11:54 Гулнора Каримова билан очиқ мулоқот! | |
17 август куни "Келажак овози” медиа лагерининг ёпилиш маросими кечки пайтга мўлжалланган бўлиб, автобуслар Қибрайда жойлашган у оромгохга Фонд Форум идораси олдида таклиф қилинганларни йиғиши режалаштирилганди. Сабаби у ерга бориш учун ташкилотчилар қулайлик яратиб, махсус автобуслар билан таъминлашди. Бир кун аввал кечаси Шохруххоннинг продюсери Иззатилланинг онаси бевақт оламдан ўтганлиги сабабли, шу 17 август жума кунига пешинга чиқарилиши тунда маълум бўлди. Бу хақида нима учун боғлаб ёзаётганим сабабини хозир тушуниб оласиз. Рамазоннинг сўнгги жумасида санъат оламининг кўпчилиги бир масжидда йиғилишига хам айнан шу жаноза сабаб бўлди. Жума хутбасида имом илм хақида қизиқ гаплар гапирди, хусусан инсонни исломдан чиқаргувчи омиллар тўртдан бири бу илм олишга тўсқинлик қилиш каби ривоятлар, улуғ инсонларнинг илм тарғиботидаги стратегик ёндошувлари, Амир Темурнинг заковат борасида Қуръондаги оятларни қандай зукколик билан тарғиботи ва умуман илмли инсонлар хақида кўп қизиқ нарсалардан воқиф қилинди. Медиа лагернинг ёпилиш маросимидаги пресс-конференциясида Фонд Форумнинг раиси Гулнора Каримова йиғилганларни очиқ хаводаги очиқ мулоқотга чорлади. Ва бу пресс-конференция очиқ бўлганлиги хаттоки бу ерга келтириш учун махсус транспортлар билан таъминланганлигига қарамай таклиф қилинган баъзи журналистлар очиқ мулоқотга келмаганлигидан хайратини яширмади. У назарда тутган журналистлар интернет нашрлари бўлиб, хамиша бир ёқлама ёндошув натижасида, аниқ маълумотлардан воқиф бўлмаган равишда Фонд Форумнинг турли лойихаларини асоссиз равишда танқид остига олиши, ва бу хам етмагандек тушунарсиз айбловлар юзасидан турли мақолалар қилишларидан биз хам воқиф эдик. Қизиқ нима учун мана шу очиқ мулоқотга таклиф қилинган бўлишларига қарамай улар тайёр транспорт билан таъминланганида хам келишмади? Шу ўринда ўзимда хам бир аниқ ва фикримча хаққоний савол туғиларди: Ўша аламзада нашрлар, хусусан Озодлик радиоси хам агар ўзини хаққоний ва нейтрал деб билса, нима учун яхши тарафларини хам ёзишмайди? Майли уларни фикрича хаммаси ёмон дейлик, лекин сўзсиз, тахлилсиз қилинаётган вилоятлар бўйлаб уюштирилган ифторлик хақида нима учун ёзишмаган? Нима учун Фонд Форумнинг қилаётган ишлари келажакдаги НАТИЖАСИ хақида ёзишмайди? Мана шу медиа лагерьда хам қанчадан қанча ёшларга илм берилмаяптими? Қанча ёшларга имкончи? Ё нотўғрими? Шундан кейин бундай нашрларга қандай қилиб ишониш мумкин? Қани адолатли ёндошув?
