керак. Инсон хаётидаги хамма ижобий нарсалар айнан мана шу ички табассумдан бошланади.
-Бирон бир шиорда нимагадир қарши каби сўзлар ишлатишдан қочиш керак. Сабаби ўша сўзнинг таъсири катта бўлади. "Нимагадир ҚАРШИ”дан кўра "Нима УЧУН”нинг фарқи айнан ўша бошлаётган ишингизни келажакдаги натижасини белгилайди. Хамиша бошлаган нарсангизда мана шундай ният бўлса самараси хам ўша маънода бўлади.
-Менга нисбатан шунчаки туғилди, яшаб ўтди ёки мана шундай фамилия сохибаси бўлди дея қарашларини истамадим. Ёмон кўришган тақдирда хам шу хаётда нимадир қилганим, ўзим эришган нарсалар учун фикр билдиришларини истардим. Москвадаги элчихонада ишлаган пайтим, Фонд Форум аслида аввал ўша ерда ташкил қилинганди. Тошкентга келгач, ўз касбининг фидоийлари хозирда амалга оширилаётган бир қатор лойихаларимизда ишлашни истаганларни учратдим. Бу лойихалар устида ишлар эканман, бу менинг касаллигим деб атайман. Мана шу мени касаллигим билан касалланишни истайдиганлар кўпая бошлади.
-Худо менга хаётдан ниманидир олишга имконият берган экан, мен хам ўз навбатида уни бера олишим керак. Мана хозир сизлар билан хам бу ерда ўтиришим пиар учун эмас албатта, бўлишмоқчиман холос. Фақатгина пул билан ниманидир қуриш эмас, балки уни қандай қилиб қуришни хам.
Очиқ мулоқот учун хамиша тайёр ва буни твиттердаги сухбатлари билан хам исботлаган Гулнора, йиғилганлар учун твиттер орқалик саволларга жавоб бериши ва фикр алмашиш мукинлигини яна бир маротаба эслатди.
-Бўлмағур мурожаатлар эмас албатта. Кўпчилик ёзади: " Гулнорапа қалай?” (кулгу кўтарилади) Ёки қанақа ранглар ёқади ва хоказо..
Бу йиғилишда куни кеча турмушга чиққан мазкур
танлов ғолибаси Гулнорага келин салом
қилди.
Ғолибларга Гулнора дипломлар топширди.
Улар хар бири ноутбук сохиби
бўлди.
Кейинги тадбир Қарши шахридаги "Маданият
маркази”га ташриф бўлди.
Кираверишда чап тарафда эркаклар супада ва ўнг тарафда
аёллар жонли гурунги акс эттирилган.
Гулнора маданият маркази кўриниш эскизларига тўхталиб,
хозирда бу кичик лойихалар эканлиги ва келажакда катта маданият марказлари ташкил қилиниши ва хар
бирининг кираверишида мана шундай бир хил кўринишдаги гумбазлардан бошланишини
айтди.
Маданият марказини айланиб чиққач, "Ижтимоий маъсулиятли фуқаролари форуми” ва тадбиркорлар
уюштирган кечага, Маданият марказидан (деярли ярим километр) Гулнора ва
бошқалар пиёда сайр қилиб бордик.
У ерда
Гулнора 1000 суннат ва никох тўйлари хомийларини сертификатлар билан
тақдирлади,
ўша тўйлардан икки жуфтликлар
хам ташриф буюриб, келинлар Гулнорага келин салом қилишди.
Келинлардан бири қўлда тикилган
совғасини берди.
Кечанинг қизиқ тарафи бир бобога сўз берилгач
у дуо қилди.
Кейин эса Гулнорага аталган шеърини ўқиб берара экан, Гулнора
тобора уялиб, кўзини ердан узолмай қолди.
Шу билан Самарқандга йўлга чиқдик.
Самарқанддан репортажни кутинг:
Имом Ал Бухорийдаги Гулноранинг Ислом динидан маълумоти барчани хайратлантирган бўлса, унинг азон овозига атаб ёзган "Шом” шеъри кутилмаган совға бўлди.
Кечки тадбирда эса аёлларни таклифини рад этмай, биргаликда хиром айлаб, ўзбекона рақсни қойиллатди.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
уялтирган шеър qani o'sha sher ?
килаётган ишлари факат тахсинга лойик...
илохим умри узок болсин.. килаётган ишлари баракали ва мухими бардавом болсин!!!