Вилоятлараро тўйлар хусусида интернет нашрларида пуллар санала бошланибди... Гулнора ўз чўнтагидан қилмаяпти дегандек. Бирон тадбир қилсанг халқни пулини еяпсан деб айюханнос солишадию, пули кўплардан олиб, мухтожларга сарфласанг, ха ўзингни чўнтагингданмаску дейишади...мантиқ қани? Стратегия қандай бўлиши керак унда? Бор бутини сотиб хаммага тарқатиб яшасинми? Ўша хайрияни хам пулини санаётган ва ёзаётганларни ўзи умрида бирон хайрия тадбирини амалга оширганми? Ўзини фарзандидан ташқари бировни боласига илм бериш учун имконият яратганми? Қўшнисини боласини институтда ўқишига пул ажратганми? Фонд Форумнинг иқтидорли талабалар учун гранти хақида у нашрлар ёзганми? Тан олганмикан? Болаликдан Робин Гуд каби афсоналардан қахрамонига хавас қиламиз. Лекин, у шохнинг ўғли бўлганидаю қахрамон қилинмасди. Сабаби оддий... инсониятга теккан касал, яхшилик қилаётган одам улуғ инсон бўлса, у машхур ва таниқли ва айниқса биздан бир сўм пули кўп бўлса, тан олгиси келмайди. Хар бир инсонда бор хислат – хасад! Фақат кимдир (камчилик албатта) уни бошқара олади, яхши хислатларини устун қила олади. Афсуски бунинг учун оддий онг камлик қилаётгандек. ЭНГ АЧИНАРЛИСИ, халқ олдига чиқиб маълумот тарқатаётган инсонларга мана шу хасадни четга суриб мақола қилиш етишмайди. Халқ ўқийверади, қабул қилаверади, ишонаверади деб иймонни сотиш яхшими? Халқ олдига чиқиб маълумотни ўзинг истагандек беришда виждон майли гунохидан қўрқишмасмикан деб ўйланиб қоламан. Оддий бир ташкилотдаги рахбар хеч қачон ишчиларига ич ичидан ёқмаган ва ёқмайди. Бошлиқлар хафтасига алишгани билан улар хеч қачон ишчиларга ёқмаган. Бу хаётдаги оддий хақиқат. Халқ шундай нарсаларни ўқиётганида сал онгини ишлатса ёмон бўлмасди. Фонд Форумнинг асосий мақсади хам ўша илмдан тортиб тўй, соғлиқ ва умуман хайрия ва ёрдамдаги мухтожларга ёрдамни кўрсатишдаги восичтачилигидир. Бунда эса албатта тадбиркорлар хамкорликка таклиф этилади. Шу нарсаларни чайнаб бериш шартмикан? Нахотки ўша нашрларда ишлайдиган одам, халқ олдига мақола кўтариб чиқаётган муаллифларни шунга билими етарли равишда эмас? Ўша Робин Гуддек куч ишлатиб эмас, расмий равишда ўз хохиши билан таклиф қилиб, асосийси шу катта ишларни амалга оширишни бошқа ким қиляпти? Гранд радиоси томонидан берилган савол "Камолот” ЁИХ лойихалари "Келажак овози” номидан чиқиши хақидаги гап сўзлар билан боғлиқ бўлди. Шу ерда бўлган "Камолот” ЁИХ рахбари "Келажак овози” билан хамкор эканликлари ва бир ёқадан бош чиқарилган холда ижодий хамкорлик кечиши хақида жавоб берди. Шунингдек юқорида айтилган нашрлардаги танқидларга жавоблар бўлди, улар хақида юқорида тўхталдим. «Round Run» қўшиғига Бухорода суратга олиш ишлари бўлганида бутун бошли шахар ёпилганлиги хақидаги маълумот асоссиз эканлиги маълум бўлди:
Пресс-конференция якунланиш арафасида сўзга Анвар қори чиқиб,
саволи йўқлиги, лекин хайрия ифторликлари учун дуо қилиш истагини билдириб,
Фонд Форум ташкилоти ва Гулнорани дуо қилди. Шундан сўнг, Олимпиада-2012 медаль сохиблари Артур Таймазов, Сослан Тегиев, Ришод Собиров ва Аббос Атоевларни табриклаб, уларга Фонд Форум номидан плазма телевизорлари совғаси билан якунланди. Хуллас, пресс конференция демократик рухиятда ва очиқ мулоқотда бўлиб ўтди. Ёпилиш маросимида "Келажак овози”чилар иштирокидаги рақслар ва машхурлардан Зиёда, Шахзода, Манзура ва Божалар қўшиқ куйлашди.
Хотима ўрнида эса, юқорида бошлаган жума хутбасига қайтмоқчиман. Улуғ инсонлар сув бўйида туришганида, сувнинг нариги тарафида бир гала итлар уларга қараб акиллаганлари хақида имом ривоят айтар экан, улуғ инсон улуғлигича қолиши, итлар эса итлигини билдириши учун хам акиллашини айтиб берди. Тарихга эса улуғлар кириши, уларга акиллаган итларни эса хеч ким танимаслигини хам қўшиб қўйилди. Хулоса ўзингиздан. Sayyod ва Сарвар Зохидов тайёрлашди. Суратлар: Сарвар Зохидов. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 32834 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 33 | |||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |